Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/6-сон «Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2442, 2013 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 13-сон, 168-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/2-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ малакавий имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2021 йил 31 мартдаги 295/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-2, 09.04.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2021 й., 10/21/2764-2/0308-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотларини олиб бораётган изланувчилар (бундан буён матнда изланувчи деб юритилади) қуйидагилардан малакавий имтиҳонларни топширади:
ихтисослик (диссертация мавзусига мувофиқ). Математик моделлаштириш асослари фани бўйича саволлар аниқ ва табиий фанлар, Математик статистика асослари фани бўйича саволлар эса, иқтисодиёт, тиббиёт ва педагогика фанлари (ихтисосликлари) бўйича малакавий имтиҳонлар саволлари таркибига киритилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет тили (инглиз, француз ёки немис тили). Диссертацияни бажариш учун бошқа чет тилини билиш талаб қилинадиган ҳолларда, чет тилидан малакавий имтиҳон иш бажарилаётган ташкилотнинг тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) билан келишилган ҳолда тақдимномада кўрсатилган чет тилидан топширилади. Бунда IELTS (ўртача 5,5 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган) ҳамда камида В2 даражасидаги CEFR, Test DaF (Test Deutsch als Fremdsprache fur auslandische Studienbewerber), GOETНE-ZERTIFIKAT, DALF (Diplome approfondi de langue francaise) ва Давлат тест марказининг малакавий сертификатга эга бўлган изланувчилар мазкур ҳужжатларнинг амал қилиш муддати давомида чет тили бўйича малакавий имтиҳонни топширишдан озод этилади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Чет тилидан филология фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражани олиш учун диссертация тадқиқотларини олиб бораётган изланувчилар қўшимча равишда иккинчи чет тили фанидан малакавий имтиҳон топширадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-1, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 571-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотларини олиб бораётган хорижий фуқаролар фақат диссертация мавзусига мувофиқ ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон топширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-1, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 571-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳонлар ҳузурида илмий даражалар берувчи илмий кенгаш (бундан буён матнда Илмий кенгаш деб юритилади) тузилган ташкилот томонидан, чет тили (инглиз, француз ёки немис тили) бўйича малакавий имтиҳонлар эса, етакчи илмий ва таълим ташкилотлари томонидан ҳар 3-4 йилда (зарурат бўлганда қисқароқ муддатда) ишлаб чиқилган, тасдиқланган ҳамда ОАК томонидан маъқулланган дастурлар асосида топширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон — диссертация ҳимояси ўтказиладиган Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган ташкилотда ўтказилади.
Илмий ёки таълим ташкилотлари (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) раҳбариятига ўзлари раҳбарлик қилаётган ташкилотда, вазирлик ва идоралар раҳбариятига ўзлари раҳбарлик қилаётган тизимдаги ташкилотларда малакавий имтиҳонларни топширишига рухсат этилмайди. Бунда ОАК томонидан ташкилот раҳбарияти ёки вазирлик ва идоралар раҳбариятининг мурожаатига асосан, улар малакавий имтиҳонларни топшириши мумкин бўлган ташкилотлар (малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар орасидан) белгилаб берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Чет тили бўйича малакавий имтиҳонни қабул қилиш ҳуқуқини олиш учун тегишли ўқув-ташкилий ёки илмий-ташкилий тузилмалари мавжуд ҳамда илмий, илмий-педагогик салоҳиятга, шунингдек етарли моддий-техник базага эга бўлган ташкилотлар томонидан тегишли чет тилини кўрсатилган ҳолда ОАКга мурожаат қилинади.
Ташкилот мурожаатини ОАК Раёсатининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқиш натижаларига кўра, ОАК Раёсати томонидан ташкилотга чет тили бўйича малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ташкилотга чет тили бўйича малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқи берилади.
Чет тили бўйича малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқи берилган ташкилотлар рўйхати ОАКнинг расмий веб-сайти ва «ОАК Бюллетени»нинг навбатдаги сонида ОАК Раёсатининг ташкилотга чет тили бўйича малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги қарори эълон қилинади. Ташкилотлар рўйхати ОАКнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Малакавий имтиҳонларни қабул қиладиган ташкилотларда ташкилот раҳбарининг буйруғи билан ОАК билан келишилган ҳолда икки йил муддатга малакавий имтиҳонларни қабул қилиш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
Ихтисослик бўйича комиссия илмий даражага эга бўлган беш — етти нафар аъзодан, жумладан тегишли фан тармоғи бўйича фан доктори илмий даражасига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ёки унга тенглаштирилган хорижий давлатларда берилган бошқа илмий даражага эга бўлган мутахассис ҳисобланган раисдан иборат бўлади. Бунда комиссия аъзоларининг камида икки нафари фан доктори бўлиши лозим.
Чет тили бўйича комиссия тегишли мутахассислар орасидан беш — етти нафар аъзодан иборат таркибда тузилади. Бунда аъзолардан камида икки нафари фан доктори ёки профессор илмий унвонига эга бўлган фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ёки унга тенглаштирилган хорижий давлатларда берилган бошқа илмий даражага эга бўлган мутахассис бўлиши керак. Юридик фанлар соҳасида чет тили бўйича комиссия таркиби эксперимент тариқасида, IELTS (ўртача балли камида 5,5), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд, илмий даражага эга бўлмаган юқори малакали ва тажрибали мутахассислардан шакллантирилиши мумкин.
Комиссия, агар унинг ишида комиссия аъзоларининг камида ярмидан кўпи иштирок этаётган бўлса, имтиҳон қабул қилишга ҳақли ҳисобланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-1, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 571-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2764-1, 23.06.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 571-модда)
9. Малакавий имтиҳонларни қабул қилиш сессия шаклида февраль, май, ноябрь ва декабрь ойларида белгиланган режа асосида ўтказилади, мазкур Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2764-1, 23.06.2017 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 571-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Имтиҳон топширувчилар рўйхати ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади ва унда малакавий имтиҳон ўтказиш жойи ва вақти кўрсатилиши керак. Мазкур буйруқнинг матни у имзолангандан сўнг бир иш куни ичида ташкилотнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим.
Бошқа ташкилотлар имтиҳон топширувчилар рўйхатига номзод киритиш учун малакавий имтиҳонлар ўтказиладиган ташкилотга номзодларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхасини илова қилган ҳолда малакавий имтиҳонларни қабул қилишнинг навбатдаги сессияси ўтказиладиган ойнинг 1-санасигача ёзма равишда мурожаат қилади. Мурожаатда номзод билан боғланишнинг алоқа воситалари (телефон рақами, электрон почта манзили ва ҳоказо) аниқ ва тўлиқ акс эттирилиши лозим. Мазкур мурожаатга асосан номзодлар ташкилот томонидан имтиҳон топширувчилар рўйхатига киритилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
12. Малакавий имтиҳонлар ўтказилишидан камида беш кун олдин малакавий имтиҳонларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар ОАКга юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Малакавий имтиҳонларда ташкилот ҳузуридаги Илмий кенгаш (агар мавжуд бўлса) аъзолари, ташкилот раҳбарияти ва тегишли вазирлик ёки идора ёхуд ОАК вакиллари иштирок этишлари мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Малакавий имтиҳон ёзма ва оғзаки шаклда ўтказилади. Ёзма шаклда жавоб тайёрлаш учун махсус белги қўйилган имтиҳон варақалари ташкилотлар томонидан аввалдан тайёрлаб қўйилади. Имтиҳон варақалари уч ой давомида малакавий имтиҳон(лар) ўтказилган ташкилотда сақланади ва уч ойдан сўнг далолатнома асосида йўқ қилинади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Имтиҳон топширувчилар саволларга комиссия аъзолари олдида жавоб беради. Комиссия аъзолари томонидан имтиҳон топширувчиларга қўшимча саволлар берилиши мумкин. Комиссия аъзолари балл қўйишда мустақилдир.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-1, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 571-модда)
Комиссия аъзолари қўйган баллари тўғрисида комиссия раисига маълум қилади ва комиссия раиси томонидан ўртача умумий балл чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2764-1, 23.06.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 571-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ташкилотлар томонидан малакавий имтиҳонларни ўтказиш жараёнлари видеотасвирга олиниши мумкин. Видеотасвирлар уч ой давомида малакавий имтиҳон(лар) ўтказилган ташкилотда сақланади ва уч ойдан сўнг далолатнома асосида йўқ қилинади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Малакавий имтиҳонларни қабул қилиш баённомаси ҳар бир имтиҳон топширувчи ва унга берилган имтиҳон саволлари алоҳида кўрсатилган ҳолда тўлдирилади. Малакавий имтиҳонларни қабул қилиш баённомаси унда иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
19. Малакавий имтиҳонларни муваффақиятли топширган изланувчиларга ўн кун ичида мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги гувоҳнома берилади. Гувоҳнома комиссия раиси ва ташкилот раҳбари томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-1, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 571-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Малакавий имтиҳонларни ташкил қилиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар (имтиҳон варақалари ва видеотасвирлар бундан мустасно) имтиҳон ўтказилгандан кейин уч ой давомида имтиҳон ўтказилган ташкилотда сақланади ҳамда уч ойдан сўнг белгиланган тартибда ташкилот архивига топширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Малакавий имтиҳонларнинг белгиланган талаблар асосида ўтказилмаганлиги ҳолати бўйича икки ой ичида ОАКга шикоят қилиниши мумкин. ОАК томонидан шикоятни ўрганиш натижасида малакавий имтиҳонларнинг белгиланган талаблар асосида ўтказилмаганлиги тасдиқланган тақдирда, малакавий имтиҳон натижалари ОАК Раёсатининг қарорига асосан бекор қилинади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-1, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 571-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Имтиҳон топширувчи узрли сабабга кўра имтиҳон(лар)га келмаган ва узрли сабабни тасдиқловчи ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, ташкилот раҳбарининг ёзма рухсати асосида жорий сессия давомида малакавий имтиҳонларни топшириш ҳуқуқига эга. Бунда ташкилот раҳбари тегишли имтиҳон топширувчилар рўйхатига ўзгартириш киритади ва ОАКни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Малакавий имтиҳонлар бир сессия давомида такроран ёки малакавий имтиҳонларни қабул қилиш сессиясидан ташқари даврда топширилиши мумкин. Бунда имтиҳон топширувчи сабабини (агар мавжуд бўлса, асословчи ҳужжатлар ҳам илова қилинади) кўрсатган ҳолда ОАКга мурожаат қилади. Мурожаатни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, бу ҳақда мурожаат қилган шахсга ва у имтиҳон топширадиган ташкилот(лар)га ОАК томонидан маълум қилинади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ташкилотлар ҳар бир сессиядан сўнг, сессия тамом бўлгандан кейин беш иш куни ичида малакавий имтиҳон(лар)ни ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотни ва ҳар йили 10 январгача эса, йиллик таҳлилий маълумотни электрон шаклда ОАКга тақдим этади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
25. Малакавий имтиҳонларни ташкил этиш натижалари ОАКнинг расмий веб-сайти ва «ОАК Бюллетени»да эълон қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Мазкур Низом талаблари бузилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Ташкилот раҳбари малакавий имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказишда мазкур Низом талабларига риоя қилинишини таъминлаш учун масъулдир.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
28. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва Давлат тест маркази билан келишилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
____________________________________________________________________________________________ | ||||||||
ГУВОҲНОМА _________-сон | ||||||||
___________________________________________________________________________ ихтисослиги бўйича | ||||||||
(ихтисослик шифри ва номи) | ||||||||
__________________________________________________________ фани бўйича илмий даражани олиш учун | ||||||||
(фан тармоғи) | ||||||||
_______________________________________________________________________ дан малакавий имтиҳонни | ||||||||
(ихтисослик ва чет тили) | ||||||||
муваффақиятли топширди ва қуйидагича баҳоланди: | ||||||||
Малакавий имтиҳоннинг тури (ихтисослик, чет тили) | Малакавий имтиҳон топширилган сана | Малакавий имтиҳон балли | Малакавий имтиҳон комиссияси раиси ва аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, илмий даражаси, илмий унвони ҳамда лавозимлари | |||||
Мазкур гувоҳнома беш йил муддатда амал қилади. | ||||||||
Комиссия раиси | ____________ | __________________________________________________ | ||||||
(имзо) | (Ф.И.О.) | |||||||
Ташкилот раҳбари | ____________ | __________________________________________________ | ||||||
(имзо) | (Ф.И.О.) | |||||||
20_____ йил «___» ______________ |
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)