14.07.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2697
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 14.07.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2697
Кучга кириш санаси
20.07.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 14.05.2019
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш механизмини такомиллаштириш ва амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш ҳамда улар томонидан даромадларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган корхоналар қуйидагиларни тўлашдан озод этиладилар:
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга, агар қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, мазкур Низомнинг 2-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган санасидан бошлаб, мазкур Низомнинг 2-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган имтиёзлар эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб татбиқ этилади.
4. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган имтиёзлар бўшаётган маблағларни мақсадли фойдаланишни назарда тутмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Мазкур Низом 2-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг реализация қилинган маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига татбиқ этилмайди.
7. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) билан тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунига қадар (юридик шахснинг тегишлилиги бўйича) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига юридик шахслар томонидан божхона тўловларини тўламасдан четдан олиб келинадиган, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариши ташкил этилмаган ёки ички бозор эҳтиёжининг ҳажми, сифати ва техник параметрлари бўйича қониқтирмайдиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва улар учун эҳтиёт қисмлар, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар тўғрисидаги маълумотни мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда тақдим этадилар. Давлат солиқ бошқармалари маълумот олинган санадан эътиборан уч кун ичида уни юридик шахс рўйхатдан ўтган жойдаги туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига юборадилар.