LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/11-сонли ««Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2465-8, 13.04.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Электрон тўловлар тўғрисида»ги, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги ҳамда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилайди.».
«11. Мижоз ҳисоб-китоб операцияларига доир барча масалалар бўйича унга хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилади. Банк ва мижоз ўртасидаги низолар улар ўртасида тузилган банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ ҳал қилинади. Ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда, масалалар суд орқали ҳал этилади.».
юридик шахслардан — ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги имзолар ва муҳр изи имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган намунага мувофиқ (раҳбарлик вазифаларини ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширадиган шахснинг) бўлганда (микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахснинг имзо намунасини тақдим этиш талаб этилмайди);
якка тартибдаги тадбиркорлик ва юридик шахс ташкил этмасдан туриб деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи шахслардан — ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги имзо ва муҳр изи имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган намунага мувофиқ бўлган тақдирда, банк томонидан ижрога қабул қилинади.
Мижозларнинг имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчасида думалоқ муҳр изи қўйилмаган бўлса, ҳисоб-китоб ҳужжатлари муҳр изисиз қабул қилинади.
Ҳисоб-китоб ҳужжатлари имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчага имзо қўйган шахслар томонидан имзоланиши шарт. Ҳисоб-китоб ҳужжатларини факсимиле усулида нусха кўчириш воситаларидан фойдаланган ҳолда имзолаш тақиқланади.».
«30. Тўлов топшириқномалари билан товарлар (ишлар, хизматлар), солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилиши мумкин.
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона портали ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтида жойлашган солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали электрон тўлов топшириқномаси билан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар амалга оширилиши мумкин.».
5. 44-банднинг биринчи хатбошиси «ташкилот муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«Бунда тўлов талабномасининг биринчи ва иккинчи нусхалари – банкда қолдирилади. Тўлов талабномасининг учинчи нусхаси – у келиб тушгандан кейинги иш кунидан кечиктирмай (маблағларни тўловчи ёки унинг вакили белгиланган муддатда банкка ташриф буюрмаган ҳоллар бундан мустасно), банк томонидан ҳужжатни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда акцептлаш учун маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига топширилади.»;
«учинчи нусхаси — кейинги иш кунидан кечиктирмай (маблағларни тўловчи ёки унинг вакили белгиланган муддатда банкка ташриф буюрмаган ҳоллар бундан мустасно), банк томонидан қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда акцептлаш учун маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига топширилади.».
8. 51-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ўн кун» деган сўзлар «ўн иш куни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«тижорат банкларига шартнома асосида депозитга қўйилган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизлари ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, уларнинг исталган ҳисобварақларига;»;
«63. Инкассо топшириқномалари бўйича маблағларни ундириб олишни тўхтатиб қўйиш ёки чақириб олиш инкассо топшириқномасини тақдим этган орган томонидан ёки ундирувчининг аризасига кўра ёхуд суд қарорига мувофиқ амалга оширилади. Инкассо топшириқномаси суд қарорига асосан бекор қилиниши мумкин.».