Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг қарори, 21.11.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2627
Кучга кириш санаси
24.11.2014
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги қарор қилади: 1. Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 4 ноябрдаги 36, 18, 49-ққ ва 56-сонли қарорига ИЛОВА Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари ҳамда давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартибини белгилайди. 3. Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари томонидан мазкур Йўриқноманинг 1-бандида келтирилган ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар: Олдинги таҳрирга қаранг. (3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) 4. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан мазкур Йўриқноманинг 2-бандида келтирилган ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар: Олдинги таҳрирга қаранг. (4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Бунда таълимни давлат томонидан бошқариш органлари, таълим муассасалари ва давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги, соғлиқни сақлаш муассасалари мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарномани 24 соат ичида ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига етказилишини таъминлаши шарт. 9. Таълим муассасалари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар бўйича тегишли маълумотлар мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Таълим муассасаларида ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни қайд қилиш китобига, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар бўйича тегишли маълумотлар эса мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳуқуқбузарликлар фактларини ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни қайд қилиш китобига киритиб борилади. Олдинги таҳрирга қаранг. (12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА
Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 4-ИЛОВА
|
|