1-модда. 1993 йил 7 майда қабул қилинган 863-ХII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 350-модда; 2012 йил, № 9/2, 246-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда) 110-моддасининг учинчи қисми чиқариб ташлансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2007 йил, № 4, 163-модда, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2013 йил, № 12, 350-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда) қуйидаги мазмундаги 251-модда билан тўлдирилсин:
Вилоят, туман, шаҳар ҳокими ҳар йили тегишли халқ депутатлари Кенгашига вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисобот тақдим этади.
Вилоят, туман, шаҳар ҳокимининг ҳисоботи тегишли халқ депутатлари Кенгашининг вилоят, туман, шаҳарнинг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва жорий йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида эшитилади. Мазкур мажлис вилоятларда ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажлиси ўтказилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай, туманлар ва шаҳарларда эса вилоятларда тегишли мажлислар ўтказилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай ўтказилади.
Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳисоботини эшитишга тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, вилоят ва Тошкент шаҳар ижроия ҳокимияти органлари таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари таклиф этилади.
Туман ва шаҳар ҳокимининг ҳисоботини эшитишга тегишли сайлов округларидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари вилоят Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, давлат бошқаруви органларининг вакиллари, вилоят ҳокими ёки унинг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ижроия ҳокимияти органлари таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари таклиф этилади.
Вилоят, туман, шаҳар ҳокимининг ҳисоботини эшитишга тегишли ҳудудда жойлашган бошқа давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, корхоналарнинг, муассасаларнинг, ташкилотларнинг, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларининг, сиёсий партияларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин.
Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳисоботини муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида берилган баҳолар ва белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Туман ва шаҳар ҳокимининг ҳисоботини муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг мажлисларида берилган баҳолар ва белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Вилоят, туман, шаҳар ҳокимининг ҳисоботини муҳокама қилиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қарори қабул қилиниб, унда тегишли ҳоким ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ишининг самарадорлигига комплекс баҳо берилади, уларнинг ишини такомиллаштиришга доир тавсиялар ва таклифлар, шунингдек қарор амалга оширилишининг бориши устидан назоратни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади. Мазкур қарор ва ҳокимнинг ҳисоботи расмий нашрларда ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг веб-сайтларида эълон қилиниши шарт».
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда) 131-моддаси иккинчи қисмининг диспозициясига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
Ташувчининг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслиги, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
2) 245-модданинг биринчи қисми «146-моддасининг учинчи қисмида» деган сўзлардан кейин «1461-моддасида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон)
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги 674-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 174-модда) 28-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Йўловчиларнинг ҳаётини, соғлиғини ихтиёрий суғурта қилиш, шунингдек багаж ва юкларни суғурта қилиш тегишли суғурта шартномалари асосида амалга оширилади.
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Радиочастота спектри тўғрисида»ги 725-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 16-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарни тақсимлаш жадвали — ҳар хил турдаги радиохизматлар ўртасида тақсимланган радиочастоталар полосалари рўйхати»;
тўртинчи хатбошисидаги «радиочастоталарни тақсимлаш миллий жадвали ва радиоалоқа миллий регламентини» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарни тақсимлаш жадвалини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 7-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ҳукумат алоқа» деган сўзлар «Миллий хавфсизлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
«Фойдаланувчиларга муайян радиочастоталар бериш Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарни тақсимлаш жадвалига мувофиқ амалга оширилади. Радиочастота бериш ўта муҳим давлат эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида ўзгартирилиши мумкин»;
«Радиочастота спектридан фойдаланувчининг ўз радиочастота спектридан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериши тақиқланади»;
«фойдаланилаётган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фуқароларнинг ҳаётига ёки соғлиғига, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигига, шунингдек атроф муҳит ҳолатига ҳақиқий таҳдид юзага келганда»;
7) 14-модданинг биринчи қисмидаги «техник шартлар» деган сўзлар «ташкилот стандартлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 15-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификатлаш маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Радиочастота спектридан фойдаланишда фойдаланувчилар томонидан ахборот хавфсизлиги чоралари, шу жумладан:
узатиладиган ахборотдан рухсатсиз фойдаланиш, алоқа тизимларидан назоратсиз фойдаланиш ва уларнинг ишлашини тўхтатиб қўйиш, шунингдек улардан шахс, жамият ва давлатга зарар етказадиган мақсадларда фойдаланиш истисно этилишини;
рухсатсиз ёки бехосдан аралашувга уринишлар бўлган тақдирда алоқанинг ишлаш режими ўзгармаслигини таъминловчи чоралар кўрилиши керак.
Бошқа шахс учун мўлжалланган радиохабар қабул қилинган тақдирда уни қайд қилиш, унинг мазмунини ва мавжудлиги фактини ошкор этиш, тарқатиш ёки ўзгартириш тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Махфий ахборотни, шу жумладан давлат сирлари мавжуд бўлган маълумотларни ахборотнинг сертификатлаштирилган криптографик ҳимоя воситаларидан фойдаланмаган ҳолда радиоалоқа каналлари орқали узатиш тақиқланади.
Радиочастота органлари томонидан амалга ошириладиган радиочастота спектри мониторинги радиоалоқанинг махфийлигини бузиш ҳисобланмайди».
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги 766-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 118-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 157-модда; 2011 йил, № 9, 246-модда) 25-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Темир йўл транспортининг иши сайёр хусусиятга эга бўлган ходимлари, шунингдек ўз лавозим вазифаларини ҳаёт учун хавфли шароитларда бажарувчи ходимлар ва ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариш даврида мажбурий шахсий суғурта қилиниши керак.
Темир йўл транспорти ходимларининг айрим тоифаларини мажбурий шахсий суғурта қилиш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Темир йўл транспортида йўловчиларни ихтиёрий шахсий суғурта қилиш, шунингдек юклар, багаж ва юк багажини ихтиёрий суғурта қилиш мумкин.
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 3 майда қабул қилинган «Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ-7-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 5, 219-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
2) 15-модданинг биринчи қисмидаги «ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-155-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 4, 191-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 4, 99-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда) 8-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
«йўловчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зиён етказилганлиги туфайли келиб чиққан зарарларнинг ўрнини ташувчи томонидан қоплаш мажбурияти»;
1) Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида»ги 866-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 250-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 867-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 251-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 549-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда) IХ бўлими.
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ушбу Қонуннинг 1, 4, 6, 8, 10 ва 11-моддалари «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.
LexUZ шарҳи