Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарорини бажариш юзасидан, олий таълим муассасаларида «Электрон таълим» миллий тармоғи фаолиятини такомиллаштириш ва бошқариш, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларини янада фаол жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш марказини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 25 июлдаги 228-сон қарорига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.
«Таълим» ахборот тизимлари мажмуасининг олий таълим қисмини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтини такомиллаштириш».
«Марказни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик марказининг Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 3-уй манзилидаги биносига ижара тўловисиз жойлаштирсин».