02.06.2016 йилдаги 184-сон
Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, давлат хизматларининг электрон шаклга сифатли ўтказилишини таъминлаш, электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг амалдаги тартибини такомиллаштириш, шу жумладан давлат органлари ҳужжатларининг бирхиллаштирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тартиб-таомиллари ва механизмларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-бандининг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
15. Электрон давлат хизмати кўрсатилишини текшириш ва жорий моделини тузиш тугаллангандан кейин ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган уни кўрсатиш тартибининг таҳлили ўтказилади, шунингдек электрон давлат хизмати кўрсатишнинг мақбуллаштирилган моделини тузган ҳолда шунга ўхшаш электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг чет эл тажрибаси ва илғор амалиёти ўрганилади.
18. Электрон давлат хизмати кўрсатишнинг мақбуллаштирилган модели ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари кейинчалик амалга оширилишини ҳисобга олиб тузилиши керак.
20. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ интерактив шаклга ўтказилиши ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий қилиниши керак бўлган давлат хизматлари рўйхатидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Электрон давлат хизматини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш учун Вазирлик электрон давлат хизматлари кўрсатиш принциплари ва тартибини такомиллаштириш заруратини тушунтириш бўйича таништирув тақдимотини ва семинарларни ташкил қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлиги остида Вазирликнинг ходимлари, давлат органлари раҳбарларининг ўринбосарлари, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ихтисослаштирилган бўлинмалар бошлиқлари, электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибида иштирок этувчи бўлимлар, таркибий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг бошлиқлари, шунингдек бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳни (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) ташкил қилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги 254-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2019 й., 09/19/254/2839-сон)
26. Чора-тадбирлар режаси ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган чора-тадбирларни бажаришнинг изчиллигини, аниқ муддатларини, давлат органлари масъул бажарувчиларининг номларини назарда тутади.
Давлат хизматларини электрон шаклга ўтказишни таъминловчи ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун давлат органлари томонидан Республика комиссияси тасдиқлайдиган ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш лойиҳалари амалга оширилиши учун давлат буюртмасига киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни ва вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг штатдаги ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 25 январдаги 18-сон қарорига мувофиқ таклифлар тайёрланади.

Босқичлар

Ишлар

Субъектлар

Муддатлар

1-босқич

2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш республика комиссиясига (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) Интерактив шаклга ўтказилиши ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматларининг порталида жорий қилиниши керак бўлган Давлат хизматлари рўйхатини (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) тасдиқлаш учун киритиш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади)

Ҳар йили
1 декабргача

Рўйхатни тасдиқлаш

Республика
комиссияси

Мажлисларни ўтказиш муддатларига мувофиқ

2-босқич

Электрон давлат хизмати кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳни тасдиқлаш

Вазирлик

Рўйхат тасдиқлангандан кейин



Рўйхатда назарда тутилган

муддатларга мувофиқ

Электрон давлат хизмати кўрсатилишини текшириш, жорий ва мақбуллаштирилган моделларини тузиш

Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари режасини (кейинги ўринларда чора-тадбирлар режаси деб аталади) ишлаб чиқиш

Ишчи гуруҳ

3-босқич

Чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш

Республика
комиссияси

Мажлисларни ўтказиш муддатларига мувофиқ

4-босқич

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича давлат буюртмасига киритиш учун тегишли ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини яратиш таклифларини Вазирликка киритиш

Электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар

Ҳар йили
1 сентябргача

5-босқич

Чора-тадбирлар режасини амалга ошириш

Электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, Вазирлик, бошқа масъул бажарувчилар

Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган муддатларга мувофиқ