Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш ҳамда тартибга солиш, тарих ва маданият ёдгорликларини ҳар томонлама ўрганиш, оммалаштириш ва тарғиб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 372-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 200-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 372-модда)
Ўзбекистон Республикаси маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
Маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Маданий ёдгорликлар илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасини Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси тузилмасини ва бош бошқарма тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда ҳозирги вақтда давлат муҳофазасида бўлган маданий мерос объектларини 2003 йил 1 апрелгача хатловдан ўтказсин ҳамда уларни белгиланган тартибда Маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритсин;
Маданият ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ихтиёрига бериладиган ташкилотлар ва объектлар рўйхати юзасидан 2003 йил 1 майгача таклифлар киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Бадиий академия билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида археологик қазиш ва қидириш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномани бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 372-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 47-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 66-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Моддий маданий мерос объектлари давлат кадастри «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида», «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга мувофиқ моддий маданий мерос (кейинги ўринларда «маданий мерос» деб юритилади) объектларининг давлат муҳофазасини ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида юритилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 47-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 66-модда)
2. Маданий мерос объектлари давлат кадастри (кейинги ўринларда «Давлат кадастри» деб аталади) ўзида маданий мерос объектларининг жуғрофий жойлашиши, ҳуқуқий мақоми, миқдорий, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгилаб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимини ифодалайди.
республиканинг бутун ҳудудида маданий мероснинг барча объектларини Давлат кадастри билан қамраб олиш;
4. Давлат кадастрини юритиш маданий мерос объектларига мулкчилик ҳуқуқини ва бошқа ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни, маданий мерос объектларини миқдорий ва сифат тавсифларини ҳисобга олишни, маданий мерос объектларини сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолашни, кадастр ахборотини туркумлаштириш, сақлаш ва янгилашни, маданий мерос объектларининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботларни тузишни, Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборотни тақдим этишни, фойдаланувчиларни кадастр ахбороти билан таъминлашни ўз ичига олади.
5. Ўзида тарихий, илмий, бадиий ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган ёдгорликлар, ансамбллар ва диққатга сазовор жойлар Давлат кадастри объектлари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат кадастри Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ва унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) томонидан юритилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар томонидан кадастр материалларидан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
маданий мерос объектлари, мулкчилик объектлари ва субъектлари, маданий мерос объектларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва улар ижараси, улардан мақсадли фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар ҳисобини ҳамда улардан фойдаланиш режимини юритади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича маданий мерос объектлари рўйхатини тузади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданий мерос объектлари бўйича кадастр дафтарини юритади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданий мерос объектларининг жойлашиши схемасини тузади.
10. Давлат кадастрида республика ҳудудидаги барча маданий мерос объектлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади.
Ҳисобга олиш ва баҳолаш ахбороти биргаликда маданий мерос объектлари бўйича кадастр ахборотини ташкил этади, ушбу ахборот алифболи-рақамли (матнли, жадваллар, ведомостлар) ва чизиқли (режалар, схемалар, кесимлар ва ўлчамлар) шаклларда қоғозда, магнит ва бошқа манбаларда тақдим этилади.
мулкдор, эгаси, фойдаланувчи ёки ижарага олувчи –юридик ёки жисмоний шахснинг номини ва унинг манзилини;
бинога, иншоотга, ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
муҳофаза зоналари ва қурилишни тартибга солиш зоналари чегараларини (тасдиқловчи ҳужжатга асосланган ҳолдаги режа, қисқача тавсиф) ўз ичига олади.
археология ёдгорликлари учун: сана қўйиш, қидириш ва қазиш ишлари ким томонидан ва қачон бажарилганлиги, топилган материалларнинг сақланиш жойи;
тарих ёдгорликлари учун: пайдо бўлиш тарихи, объект ёдгорлик аҳамиятига эга эканлиги билан боғлиқ воқеалар ва шахсларнинг қисқача тавсифи;
архитектура ва монументал санъат ёдгорликлари учун: муаллиф, қурувчи, буюртмачи, қурилган санаси тарихий маълумотлар ҳисобланади.
архитектура ёдгорликлари учун: санаси, режалаштирилиши, композицион-макон тузилмаси ва конструкцияларнинг ўзига хослиги, фасад ва интерьерлар безаги хусусияти, ранг-тасвир, ҳайкалтарошлик, амалий санъат мавжудлиги, қурилиш материали, асосий ўлчамлари;
монументал санъат ёдгорликлари учун: муаллифи ва санаси, композицион ечими хусусиятлари, матнлар, материал, техника, ҳажми;
маданий мерос объектининг ижтимоий, илмий-тарихий ва бадиий аҳамиятига умумий баҳо беришдан иборат бўлади.
14. Маданий мероснинг кўчмас объектларига ҳуқуқлар ер участкалари (шу жумладан муҳофаза зоналари)нинг натурада белгиланган ва мустаҳкамланган чегаралари мавжуд бўлган тақдирда бинолар ва иншоотларнинг давлат ер кадастри ва давлат кадастрини олиб борувчи органларда кадастр рўйхатидан ўтказилади. Ер участкаси чегараларининг бурилиш нуқталари қозиқли белгилари йўқолган тақдирда улар ўша жойда ер участкаси чегараларининг бурилиш нуқталари ўрнатилган ҳолда дала геодезия ўлчамлари ўтказилган ёки тегишли кўламдаги фотография маълумотидан фойдаланилган ҳолда ер участкалари ажратиш материаллари бўйича тикланади.
18. Муҳофаза тизими муҳофаза тоифасини (республика аҳамиятига, маҳаллий аҳамиятга эгалиги), муҳофаза учун қабул қилиниши тўғрисидаги ҳужжатнинг санаси ва тартиб рақамини ўз ичига олади.
19. Маданий мерос объектларини баҳолаш, шу жумладан қийматини баҳолаш улардан самарали фойдаланишни белгилаш, етказилган зарар миқдорини аниқлаш, суғурта, ижара тўлови ставкалари, уларни таъмирлаш, консервация қилиш харажатларини қоплаш, жорий тузатишни олиб бориш учун ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Маданий мерос объектлари қийматини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан тасдиқланган методика бўйича амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
21. Давлат кадастри кадастр ахборотининг узлуксиз янгиланишини таъминловчи асосий ва жорий турларни ўз ичига олади.
Давлат кадастрининг асосий турини юритишда маданий мерос объектлари барча турларининг бирламчи ҳисоби амалга оширилади, уларнинг сони кўрсатилади ва натурада ер участкалари чегаралари белгиланади (ер участкаларини рўйхатдан ўтказиш маълумотлари асосида).
Жорий турда кадастрга кадастрнинг асосий тури ўтказилгандан кейин маданий мерос объекти бўйича рўй берган барча ўзгартиришлар киритилади.
Маданий мерос объекти кадастр иши кадастр объектига ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган паспорт, ҳужжатлар, материаллар ва кадастр суратга олиш ҳужжатлари, техник хатлаш ва паспортлаштириш, махсус текшириш ва қидирувлар, кадастр объектининг сифат ва қиймат баҳосидан иборат бўлади.
Маданий мерос объектининг кадастр харитаси (режаси) кадастр объектларининг жойлашган жойини, уларнинг чегараларини, муҳофаза зоналарини, баҳолаш, миқдорий ва сифат тавсифларини акс эттирувчи чизиқли ҳужжат ҳисобланади ҳамда қоғозда, магнит ва бошқа манбаларда тузилади.
Кадастр дафтари маданий мероснинг кадастр объектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишнинг асосий ҳужжати ҳисобланади ҳамда унда уларнинг жуғрофий жойлашиши, ҳуқуқий мақоми, миқдорий ва сифат тавсифлари ва баҳолаш ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлади.
давлат мулки бўлган маданий мерос объектларига нисбатан — жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг;
юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган маданий мерос объектларига нисбатан – юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифлари асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни Давлат кадастрига киритиш тўғрисидаги таклифларни тегишли равишда объектларнинг эгалари ёхуд жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда ҳудудий бошқармалар ҳам киритишга ҳақлидир.
(24-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг объектларни Давлат кадастрига киритиш тўғрисидаги таклифлари ҳудудий бошқармаларга тақдим этилади. Ҳудудий бошқармалар объектни олдиндан ўрганади, зарур кадастр ҳужжатлари тузади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Департамент объектларни Давлат кадастрига киритиш бўйича тақдим этилган материалларни тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш (хулосани тасдиқлаш) учун Агентлик Илмий-эксперт кенгашининг кўриб чиқиши учун киритади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Агентлик тарихий-маданий экспертиза хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига маданий мероснинг аниқланган объектини Давлат кадастрига киритиш тўғрисида таклиф киритади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Маданий мерос объектини Давлат кадастрига киритиш Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирининг тегишли буйруғи асосида амалга оширилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
30. Давлат кадастрига киритилган маданий мероснинг ҳар бир объектига буйруқ қабул қилинган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида маданий мерос объекти паспорти расмийлаштирилади. Паспортда мақсади маданий мерос мазкур объектини муҳофаза қилиш ҳисобланадиган маълумотлар ва унинг асосий маълумотлари бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маданий мерос объекти паспортининг шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан белгиланади.
(30-банднинг иккини хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Маданий мерос объектининг паспорти расмийлаштирилган кунидан бошлаб беш кундан кечикмай тегишли ҳудудий бошқармага юборилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ҳудудий бошқармалар беш кун мобайнида тегишли равишда маданий мерос объекти эгасини (юридик ёки жисмоний шахсни) ёхуд жойлардаги давлат ҳокимияти органини маданий мерос объектининг Давлат кадастрига киритилганлиги тўғрисида хабардор қилади ва уларга маданий мерос объекти паспортини беради.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Маданий мерос объектларини Давлат кадастридан чиқариш ҳудудий бошқармалар, объектларнинг эгалари (юридик ва жисмоний шахслар), жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг таклифлари бўйича амалга оширилади.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг маданий мерос объектини Давлат кадастридан чиқариш тўғрисидаги таклифлари тегишли ҳудудий бошқармага юборилади.
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Ҳудудий бошқармалар тушган таклифларни ўрганадилар ва уларни ўз таклифлари билан биргаликда Агентликка тақдим этадилар.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
35. Маданий мерос объектини Давлат кадастридан чиқариш тўғрисидаги қарор мазкур Низомнинг 27-30-бандларида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Туризм ва маданий мерос вазирининг маданий мерос объектини Давлат кадастридан чиқариш тўғрисидаги буйруғи асосида Агентлик Давлат кадастрида ёзувни қайд этади. Буйруқнинг нусхаси тегишли ҳудудий бошқармага юборилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Ҳудудий бошқармалар маданий мерос объектини Давлат кадастридан чиқариш тўғрисидаги буйруқнинг нусхасини олгач объект эгасини ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органини ёзма равишда хабардор қилади. Маданий мерос объекти паспорти унинг Давлат кадастридан чиқарилганлиги тўғрисидаги билдиришнома олингандан кейин ўн кун муддатда минтақавий инспекцияга қайтарилиши керак.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Ҳудудий бошқармалар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари Давлат кадастрига киритилган маданий мерос объектларининг ҳолати устидан назоратни таъминлайдилар.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Давлат кадастрига киритилган маданий мерос объектига нисбатан кадастр ахбороти ўзгарган тақдирда маданий мерос объектларининг эгалари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари бир ой муддатда бу ҳақда тегишли ҳудудий бошқармага маълум қилишлари шарт.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Ҳудудий бошқармалар жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда беш йилда бир марта маданий мерос объектларининг ҳолатини текширадилар ва қайд этадилар. Текшириш натижалари бўйича, зарурат бўлса, Агентликка маданий мероснинг мазкур объектларини сақлаш бўйича жорий ва истиқбол дастурларини ишлаб чиқишга доир таклифлар киритадилар.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳар йили Давлат кадастри ахборотини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартигача Давлат кадастрларининг ягона тизимига тақдим этади. Кадастр маълумотларини Давлат кадастрларининг ягона тизимига тақдим этиш шакли Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан тасдиқланади ва «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси билан келишилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
42. Давлат кадастри ахбороти давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига бепул, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга эса белгиланган тартибда ҳақ тўлаш эвазига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Давлат кадастрини юритишни ташкил этиш бўйича йўриқнома «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Ўзбекистон Республикаси маданий мерос объектлари
давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ҳудудий бошқармалар жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслар таклифлари асосида ёхуд улар билан келишган ҳолда маданий мерос объектларини Давлат кадастрига киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлайдилар, маданий мерос объектлари тўғрисидаги зарур маълумотларни тўплайдилар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Маданий мерос объектларини Давлат кадастрига киритиш тўғрисидаги таклифлар зарур материаллар билан биргаликда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) юборилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ҳудудий бошқармалар томонидан тақдим этилган материаллар тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш (хулосани тасдиқлаш) учун Агентликнинг Илмий-эксперт кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Тарихий-маданий экспертиза натижаларига кўра Илмий-эксперт кенгаш Агентликка объектни Давлат кадастрига киритиш тўғрисида тегишли хулоса тақдим этади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Тарихий-маданий экспертиза хулосаси асосида Агентлик Туризм ва маданий мерос вазирлигига объектни Давлат кадастрига киритиш тўғрисида таклиф киритади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Туризм ва маданий мерос вазирлиги объектни Давлат кадастрига киритиш тўғрисида тегишли буйруқ чиқаради.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Туризм ва маданий мерос вазирлигининг буйруғи асосида Агентлик объектни Давлат кадастрига киритади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Агентлик объектни Давлат кадастрига киритгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига Ўзбекистон Республикаси давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборот беради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Буйруқ чиқарилган вақтдан бошлаб ўн кун мобайнида Давлат кадастрига киритилган маданий мерос объектига Агентлик томонидан маданий мерос паспорти расмийлаштирилади. Маданий мерос паспорти паспорт расмийлаштирилгандан кейин беш кундан кечиктирмай тегишли ҳудудий бошқармага юборилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ҳудудий бошқармалар беш кун мобайнида тегишли равишда маданий мерос объекти эгасини (юридик ёки жисмоний шахсни) ёхуд жойлардаги давлат ҳокимияти органини маданий мерос объекти Давлат кадастрига киритилганлиги тўғрисида хабардор қилади ва уларга маданий мерос объекти паспортини беради.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ҳудудий бошқармалар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари Давлат кадастрига киритилган маданий мерос объектининг ҳолати назорат қилинишини таъминлайдилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Жисмоний жиҳатдан йўқолиб кетган ёки маданий мерос объекти сифатида қадрини йўқотган маданий мерос объектларига нисбатан ҳудудий бошқармалар жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслар таклифлари асосида ёхуд тегишли объектларнинг ҳолатини ўрганиш натижаларига кўра уларни Давлат кадастридан чиқариш тўғрисида таклифлар тайёрлайдилар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Маданий мерос объектларини Давлат кадастрига чиқариш тўғрисидаги таклифлар зарур материаллар билан биргаликда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) юборилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ҳудудий бошқармалар томонидан тақдим этилган материаллар тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш учун (хулосани тасдиқлаш) Агентликнинг Илмий-эксперт кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Тарихий-маданий экспертиза натижаларига кўра Илмий-эксперт кенгаш Агентликка объектни Давлат кадастридан чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишли хулоса тақдим этади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Тарихий-маданий экспертиза хулосаси асосида Агентлик Туризм ва маданий мерос вазирлигига объектни Давлат кадастридан чиқариш тўғрисида таклиф киритади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Туризм ва маданий мерос вазирлиги объектни Давлат кадастридан чиқариш тўғрисида тегишли буйруқ чиқаради.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Туризм ва маданий мерос вазирлигининг буйруғи асосида Агентлик Давлат кадастрига тегишли ёзувни киритади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Агентлик Давлат кадастрига тегишли ёзувни киритгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига Ўзбекистон Республикаси давлат кадастрлари ягона тизимига ўзгартириш киритиш учун тегишли ахборот беради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Агентлик маданий мерос паспортини бекор қилади ва тегишли ҳудудий бошқармага маданий мерос объекти Давлат кадастридан чиқарилганлиги тўғрисида ахборот юборади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ҳудудий бошқармалар маданий мерос объекти эгасини (юридик ёки жисмоний шахсни) ёхуд жойлардаги давлат ҳокимияти органини маданий мерос объекти Давлат кадастридан чиқарилганлиги тўғрисида хабардор қилади. Маданий мерос объекти паспорти Агентликка юбориш учун ҳудудий бошқармага қайтариб берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 47-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 66-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом моддий маданий мерос (кейинги ўринларда «маданий мерос» деб юритилади) объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этиш тартибини белгилайди
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 47-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 66-модда)
маданий мерос объектлари муҳофаза зонаси лойиҳаларининг шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларига, шунингдек амалга ошириш мўлжалланаётган ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишларининг ва бошқа ишларнинг маданий мерос объектларини сақлаш талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
хўжалик мақсадларида ўзлаштириладиган ер участкалари, агар уларда маданий мерос объектлари мавжуд бўлса;
маданий мерос объектларининг Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилишини асословчи материаллар;
маданий мерос объектларининг Маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқарилишини асословчи материаллар;
шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатлари, «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ҳолларда;
маданий мерос объектларига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ер қазиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишларининг ва бошқа ишларнинг амалга оширилишини асословчи ҳужжатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Тарихий-маданий экспертиза Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) Илмий-эксперт кенгаши томонидан мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илмий-эксперт кенгаш таркибига (кейинги ўринларда «Кенгаш» деб аталади) давлат органлари, илмий институтлар ва муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, маданий мерос объектларини ўрганиш, сақлаш ва улардан замонавий фойдаланиш соҳасидаги айрим олимлар ва мутахассислар киритилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кенгаш раис, раис ўринбосарлари, Кенгаш аъзолари ва котибидан иборат бўлади. Кенгашнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Тарихий-маданий экспертиза хулосасини олиш учун Агентлик тегишли маданий мерос объекти бўйича материалларни Кенгашга кўриб чиқиш учун киритади. Материаллар Кенгаш котиби томонидан қабул қилинади.
Тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этиладиган материаллар таркиби ва мазмуни Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан белгиланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
9. Кенгаш котиби олинган материалларни Кенгаш раисига тақдим этади, раис уларни Кенгашнинг тегишли йўналишлар бўйича секцияларига юборади.
10. Кенгаш секцияларида тарихий-маданий экспертиза мақсадларини ҳисобга олган ҳолда, маданий мерос объекти бўйича тақдим этилган материаллар ҳар томонлама ўрганиб чиқилади.
Зарурият бўлганда маданий мерос объектининг тарихий-маданий экспертизаси объект жойлашган жойда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Тарихий-маданий экспертизани ўтказиш методикаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан белгиланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Тарихий-маданий экспертизани ўтказишда Кенгаш мустақил экспертларни жалб қилишга ҳақлидир. Бунинг учун Кенгаш секциялари тегишли асослашлар билан Кенгаш раисига мурожаат қилади, раис ушбу масалани кўриб чиқиш учун Агентликка киритади.
Кенгаш раисининг тақдимномаси асосида Агентлик белгиланган тартибда экспертлар билан шартномалар тузади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
13. Тарихий-маданий экспертиза натижаларига кўра Кенгаш секциялари эксперт хулосаси, шунингдек тарихий-маданий экспертиза хулосаси лойиҳасини тайёрлайди. Эксперт хулосаси ва тарихий-маданий экспертиза хулосаси лойиҳаси барча материаллар илова қилинган ҳолда кўриб чиқиш учун Кенгаш раисига тақдим этилади, раис тарихий-маданий экспертиза натижаларини тасдиқлаш учун Кенгаш мажлисини чақиради.
14. Кенгаш мажлиси унда Кенгаш барча аъзоларининг учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади. Кенгаш қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолганда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Кенгаш мажлиси ўтказилишини ташкил этиш, мажлис баёнини расмийлаштириш Кенгаш котиби томонидан амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Кенгаш қарори мажлис баёни билан расмийлаштирилади. Кенгаш баёни раислик қилувчи ва масъул котиб томонидан имзоланади.
Мажлис баёни, тарихий-маданий экспертиза хулосаси, шунингдек Кенгаш аъзоларининг алоҳида фикри Кенгаш котиби томонидан Агентликка юборилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
18. Тарихий-маданий экспертизани ўтказиш муддати материалларнинг йўналишига, мураккаблигига ва ҳажмига қараб ўттиз кундан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Маданий мерос объектлари тарихий-маданий экспертизаси ўтказилганлиги учун махсус йиғим тўланади. Махсус йиғимдан тушган маблағлар Агентликнинг Маданий мерос жамғармаси ҳисоб рақамида жамланади ва улардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади.
Маданий мерос объектлари тарихий-маданий экспертизаси ўтказилганлиги учун махсус йиғим миқдори ва уни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан белгиланади
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Агентлик Кенгаш котибига тарихий-маданий экспертиза хулосасини олиш учун тақдим этилган материалларни киритади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Раис материалларни эксперт хулосаси олиш учун Кенгашнинг йўналишлар бўйича секцияларига кўриб чиқиш учун беради. Секцияларда тақдим этилган материалларни ҳар томонлама кўриб чиқиш ишлари ташкил этилади. Эксперт ишланмалари асосида секциялар эксперт хулосаси, шунингдек тарихий-маданий экспертиза хулосаси лойиҳасини тайёрлайди. Эксперт хулосаси ва тарихий-маданий экспертиза хулосаси лойиҳаси барча материаллар илова қилинган ҳолда Кенгаш раисига кўриб чиқиш учун тақдим этилади, раис материалларнинг тайёрлигини ҳисобга олган ҳолда уларни кенгашга киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3а. Чет экспертларни жалб этиш зарурияти пайдо бўлган тақдирда секциялар раҳбарлари тегишли асослар билан Кенгаш котибига мурожаат қиладилар, котиб ушбу масалани Агентлик билан келишади.
(3а-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3б-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Кенгаш раиси тарихий-маданий экспертиза хулосаси лойиҳасини тасдиқлаш учун кенгаш мажлисини чақиради.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Кенгаш котиби мажлис ўтказилишини ташкил этади, мажлис баёнини, шунингдек Кенгаш қарорини расмийлаштиради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Кенгаш қарори ва тарихий-маданий экспертиза хулосаси Кенгаш котиби томонидан Агентликка юборилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Республикада моддий маданият ёдгорликларини сақлаш ва қайта тиклашни янада яхшилаш чора-тадбирлари ҳамда ёдгорликлар ва монументларнинг лойиҳаларини тузиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисида» 1968 йил 30 августдаги 415-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1968 й., 6-сон, 52-модда)нинг 1, 6-бандлари, 7-банднинг «а» ва «в» кичик бандлари.
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Архитектура ва археология ёдгорликларини сақлаш ва қайта тиклаш, ҳисобга олиш ва консервация қилишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1973 йил 9 августдаги 339-сон қарорининг 1,7,9 ва 11-бандлари.
3. Ўзбекистон КП Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Республика моддий маданият ёдгорликларини сақлаш ва қайта тиклашни бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1979 йил 24 февралдаги 149-сон қарори 1-бандининг учинчи хат боши, 4-банди, 11-бандининг «г» кичик банди, 12-15 ва 17-бандлари, шунингдек мазкур қарорга 1-илова.
4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Маданият вазирлигининг Маданият ва тасвирий санъат ёдгорликларини сақлаш ва қайта тиклаш, улардан фойдаланиш, янги ёдгорликлар ва монументларни қуриш, таъмирлаш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1979 йил 30 августдаги 612-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1979 й., 8-сон, 33-модда).
5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «СССР Министрлар Советининг «Тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1982 йил 16 сентябрдаги 865-сон қарори» юзасидан 1982 йил 1 октябрдаги 663-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1982 й., 10-сон, 36-модда).
6. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаш жамиятининг Устави тўғрисида» 1986 йил 19 декабрдаги 598-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1986 й., 12-сон, 50-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июндаги 272-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 267-модда)