|
Постановление Правления Центрального банка Республики Узбекистан О внесении изменений и дополнений в Положение о порядке микрокредитования коммерческими банками личных подсобных хозяйств для выращивания сельскохозяйственных продуктов [Зарегистрировано Министерством юстиции Республики Узбекистан 20 марта 2015 г. Регистрационный № 2344-1] Председатель Центрального банка Ф. МУЛЛАЖАНОВ г. Ташкент, 14 марта 2015 г., № 6/2 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ Қарори Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 20 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2344-1] Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Микромолиялаш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 мартдаги 8/1-сон қарори (рўйхат рақами 2344, 2012 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 136-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. 2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ Тошкент ш., 2015 йил 14 март, 6/2-сон Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 14 мартдаги 6/2-сонли қарорига ИЛОВА Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Микромолиялаш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қорамол, қўй, эчки, қуён боқиш ва етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш, шунингдек уруғ ва кўчатлар учун микрокредитлар бериш тартибини белгилайди.». 2. 1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Микрокредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.». 3. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «2. Шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қорамол, қўй, эчки, қуён боқиш ва етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш, шунингдек уруғ ва кўчатлар учун энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорда микрокредитлар берилади.». 4. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «3. Микрокредитлар шартнома асосида қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз: мевали дарахтлар ва узум кўчатлари сотиб олиш учун — бир йиллик имтиёзли давр билан 3 йилгача; қорамол, қўй, эчки, қуён боқиш ва етиштириш учун — олти ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача; уруғликлар, минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини сотиб олиш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш ҳамда паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш учун — олти ойлик имтиёзли давр билан 2 йилгача бўлган муддатга берилади.». 5. 7-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган мақсадлар учун микрокредит бериш сўралган ариза; фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан имзоланган, белгиланган тартибда берилган санаси ва рақами қайд этилган ҳамда муҳр билан тасдиқланган тавсиянома ва микрокредит олувчи шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахсда томорқа участкаси мавжудлиги ҳамда унинг майдони кўрсатилган маълумотнома.». 6. Қуйидаги мазмундаги 81 — 83-бандлар билан тўлдирилсин: «81. Қарз олувчилар микрокредит олиш бўйича аризаларни электрон тизим орқали тақдим этиши мумкин. Қарз олувчи бўйича Кредит ахборотининг давлат реестри ва кредит бюроларига тақдим этилаётган кредит ахбороти маълумотлари тижорат банкининг кредит йиғмажилдидаги кредит ахборотига мос бўлиши лозим. 82. Шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахс томонидан зарур ҳужжатлар тақдим қилингандан сўнг, унинг аризаси мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги «Аризаларни рўйхатга олиш китоби»га қайд қилинади ва бир вақтнинг ўзида қарз олувчига ариза тижорат банки томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда «Маълумотнома» берилади. Бунда «Маълумотнома»нинг биринчи қисми тижорат банкида қолдирилади, иккинчи қисми эса, қарз олувчига тақдим этилади. Қарз олувчи «Маълумотнома»нинг биринчи қисмини уни олганлиги тўғрисидаги санани кўрсатган ҳолда имзолайди, ариза электрон тизим орқали қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно. Аризалар электрон тизим орқали қабул қилинганда, у «Аризаларни рўйхатга олиш китоби»га қайд қилинади ва аризага «Электрон тизим орқали қабул қилинди» деб ёзиб қўйилади ва бир вақтнинг ўзида қарз олувчига ариза тижорат банки томонидан электрон тизим орқали қабул қилинганлиги тўғрисида электрон шаклда «Маълумотнома» юборилади ҳамда тижорат банкида қолган «Маълумотнома»га унинг электрон шаклда юборилганлиги тўғрисида ёзув киритилади ва сана кўрсатилган ҳолда имзоланади.» 83. «Маълумотнома»лар тушунарли, тўғри ва аниқ кўринадиган ҳолда тўлдирилиши лозим. «Маълумотнома»даги ёзувларни қисқартиришга йўл қўйилмайди.». 7. 21-банддаги «маҳалла, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини Кенгашининг масъул ходими» деган сўзлар «фуқаролар йиғини ходими» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 8. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 1 ва 2-иловалар билан тўлдирилсин. Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА «Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА Аризаларни рўйхатга олиш КИТОБИ 201__ йил учун
Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА «Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 11-сон, 132-модда) |