LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 20 февралдаги 01-02/12-6-сонли «Товар ва транспорт воситаларининг божхона кўздан кечируви хамда уларни божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек, унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2714-2, 19.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. «Товар ва транспорт воситаларини давлат божхона хизмати органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга (рўйхат рақами 2714, 2015 йил 11 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 36-сон, 482-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-14-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«1. Товар ва транспорт воситаларининг божхона кўздан кечируви ҳамда уларни божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.».
б) муқаддимадаги «давлат божхона хизмати органи (бундан буён матнда божхона органи деб аталади) ходимлари томонидан кўздан кечириш» деган сўзлар «божхона кўздан кечирувидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«божхона кўздан кечируви — божхона органининг мансабдор шахси томонидан транспорт воситаларининг бўлимларини, товарларнинг ўров-идишини очмаган, кўздан кечирилаётган объектларни ва уларнинг қисмларини бўлакларга ажратмаган ва бошқа йўллар билан уларнинг бутлигини бузмаган ҳолда товарларнинг ва (ёки) транспорт воситаларининг, халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг ҳамда жисмоний шахслар багажининг, шунингдек юк ортилган идишларни, контейнерларни, божхона идентификациялаш воситаларининг ташқи кўринишини кўздан кечириш орқали амалга ошириладиган божхона назоратининг шакли;
божхона кўриги — қўйилган пломбаларни, муҳрларни ёки божхона идентификациялашининг бошқа воситаларини бузган холда, текширилаётган объектларни ва уларнинг қисмларини бўлакларга ажратиб, демонтаж қилиб ёки бошқа йўллар билан уларнинг бутлигини бузиб, товарларнинг ўрамини ёки транспорт воситасининг юк жойланадиган бўлимини ёхуд идишларини, контейнерларни ва товарлар бўлган ёки бўлиши эҳтимоли бўлган бошқа жойларни очиш орқали амалга ошириладиган божхона назоратининг шакли;»;
«2. Божхона кўздан кечируви божхона назорати остидаги товарлар ва (ёки) транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни, товарларда, юк ортилган идишларда, транспорт воситаларида ва транспорт воситаларининг бўлимларида пломбалар, муҳрлар ва бошқа божхона идентификациялаш воситалари мавжудлигини тасдиқлаш мақсадида амалга оширилади.
Божхона кўриги товарлар, транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг қонунийлигини аниқлаш, уларни ҳисобга олиш, бож, солиқлар, йиғимлар ундириш, шунингдек олиб кириш, олиб чиқиш ҳамда транзит қилиш тақиқланган товарларни божхона чегараси орқали ўтишининг олдини олиш учун амалга оширилади.»;
«21. Божхона кўздан кечируви ваколатли шахслар иштирокисиз ўтказилиши мумкин, бундан мазкур шахслар божхона кўздан кечирувида ҳозир бўлиш истагини билдирган ҳоллар мустасно.
Божхона органи ходимининг талабига кўра ваколатли шахслар товарларнинг ва транспорт воситаларининг божхона кўриги ўтказилаётганда ҳозир бўлиши ва уларга зарур кўмак кўрсатиши шарт. Ваколатли шахслар бўлмаганда кўрикдан ўтказилаётган транспорт воситасини бошқараётган жисмоний шахс ваколатли шахс ҳисобланади.
Божхона органи ходими божхона кўригини Божхона кодексининг 195-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатларда ваколатли шахслар иштирокисиз, икки нафар холис ҳозирлигида ўтказишга ҳақли.»;
е) 3 ва 11-бандлардаги «Божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш» деган сўзлар «Божхона кўздан кечируви» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 4-банддаги «Кўздан кечириш» деган сўзлар ва «53» рақами тегишинча «Божхона кўздан кечируви» деган сўзлар ва «202» рақами билан алмаштирилсин;
товарнинг нотўғри декларацияланганлиги факти аниқланган тақдирда — божхона кўриги амалга оширилади.»;
к) 7-банддаги «божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш» деган сўзлар «ёки ушбу транспорт воситасига товарлар қайта юкланаётганда божхона кўздан кечируви» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
л) 2-бобнинг номидаги «кўздан кечириш» деган сўзлар «божхона кўздан кечируви» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
м) 8-банднинг биринчи хатбошисидан «божхона органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
н) 9-банддаги «божхона органи ходимлари томонидан кўздан кечирилиши» деган сўзлар «божхона кўздан кечирувидан ўтказилиши» деган сўзлари билан алмаштирилсин;
о) 10-банднинг еттинчи хатбошисидаги «кўздан кечириш» деган сўзлар «божхона кўриги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«12. Транспорт воситаларининг божхона чегараси орқали ҳаракатланишида божхона кўздан кечируви ҳамкорликдаги технологик схемаларда белгиланган вақтдан ошмаслиги лозим.
Фуқаролар қўл юклари ва багажларининг божхона кўздан кечируви уларга тегишли ҳужжатлар божхона органи ходимига тақдим қилинган вақтда ўтказилади.
13. Транспорт воситаларини божхона кўздан кечирувидан ўтказишда транспорт воситасининг ташқи томони ҳамда юк жойлаштирилиши мумкин бўлган бўлимлари ва қисмлари божхона кўздан кечирувидан ўтказилади.»;
«16. Божхона кўриги натижалари бўйича мазкур Йўриқноманинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқланмаса транспорт воситасининг ҳаракатини давом эттириш учун товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжати расмийлаштирилади (назоратдан чиқарилади).
17. Чегара божхона постида божхона кўздан кечируви ва божхона кўриги натижалари бўйича мазкур Йўриқноманинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар билан боғлиқ божхона қоидабузарлиги аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўрилади. Бошқа ҳолатларда божхона кўздан кечирувидан ёки божхона кўригидан ўтказилган товарлар ва транспорт воситалари манзил божхона постига юборилади.
18. Давлат божхона қўмитасининг «Темир йўл» ёки «Авто» ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжатини расмийлаштирган божхона ходими томонидан транспорт воситасини божхона кўздан кечирувидан ўтказган божхона органи ходимининг фамилияси, исми ва отасининг исми тўғрисидаги маълумотлар киритилади.»;
«Товар ва транспорт воситаларининг божхона кўздан кечируви ҳамда уларни божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқномага илова».