1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги 223-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 76-модда; 1992 йил, № 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда) 11-моддасининг бешинчи қисмидаги «икки ой муддатда» деган сўзлар «бир ой муддатда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 451-модда)
3-модда. 1993 йил 7 майда қабул қилинган 863-XII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 350-модда; 2012 йил, № 9/2, 246-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 36-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар «Давлатлараро авиация қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ҳаво кемаси турининг сертификати ҳаво кемаси турининг тузилишини белгилайдиган ва унинг фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилик нормаларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган Давлатлараро авиация қўмитаси томонидан бериладиган ҳужжатдир»;
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Метрология тўғрисида»ги 1004-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 48-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
ўнинчи хатбошиси «калибрлаш лабораторияси» деган сўзлардан кейин «(маркази)» деган сўз билан тўлдирилсин;
«метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларини аккредитация қилиш» — метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларининг белгиланган аккредитация қилиш соҳасида ўлчовларнинг ягона бирлигини таъминлаш бўйича ишларни бажаришга ваколатли эканлигининг расмий жиҳатдан тасдиқланиши;
«юридик шахсларнинг метрология хизматларини, ўлчов воситаларини калибрлаш бўйича калибрлаш лабораторияларини (марказларини) аккредитация қилиш» — юридик шахслар метрология хизматларининг, калибрлаш лабораторияларининг (марказларининг) белгиланган соҳада ўлчов воситаларини калибрлаш бўйича ишларни бажаришга ваколатли эканлигининг расмий жиҳатдан тасдиқланиши»;
«синов воситаларини метрологик аттестация қилиш» — синов воситаларининг нормаланган техник тавсифлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш;
«синов воситаси» — синовлар ўтказиш учун мўлжалланган, нормаланган техник тавсифлари бўлган техник қурилма, модда ва (ёки) материал»;
«метрология масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва норматив ҳужжатларни қабул қилиш, шу жумладан давлатнинг бошқа бошқарув органлари билан ҳамкорликда қабул қилиш»;
4) 5-модданинг номидаги, биринчи ва учинчи қисмларидаги «Физик», «физик» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
биринчи қисми «ўлчов воситалари» деган сўзлардан кейин «ва синов воситалари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Техника воситаларини ўлчов воситалари ва синов воситалари жумласига киритиш мезонларини «Ўзстандарт» агентлиги белгилайди»;
8) 14-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикасининг норматив ҳужжатларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«ўлчов воситаларини, синов воситаларини ва ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларини метрологик аттестация қилиш»;
бешинчи хатбошиси «ўлчов воситаларини» деган сўзлардан кейин «синов воситаларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўтказилган ўлчов воситаларини синаш ва метрологик аттестация қилиш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади»;
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўтказилган ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади»;
иккинчи қисмидаги «юридик шахсларнинг аккредитация қилинган метрология хизматларига» деган сўзлар «юридик шахсларнинг аккредитация қилинган метрология хизматларига, аккредитация қилинган калибрлаш лабораторияларига (марказларига)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Юридик шахсларнинг метрология хизматларини, калибрлаш лабораторияларини (марказларини) ўлчов воситаларини калибрлаш бўйича ишларни бажариш учун аккредитация қилиш тартиби ва калибрлашни ўтказиш тартиби «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланади»;
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўтказилган ўлчов воситаларини калибрлаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади»;
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг метрологик экспертизасини, ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган соҳада қўлланилиши ва фойдаланилиши мумкин бўлган ўлчов воситаларининг, синов воситаларининг, ўлчовлар бажарилиши услубиётларининг метрологик аттестациясини ўтказиш, ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш, калибрлаш, синаш ҳуқуқига эга бўлиши учун юридик шахсларни аккредитация қилиш белгиланган тартибда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан амалга оширилади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг метрологик экспертизасини, ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган соҳада қўлланилиши ва фойдаланилиши мумкин бўлган ўлчов воситаларининг, синов воситаларининг, ўлчовлар бажарилиши услубиётларининг метрологик аттестациясини, ўлчов воситаларини текширувдан ўтказишни, калибрлашни, синашни амалга оширувчи аккредитация қилинган метрология хизматлари, марказлари, лабораториялари фаолиятининг инспекция назорати белгиланган тартибда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан амалга оширилади»;
олтинчи хатбошисидаги «норматив ҳужжатларни» деган сўзлар «норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва норматив ҳужжатларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ўлчов воситаларини синаш, текширувдан ўтказиш, ўлчовлар бажарилишининг услубиётларини аттестация қилиш, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни метрологик экспертиза қилиш, техник жиҳатдан асослилиги ҳамда белгиланган метрология нормалари ва қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш, ўлчовлар ва синовлар бажарилишининг сифатини баҳолашга доир метрология ишлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилаётган хизматлар, шунингдек метрология фаолиятининг давлат томонидан молиялаштириш соҳасига кирмайдиган бошқа турлари учун ҳақ тузиладиган шартномалар шартларига мувофиқ манфаатдор шахслар томонидан тўланади».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги 1006-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 50-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 157-модда, № 10, 536-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
1) муқаддима «бошқа объектларни» деган сўзлардан кейин «шу жумладан ишлаб чиқариш жараёнларини, менежмент тизимларини, мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходимлар сифатида иштирок этишга талабгор мутахассисларни» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
еттинчи — ўнинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«сифат бўйича эксперт-аудитор» — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган, мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ишларни олиб бориш учун тегишли малакага эга бўлган мутахассис;
«сертификатлаштириш бўйича инспекция органи» — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган, сертификатлаштирилган маҳсулотлар устидан сертификатлаштириш органларининг топшириғига кўра инспекция назоратини амалга оширувчи юридик шахс;
«сертификатлаштирилган маҳсулотлар устидан инспекция назорати» — сертификатлаштирилган маҳсулотларнинг сертификатлаштирилаётганда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида амалга ошириладиган сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий такрорий баҳолаш тартиб-таомили»;
иккинчи қисмининг олтинчи — тўққизинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«сертификатлаштирилган маҳсулотларнинг, аттестациядан ўтказилган сифат бўйича эксперт-аудиторларнинг давлат реестрларини юритади;
сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари бузилганлиги учун мувофиқлик сертификатларининг ва мувофиқлик белгиларининг амал қилишини тўхтатиб туради ҳамда уларни бекор қилади»;
учинчи қисмидаги «давлат бюджети» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Бир турдаги» ва «бир турдаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Маҳсулотлар, шу жумладан дастурий ва бошқа илмий-техникавий маҳсулотлар сертификатлаштириш объектидир.
«Ўзстандарт» агентлиги, аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш бўйича инспекция органлари, сифат бўйича эксперт-аудиторлар, мувофиқликни баҳолаш фаолиятида иштирок этадиган ходимлар, шунингдек маҳсулотлари сертификатлаштирилиши лозим бўлган юридик ва жисмоний шахслар сертификатлаштириш субъектларидир»;
иккинчи қисмидаги «аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
бешинчи қисмидаги «ҳамда сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг) аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини» деган сўзлар чиқариб ташлансин
7) 11-модданинг биринчи қисмидаги «назорат йўсинидаги текширувни ва сертификатлаштирилган маҳсулот устидан назоратни» деган сўзлар «сертификатлаштирилган маҳсулотлар устидан инспекция назоратини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«мажбурий сертификатлаштириш талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш ишлари давлат томонидан молиялаштирилиши керак»;
Мажбурий сертификатлаштириш талабларига тайёрловчилар (тадбиркорлар, сотувчилар, ижрочилар) томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Ўзстандарт» агентлигининг давлат инспекторлари амалга оширади»;
«Сертификатлаштирилган маҳсулотлар устидан инспекция назорати мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органлари ёки сертификатлаштириш бўйича инспекция органлари томонидан амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги 1054-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган 474-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 5, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 414-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 133-модда, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 10, 270-модда; 2012 йил, № 12, 334-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 103-модда тўртинчи қисмининг иккинчи жумласидаги «олтинчи» деган сўз «тўртинчи» деган сўз билан алмаштирилсин;
«Гаровга қўйилган мол-мулкни (гаров нарсасини) реализация қилиш бўйича очиқ кимошди савдоси ва (ёки) такрорий очиқ кимошди савдоси амалга ошмаган деб топилган тақдирда, мазкур мол-мулк талаблари гаров билан таъминланган кредиторларга белгиланган тартибда қабул қилиш учун таклиф этилади. Агар қабул қилинган гаровга қўйилган мол-мулкнинг (гаров нарсасининг) қиймати кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларидан кўп бўлса, бунда юзага келган фарқ мазкур мол-мулкни қабул қилаётган кредиторлар томонидан пул шаклида қопланади»;
«Навбатдан ташқари — суд харажатлари, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар, жорий коммунал тўловлар ва фойдаланиш тўловлари, қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш харажатлари қопланади, шунингдек қарздорнинг банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганидан кейин юзага келган мажбуриятлар бўйича талаблар ҳамда қарздор қайси фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлса, шу фуқаронинг талаблари қондирилади.
Биринчи навбатда — иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов (ижро) ҳужжатлари бўйича, алиментлар ундириш тўғрисидаги талабларни қондириш учун ҳисобварақдан пул маблағларини ўтказишни ёки беришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича, муаллифлик шартномалари юзасидан ҳақ тўлаш бўйича, қарздорнинг меҳнатга оид муносабатлардан ва уларга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи тўловлар ҳамда талаблар бўйича мажбуриятлари тенг даражада бажарилишини таъминлайдиган талаблар, шунингдек фуқароларнинг жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида ўз мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга доир талаблари қондирилади.
Иккинчи навбатда — мажбурий тўловлар бўйича, мажбурий суғурта бўйича, банкларнинг кредитлари ва банк кредитлари суғуртаси бўйича талаблар, шунингдек кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларининг гаровга қўйилган мол-мулкни (гаров нарсасини) сотишдан тушган сумма етарли бўлмаганлиги оқибатида қопланмай қолган қарздорликка тааллуқли қисми ҳамда кредиторларнинг гаров билан таъминланмаган талаблари қондирилади.
Ҳар қайси кейинги навбат бўйича талаблар олдинги навбат талаблари тўла қаноатлантирилганидан кейин қондирилади.
Ундириб олинаётган сумма бир навбатнинг барча талабларини тўла қондириш учун етарли бўлмаса, бу талаблар ҳар бир ундирувчи олиши лозим бўлган суммага мутаносиб равишда қондирилади.
Мол-мулк қийматининг кредиторлар талаблари қондирилганидан ва банкротлик тўғрисидаги иш юритиш харажатлари тўланганидан кейинги қолдиғини, шунингдек тугатиш жараёнида сотилмай қолган мол-мулкни тугатилаётган қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки тугатилаётган қарздор мол-мулкининг эгаси олади, ушбу Қонуннинг 143-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
4) 142-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «1421 ва 143-моддаларида» деган сўзлар «143-моддасида» деган сўз билан алмаштирилсин;
6) 143-модданинг иккинчи қисмидаги «мажбурий тўловлар ва молиявий санкциялар бўйича қарздорлиги бўлмаган» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
биринчи навбатда — алимент ундириш тўғрисидаги талаблар, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлашга оид ва муаллифлик шартномалари бўйича ҳақ тўлашга оид ҳисоб-китоблар назарда тутилган талаблар;
иккинчи навбатда — мажбурий тўловлар бўйича талаблар, кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларининг гаровга қўйилган мол-мулкни (гаров нарсасини) сотишдан тушган сумма етарли бўлмаганлиги оқибатида қопланмай қолган қарздорликка тааллуқли қисми ва кредиторларнинг гаров билан таъминланмаган талаблари;
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда) 144-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик ёки жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ёхуд юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш, худди шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларига, эркинликларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд жамият ва давлат манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш, –
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик –
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
«Қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, яъни тадбиркорлик фаолияти субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат хизмати кўрсатишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини ва муддатларини бузиш, тадбиркорлик фаолияти субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни ғайриқонуний равишда рад этиш ёки уни давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш, давлат хизмати кўрсатишни ғайриқонуний равишда рад этиш ёхуд уни кўрсатишдан бўйин товлаш, хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, тадбиркорлик фаолияти субъектининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботларни, шунингдек ўзга ҳужжатларни талаб қилиб олиш ёхуд назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш, худди шунингдек унинг мустақиллигини бошқача тарзда чеклаш ёки унинг фаолиятига бошқача тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш, –
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
«фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 154-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 496-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 330, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) 40-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «банклар, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга» деган сўзлар «банкларга» деган сўз билан алмаштирилсин.
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) 53-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси «деҳқон ва фермер хўжаликлари» деган сўзлардан кейин «нодавлат нотижорат ташкилотлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Табиий монополиялар тўғрисида»ги 398-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган 815-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 591-модда; 2010 йил, № 12, 466-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда) 9-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Табиий монополия субъектлари фаолияти устидан давлат назорати монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.
истеъмолчиларга реализация қилинадиган товарларнинг ҳажмлари бўйича шартномаларга риоя этилиши устидан;
табиий монополия субъектларининг ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши устидан назоратни амалга оширади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда)
14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги 763-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 115-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2012 йил, № 4, 106-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
2) 23-модданинг матнидаги «икки ойлик муддат» деган сўзлар «бир ойлик муддат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 5, 133-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«қонун ҳужжатларида назарда тутилган енгил, озиқ-овқат саноатидаги ва қурилиш материаллари саноатидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан икки юз киши;
металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноатидаги, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан юз киши»;
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилининг мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган қонун ҳужжатлари расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қонун ҳужжатларида уларнинг (ёки улар қисмларининг) кучга кириш муддати кўрсатилиши керак»;
«Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган, тадбиркорлик фаолияти субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга соладиган, уларнинг расмий веб-сайтларида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали эълон қилинмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг талабларини бузганлик учун тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги 71-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 142-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 10, 536-модда; 2011 йил, № 9, 245-модда; 2013 йил, № 4, 9-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
«лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиши учун лицензия даъвогари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда йиғим тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат»;
«Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади»;
Лицензияловчи орган фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаши учун бошқа ташкилотлар томонидан бериладиган ҳужжатларни олиши талаб қилинган ҳолларда, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш соддалаштирилган тартибда «бир дарча» принципи бўйича амалга оширилади, бунда лицензияловчи орган мазкур ҳужжатларни мустақил равишда, тадбиркорлик субъектининг иштирокисиз олади»;
«Лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиққанлиги учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда йиғим ундирилади»;
«Ҳужжатлар лицензиат томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензиатнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 116-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7-8, 208-модда) 8-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг яроқсизларини, чиқиндиларни ва идишларни кўмиб ташлаш жараёнида иштирок этади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги 160-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-342-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 333-модда) 24-моддаси қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қонунда назарда тутилган ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унинг (ёки унинг қисмларининг) кучга кириш муддати кўрсатилиши керак».
Кейинги таҳрирга қаранг.
19-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222-II-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 6-7, 105-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 323-модда, № 9, 416-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 335, 341-моддалар, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда) 1-иловасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
эллик иккинчи — эллик тўққизинчи хатбошилар тегишинча эллик биринчи — эллик саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрда қабул қилинган «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги ЎРҚ-117-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 10, 472-модда) 14-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар умумий фойдаланишдаги автомобиль йўли билан туташган ёки кесишган автомобиль йўли шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бузилган ҳолда қурилган бўлса, махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси уни қайта қуриш ҳақида ёхуд ҳудудни дастлабки ҳолатига келтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли».
Кейинги таҳрирга қаранг.
21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 180-модда биринчи қисмининг 8-бандидаги «гастроль-концерт» деган сўз «концерт-томоша» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) 335-модданинг иккинчи қисми «давлат корхоналари негизида тузилаётган акциядорлик жамиятларини» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
5) 389-модданинг номидаги, биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларидаги «Гастроль-концерт» ва «гастроль-концерт» деган сўзлар тегишинча «Концерт-томоша» ва «концерт-томоша» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 390-модданинг номидаги, биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларидаги «Гастроль-концерт» ва «гастроль-концерт» деган сўзлар тегишинча «Концерт-томоша» ва «концерт-томоша» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 20 декабрда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ–341-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 332-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 22-модданинг учинчи қисмидаги «уч иш кунидан» деган сўзлар «бир иш кунидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 23-модданинг бешинчи қисмидаги «уч кундан» деган сўзлар «бир иш кунидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
LexUZ шарҳи