Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991й., 10-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақидаги Низомнинг 14-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида қонунчиликка мувофиқ хулосалар беради ва назоратни амалга оширади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 2 ноябрдаги 278-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991й., 11-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисидаги Низомнинг II бўлими қуйидаги мазмундаги 13-банд билан тўлдирилсин:
«13. Хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида қонунчиликка мувофиқ хулосалар беради ва назоратни амалга оширади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 октябрдаги 368-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 20-сон, 159-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда; 1999 й., 3-сон, 12-модда; 2000 й., 10-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг 4-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида қонунчиликка мувофиқ хулосалар беради ва назоратни амалга оширади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорида:
— 2-банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 сентябрдаги 415-31-сон қарори билан тасдиқланган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишларининг вақтинчалик қоидаларига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон ва 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
— 4-банд «шунингдек берилган буюртманомаларга мувофиқ автомобиль транспортида ташиладиган махсус юкларни кузатиб боришни амалга оширсин» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 11 апрелдаги 143-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисида Низомнинг 5-банди қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:
«хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида қонунчиликка мувофиқ хулосалар беради ва назоратни амалга оширади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисида Низомнинг 8-банди йигирма бешинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида қонунчиликка мувофиқ хулосалар беради ва назоратни амалга оширади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 99-модда)
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 июлдаги 296-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тўғрисидаги Низомнинг 7-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«автомобиль транспортида хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида хулосалар бериш».
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг 8-банди қирқ бешинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«қонун ҳужжатларига мувофиқ хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида хулосалар беради ва назоратни амалга оширади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 7 апрелдаги 130-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги тўғрисидаги Низом:
«и) ўз ваколатлари доирасида хавфли юклар ва портловчи моддаларни транзит ташиш шартларини бажариш»;
«т) қонунчиликка мувофиқ хавфли юклар ва портловчи моддалар транзити чоғида хулосалар беради ва назоратни амалга оширади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 3 мартдаги 109-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги Низомнинг 5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«темир йўл транспортида хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида хулосалар бериш».
Кейинги таҳрирга қаранг.