Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет, Солиқ ва Божхона кодекслари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Бюджет, Солиқ ва Божхона кодекслари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сонли «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тартибини белгилайди.
15. Молия йили мобайнида ўрнатилган меъёрлар ўзгарса ёки янгидан киритилган бошқа тўловлар бўйича ажратмалар меъёри ўрнатилса, янгидан ўрнатилган ажратмалар меъёрлари миқдорлари улар ўрнатилганидан сўнг 3 иш куни мобайнида ушбу Йўриқноманинг 11 ва 12-бандларида ўрнатилган тартибда тегишли манфаатдор органларга етказилади. Бунда янгидан ўрнатилган ажратмалар меъёрларининг амал қилиш санасининг бошланиши мажбурий тартибда кўрсатилади.
«Тўлов мақсади» графасида — ушбу Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ тўлов турининг коди ва тўлов мақсади кўрсатилади.
нақд пул маблағлари орқали амалга оширилганида маблағлар тўлови ушбу Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги тўлов ҳужжатини расмийлаштириш йўли билан амалга оширилади. Тўлов ҳужжати уч қисмдан, эълон, квитанция ва кирим ордеридан иборат. Кирим ордери банк куни ҳужжатларига тикилади, квитанция тўловни тўлаб берган жисмоний шахсга берилади, эълон эса тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ хизмати органи ходимларига тақдим этилади;
банк пластик карточкаси орқали амалга оширилганида маблағлар тўлови ушбу Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги тўлов ҳужжатини расмийлаштириш йўли билан амалга оширилади;
ўзининг омонат ҳисобварағидан тегишли даромад бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига амалга оширилганида маблағларни ўтказиш Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) мувофиқ амалга оширилади. Бунда кўрсатилган тўлов суммаси банк томонидан мемориал ордер орқали, унда тегишли даромад тури бўйича шахсий ғазна ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ЯҒҲга ўтказилади.
31. Тўловлар суммаларини қайтариш ёки ҳисобга олиш мазкур тўловлар ортиқча ёки нотўғри тўланганида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ва Божхона кодексларида ҳамда тўловлар суммаларини қайтариш ёки ҳисобга олиш масалаларини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади. Агар юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мазкур параграфда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидалари қўлланилади.
33. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 56-моддасига мувофиқ ортиқча ёки нотўғри тўланган солиқлар суммаларини ҳисобга олишда солиқ тўловчи томонидан ариза тақдим этилиши зарур бўлганда, мазкур ариза ушбу Йўриқноманинг 7-иловасидаги шаклга мувофиқ бўлиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 57-моддасига мувофиқ ортиқча ёки нотўғри тўланган солиқлар суммаларини қайтаришда солиқ тўловчи томонидан ариза тақдим этилиши зарур бўлганда, мазкур ариза ушбу Йўриқноманинг 8-иловасидаги шаклга мувофиқ бўлиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 56 ва 57-моддаларига мувофиқ ортиқча ёки нотўғри тўланган солиқлар суммаларини қайтариш ёки ҳисобга олишда давлат солиқ хизмати органи томонидан тегишли хулоса тақдим этилиши зарур бўлганда, мазкур хулоса ушбу Йўриқноманинг 9-иловасидаги шаклга мувофиқ бўлиши лозим.
55. Ушбу Йўриқноманинг 54-бандида кўрсатилган маълумот асосида «ЎРМВ» АТда бюджет тизимининг тегишли бюджетларига даромадлар тушуми тўғрисидаги ҳисобот шакллантирилади.

Т/р

Тўлов
тури

Номи

Таркиби

Бюджетга тўловлар бўйича

1.

08101

Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича олдиндан тўлов

Солиқ бўйича мажбуриятни муддатдан олдин ижроси

2.

08102

Ҳисоб-китобга мувофиқ солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўлови

Солиқ ҳисоботи бўйича вужудга келган солиқ мажбурияти ижроси

3.

08103

Қайта ҳисоблашга асосан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўлови

Аниқланган солиқ ҳисоботи бўйича вужудга келган солиқ мажбурияти ижроси

4.

08104

Камерал текширувга асосан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўлови

Камерал текширув натижасида вужудга келган солиқ мажбурияти ижроси

5.

08105

Солиқ текшируви натижасида қўшимча ҳисобланган солиқлар тўлови

Солиқ текшируви натижасида вужудга келган солиқ мажбурияти ижроси

6.

08106

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг депозит ҳисоб рақамларига ўтказиб берилган қўшимча ҳисобланган солиқлар тўлови

Тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг депозит ҳисоб рақамларига ўтказиб берилган қўшимча ҳисобланган солиқ суммаси ҳисобидан солиқ мажбурияти ижроси

7.

08107

Суд ижрочилари томонидан ундириб олинган солиқ тўловлари

Суд ижрочилари томонидан ундириб олинган солиқ суммаси ҳисобидан солиқ бўйича мажбуриятлари ижроси

8.

08108

Пенялар

Солиқ тўловлари муддатларини бузганлиги учун ҳисобланган пеня бўйича солиқ мажбуриятлари ижроси

Бир марталик ҳисобга олиш учун бюджетга тўловлар

9.

08201

Бир марталик ҳисобга олиш учун бюджетга асосий тўлов

10.

08202

Бир марталик ҳисобга олиш учун бюджетга тўлов бўйича пеня

11.

08203

Бир марталик ҳисобга олиш учун бюджетга тўлов бўйича молиявий санкция

Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида бир марталик ҳисобга олиш учун бюджетга тўловлар

12.

08301

Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида бир марталик ҳисобга олиш учун бюджетга асосий тўлов

13.

08302

Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида бир марталик ҳисобга олиш учун бюджетга тўлов бўйича пеня

14.

08303

Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида бир марталик ҳисобга олиш учун бюджетга тўлов бўйича молиявий санкция

ХУЛОСА

_________________________________________________________________________________
(хулоса тақдим этувчи ваколатли органнинг номи)

__________________________________________ аризасига асосан (СТИР — ________________)

(тўловчи юридик шахснинг — номи, СТИР рақами ёки тўловчи жисмоний шахснинг — Ф.И.О., СТИР рақами)

ортиқча (ёки нотўғри) тўланган суммани қайтариш ёки бошқа тўловлар ҳисобига ҳисобга олиш тўғрисида _________________________________________________________________________

(солиқ ёки тўлов номи)

__________________________________________________________________________ суммада

(сонда ва ёзувда)

Тақдим этилган материаллар текшируви натижасида 20__ йил «___» _____________ ҳолатига ариза берувчи томонидан ___________________________________________________ сўм _____ тийин
_________________________________________________________________________________

(солиқ ёки тўлов номи)

бўйича ______________________________________________________ натижасида ортиқча (ёки нотўғри) тўлангани аниқланди.

Кўрсатилган сумма тўловчининг ______________________________ банк ҳисоб рақамига (банк коди _____) ёки ________________________________________________________ шахсий ғазна ҳисобварағига ________________________________________________________ лозим.

(қайтарилиши, ҳисобга олиниши)

Раҳбар

___________________


Бош бухгалтер (бухгалтер, мутахассис)



______________________


20__ йил «___» ______________.

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан