LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 7 апрелдаги 237/2-сонли ««Талабгорларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тест ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2664-1, 13.04.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Талабгорларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тест ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/7-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ талабгорларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тест (бундан буён матнда тест деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ, олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига катта илмий ходимлар-изланувчилар сифатида кирувчи шахслар ҳамда мустақил изланувчилар сифатида расмийлаштириладиган шахслар илмий изланишлар ва илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиш лаёқатига эга бўлиши лозим.
2. Тест олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига катта илмий ходимлар-изланувчилар сифатида кирувчи шахслар ҳамда мустақил изланувчилар сифатида расмийлаштириладиган шахсларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиш лаёқатини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
3. Тест Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) Раёсатининг қарори билан тасдиқланган тест ўтказиш дастури асосида, сессия тарзида июль ва август ойларидан ташқари барча ойларда ўтказилади.
5. Тест ўтказишни ташкил этиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларнинг тавсиялари асосида ОАК Раёсатининг қарори билан олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасалари орасидан тест ўтказувчи муассасалар (бундан буён матнда муассасалар деб юритилади) танлаб олинади.
6. Тестларни ягона дастурий-техник тизим асосида масофавий тест усулида ташкил этиш, шунингдек дастурий таъминот ва администраторлик вазифасини амалга ошириш учун ОАК Раёсатининг қарори билан муассасалар орасидан бош муассаса танлаб олинади.
бош муассаса томонидан ишлаб чиқилган тест ўтказиш дастури ва саволлар банкининг дастурий таъминотига уланиш бўйича тегишли техник тайёргарликни амалга ошириш;
масофавий тест ўтказиш жараёнида муассасада тест ўтказиш тизимининг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаш;
тестдан ижобий ўтган талабгорларга бош муассаса томонидан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштириладиган Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тестдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳномаларни (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) топшириш.
тест ўтказиш дастури, саволлар банки ва унинг дастурий таъминотини мунтазам равишда такомиллаштириб боришни ташкил этиш;
масофавий тест ўтказишни дастурий-техник жиҳатдан ташкил этиш, тест ўтказиш тизимининг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаш;
9. Тестни илмий-ташкилий жиҳатдан юқори савияда ташкил этиш, тест жараёнининг холисона ва адолатли ўтишини таъминлаш, талабгорларга уларнинг тест жараёнидаги вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, тест ўтказиш билан боғлиқ зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида бош муассаса ва муассасаларда тест ўтказиш бўйича комиссиялар (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) ташкил этилади.
10. Комиссияларнинг таркиби тегишлича бош муассаса ва муассасаларнинг тавсияси асосида ОАК Раёсати томонидан фан доктори илмий даражасига эга бўлган 9–12 нафар аъзодан иборат таркибда, шу жумладан комиссия раиси ва масъул котиби кўрсатилган ҳолда тасдиқланади. Ҳар йили комиссиялар таркибининг учдан бир қисми янгиланиб борилади.
шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида талабгорларни гуруҳлар бўйича тегишли компьютер хоналарига тартибли киритишни ташкил этиш;
Бош муассасада тузилган комиссия мазкур вазифаларни бажаришдан ташқари тест ўтказиш жараёнини тўғридан тўғри видеоалоқа орқали назорат қилади.
12. Талабгорлар тест синовларида иштирок этиш учун ОАКга иш жойи ёки яшаш жойидаги олий ўқув юрти ёхуд илмий тадқиқот муассасаси ёки бевосита ОАК веб-сайти орқали мурожаат қилади.
13. Олий ўқув юрти ва илмий тадқиқот муассасаси тестда иштирок этиш учун мурожаат қилган талабгорлар ҳақидаги маълумотларни индивидуал логин ва пароль асосида ОАК веб-сайти орқали ОАКга етказади. ОАК талабгорлар ҳақидаги маълумотларни олий ўқув юртларидан бевосита қабул қилиши мумкин.
14. Ҳар бир сессия давомида тестда иштирок этадиган талабгорлар рўйхати ОАК томонидан бош муассасага тақдим этилади. Мазкур рўйхат асосида бош муассаса муассасалар билан келишилган ҳолда тест ўтказиш муддати ва вақтини белгилайди.
Бош муассаса тестдан камида беш кун олдин тест ўтказиладиган вақт ҳақида ОАКга электрон шаклда хабар беради ва ўзининг расмий сайтида бу ҳақда эълон қилади.
17. Талабгорнинг илмий нашрларда, шу жумладан илмий конференциялар материалларида эълон қилинган илмий ишлари мавжуд бўлганда, у томонидан тестда тўпланган баллга комиссия томонидан битта илмий иш учун 10 балл, иккита илмий иш учун 20 балл, уч ва ундан ортиқ илмий иш учун 30 балл қўшиб берилади.
Талабгорнинг илмий нашрларда, шу жумладан илмий конференциялар материалларида эълон қилинган илмий ишлари электрон (сканер қилинган) шаклда олий ўқув юрти ёки илмий тадқиқот муассасаси ёхуд бевосита талабгор томонидан ОАК веб-сайтига киритилади.
18. Тестга луғат, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирган, тест давомида бошқа талабгордан ёрдам олган ёки ёрдам берган талабгорлар комиссия томонидан далолатнома тузилган ҳолда тестдан четлаштирилади.
19. Тест натижаларига кўра, шу жумладан илмий ишлар учун ҳисобланган балларни қўшган ҳолда 56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгорлар тестдан мувофаққиятли ўтган ҳисобланади ва уларга гувоҳнома берилади.
20. Гувоҳномалар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн иш куни ичида бош муассаса томонидан талабгорларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси асосида расмийлаштирилади, бош муассаса раҳбари томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланади ҳамда ОАКга тақдим этилади.
Гувоҳномалар ОАК раиси томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқлангач, бош муассасага, бош муассаса томонидан тестни ўтказган муассаса вакилига топширилади.
21. Бош муассаса томонидан муассасага тақдим этилган гувоҳномалар муассаса раҳбари ҳамда муассасадаги комиссия раиси томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланади ҳамда талабгорларга топширилади.
Бош муассаса муассаса вазифасини бажарганда гувоҳномалар ОАК раиси, бош муассаса раҳбари ва бош муассасадаги комиссия раиси томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланади.
22. Гувоҳномаларни расмийлаштириш жараёнида хатолик аниқланган ёки гувоҳнома бузилган тақдирда, ушбу гувоҳномалар далолатнома тузилган ҳолда бош муассасага топширилади ва бош муассаса томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда янги гувоҳнома расмийлаштирилади.
24. Белгиланган вақтда тестга келмаган ёки тестдан мувофаққиятли ўта олмаган талабгорлар кейинги сессияларда тест топшириши мумкин. Бир сессия давомида қайта тест топширишга йўл қўйилмайди.
25. Талабгорнинг тест ўтказиш жараёни бўйича шикоятлари тест ўтказилган ва натижалари эълон қилинган куннинг ўзида муассаса раҳбари томонидан тузилган апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
26. Тест саволлари ёки тест натижалари ҳақидаги шикоятлар муассаса орқали бош муассаса раҳбари томонидан тузилган апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
27. ОАК, тизимида олий ўқув юртидан кейинги таълим институтлари мавжуд бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар комиссиялар ишида ҳамда тест жараёнини кузатишда иштирок этиш учун ўз вакилларини юборишлари мумкин.
29. Тест натижалари бўйича йиллик таҳлилий маълумотнома «ОАК Бюллетени» журналида чоп этиб борилади.
30. Комиссиялар фаолияти ва уларга юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун муассасалар раҳбарлари, комиссия раиси ва масъул котиби жавобгардир.
31. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан келишилган.
Талабгорларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тест ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
_______________________________________________________________ | |||||
(бош муассасанинг номи) | |||||
| |||||
Талабгор ________________________________________________________________ | |||||
(фамилияси, исми, отасининг исми) | |||||
______________________________________________________________________ да | |||||
(муассасанинг номи) | |||||
ўтказилган илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатни аниқлаш бўйича тестда _____ балл тўплади ва тестдан мувофаққиятли ўтди. | |||||
(фамилияси, исми, отасининг исми) | |||||
илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб бориш лаёқатига эга. | |||||
Олий аттестация комиссияси раиси | _________ | ___________________ | |||
(имзо) | М.Ў. | (Ф.И.О.) | |||
Бош муассаса раҳбари | _________ | ___________________ | |||
(имзо) | М.Ў. | (Ф.И.О.) | |||
Муассаса раҳбари* | _________ | ___________________ | |||
(имзо) | М.Ў. | (Ф.И.О.) | |||
Муассаса комиссияси раиси | _________ | ___________________ | |||
(имзо) | М.Ў. | (Ф.И.О.) | |||
Берилган сана: 20__ йил «___» ___________ Рўйхатга олиш рақами: ____________ |