LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 15 сентябрдаги 24/6-сон қарори (рўйхат рақами 1727, 2007 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 425-модда) билан тасдиқланган Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси «Бунда» деган сўздан кейин «, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 5-банднинг иккинчи хатбошиси «кредит тарихини ҳисобга олиб» деган сўзлардан кейин «(қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«и) пудрат қурилиш ташкилотининг кредитга лаёқатлилик даражасини аниқлаш учун унинг охирги ҳисобот санасига бўлган молиявий ҳисоботлари (1, 2, 4 ва 5-сонли шакллар);».
«Банкнинг кредит қўмитаси томонидан кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, банк томонидан қарор қабул қилинган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган муддатда қарз олувчига, кредит беришнинг рад этилиши сабаблари кўрсатилган ёзма хулоса жўнатилади.».
«пудрат қурилиш ташкилоти томонидан қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўп квартирали уйдаги квартираларнинг келажакда сотилишидан тушадиган маблағлар гарови.».
қурилиш монтаж ишларини бажариш жадвалларига мувофиқ ёрдамчи пудрат ташкилотларига бажариладиган ва бажарилган ишлар, автотранспорт хизматлари ва механизм хизматлари учун тўловларни амалга ошириш учун;
тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш харажатлари (ёқилғи-мойлаш материаллари, табиий газ, электроэнергия, сув ва бошқалар) учун;
кредитланаётган қурилиш объектида банд бўлган ходимларга иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ харажатлар учун.».
«Кўп квартирали уй қийматининг 5 фоизи миқдоридаги қисми давлат қабул қилиш ҳайъати далолатномаси расмийлаштирилган санадан шартномада қайд этилган пудрат қурилиш ташкилотининг кафолатли муддати тамом бўлгунга қадар, бироқ молиявий йил тугашидан кечикмай 22626-сонли «Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» махсус молиялаштириш депозит ҳисобварағида сақлаб турилади ва қолган ортиқча маблағлар белгиланган тартибда банк томонидан мемориал ордер билан пудрат қурилиш ташкилотининг асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади.».