LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5095-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 31 декабрдаги ПФ-2165-сон Фармонининг 9-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жамғармага юклатилган вазифаларни амалга ошириш доирасида олинган Жамғарма даромадлари солиқларга ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўловларига тортилмайди».
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.