Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/17-сон қарори (рўйхат рақами 2687, 2015 йил 22 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 25-сон, 330-модда) билан тасдиқланган Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/7-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
1. 24-банднинг биринчи хатбошисидаги «тикилган ва муҳрланган» деган сўзлар «тикилган ва ташкилот муҳри билан муҳрланган (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 26-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «имзоланади ва муҳрланади» деган сўзлар «имзоланади ва ташкилот муҳри билан муҳрланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.