11.09.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2097-2
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг қарори, 11.09.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2097-2
Кучга кириш санаси
14.09.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 7-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сон «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2010 йил 5 апрелдаги 01-02/12-32, ЭГ-01/10-240, 92, 06-282-сон қарори (рўйхат рақами 2097, 2010 йил 19 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 16-сон, 126-модда) билан тасдиқланган Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битим доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил 23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
2. 6-банднинг биринчи хатбошисидан «ваколатли банкида ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 19-банддаги «Ўзбекистон Республикаси чегараси — DAF (Инкотермс-2000 кейинги ўзгартишлар билан)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси чегараси — DAР (Инкотермс-2010 кейинги ўзгартишлар билан)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.