Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
«Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мазкур Низом «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ чиқиндилар билан боғлиқ ишларни олиб бориш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш, шунингдек чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини юритувчи давлат органларининг фаолияти тартибини белгилайди.
11. Давлат ҳисоби токсик ва нотоксик чиқиндилар, шу жумладан мазкур Низомга 2 ва 3-иловалардаги рўйхатларга мувофиқ, қайта ишланиши лозим бўлган чиқиндилар бўйича ҳам юритилади.
2 ва 3-иловаларда келтирилган Чиқиндилар рўйхатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ҳайъати қарори билан тасдиқланади.
14. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назорати «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари томонидан, уларнинг ваколатларига мувофиқ амалга оширилади.

т/р

Чиқиндилар номи

Қайта ишланмайдиган чиқиндилар:

1.

Хлорорганик моддалар

2.

Олти валентли хром

3.

Куб(нил) қолдиқлари

4.

Маргимуш

5.

Сульфат кислота

6.

Асбест

7.

Фтор

8.

Фосфор

9.

Тери чанги (уни)

10.

Битум шимдирилган рубероид, толь ва қоғоз чиқиндилари

11.

Асбест ва асбоцементнинг бўлак-бўлак шаклдаги чиқиндилари

12.

Асбоцемент, асбест чанги ва толаси

Қайта ишланиши керак бўлган чиқиндилар:

1.

Таркибида симоб бўлган чиқиндилар

2.

Ишлатилган нефть маҳсулотлари

3.

Нефть шламлари

4.

Қўрғошин

5.

Ўсимлик ёғи ва ҳайвон ёғлари ишлаб чиқаришда ускуналарни ювишда ҳосил бўладиган ёғсимон эмульсиялар

6.

Мис

7.

Рух

8.

Тери орқасидаги эт қатлами (мездра), хромланган тери чиқиндилари, терини сайқаллашда ҳосил бўладиган шламлар

9.

Қора металларни силлиқлашда ҳосил бўладиган абразив чанг ва кукун (таркибида металл 50 % дан кам)

10.

Мазут, бензин ёки мой билан ифлосланган қум (таркибида мазут, бензин ёки мой 15 % ва ундан ортиқ)

Т/р

Чиқиндилар номи

Қайта ишланмайдиган чиқиндилар:

1.

Дон чанги

2.

Қаҳва, чой, зираворлар чанги (кукуни)

3.

Кондицияланмаган қаҳва, чой, хушбўй қилиш учун овқатга солинадиган дориворлар (зираворлар) донлари

4.

Нон пишириш ва пиво ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган ачитқилар

5.

Ишлатилган ўсимлик мойлари

6.

Ишлов берилмаган, кондицияланмаган терилар, шунингдек уларнинг қолдиқлари ва қийқиндилари; хромсиз ошланган чарм чиқитлари; пойабзал ишлаб чиқаришда қаттиқ чарм товарлари қийқиндилари; истеъмол хусусиятларини йўқотган иш чарм пойабзали

7.

Ишлатиб бўлинган ва брак қилинган, антисептик воситалар шимдирилган темир йўл ёғоч шпаллари; минерал мойлар ва бензин билан ифлосланган ёғоч қипиқлари ва қириндилари (таркибида мойлар ва бензин 15 % ва ундан кўп)

8.

Лок сурилган қоғоз; елимланадиган лента қоғозлар, фотоқоғоз чиқитлари

9.

Битум шимдирилган рубероид, толь ва қоғоз чиқиндилари

10.

Фойдаланилмаган кварц тигелларининг синган парчалари

11.

Алюминий ишлаб чиқаришда ишлатилган футеровкалашнинг синиқ парчалари

12.

Ёғоч ва сомон кули

13.

Шиша толаси чиқиндилари

14.

Қуймачилик ишлаб чиқаришининг горн қуми; тозалаш ва қумпуркагич қурилмаларидаги қум қолдиқлари (металлургия соҳасида)

15.

Керамзитнинг бўлак-бўлак шаклидаги чиқиндилари

16.

Керамзит чанги

17.

Кулолчилик(керамика)нинг бўлак-бўлак шаклидаги чиқиндилари; истеъмол хусусиятларини йўқотган кулолчилик буюмлари

18.

Кулолчилик чанги

19.

Шиша чанги

20.

Асбоцементнинг бўлак-бўлак шаклидаги чиқиндилари

21.

Асбоцемент чанги

22.

Чиқиндилар; шлаквата чанги; базальтли ўта ингичка тола қолдиқлари

23.

Асфальтбетон ва/ёки асфальтбетон аралашмасининг чанг ёки бўлак шаклидаги чиқиндилари

24.

Асбестнинг бўлак-бўлак шаклдаги чиқиндилари; асбест қоғоз чиқиндилари; асбест ушоқлари чиқиндилари

25.

Асбест чанги ва тола

26.

Ишлатиб бўлинган чарх абразив айланмалар, силлиқлашдан қоладиган, қозонхона қайнаганда қоладиган чиқиндилар

27.

5 мм дан катта бўлмаган майда кокс бўлаклари

28.

Кокс чанги

29.

Бўлак-бўлак шаклдаги цемент чиқиндилари

30.

Сир (эмал) чанги

31.

Ҳаво ва газларни қуритишда ишлатилган цеолит, алюмогель, силикагель

32.

Минерал мойлар билан ифлосланмаган (мой миқдори — камида 15%), қайта ишланган актив кўмир, кўмирли фильтрлар ва коксли масса

33.

Минерал мойлар билан ифлосланмаган (мой миқдори — камида 15% ва ундан кўп), қайта ишланган актив кўмир, кўмирли фильтрлар ва коксли масса

34.

Шакар ишлаб чиқаришда қўлланилган лавлаги шарбатини тозалашдаги ишқор шламлари; сабзавотлар (лавлаги, картошка) ювилгандан кейинги шламлар; шакар ишлаб чиқаришдаги фильтрлаш қолдиқлари; кремний ишлаб чиқаришда газ тозалашдан қолган минерал шламлар

35.

Автомобилларнинг ўт олдирувчи свечаларининг ишлатиб бўлинганлари

36.

Қора металли керамикалар бўлаклари ва чиқиндилари

37.

Ишлатилган тормоз колодкалари

38.

Металл заки, металл ўқлар билан ишлов берилган шлак қобиғи аралашган металл; таркибида металл 50% ва ундан кўп бўлган қора металларни силлиқлашдан чиққан чанг ёки кукун

39.

Силлиқланган материаллар ишлаб чиқаришдаги ферропрасли суюқ металл қаттиқ минерал бўлаклари

40.

Таркибида симоб бўлган (истеъмолга яроқсиз ҳолга келган анжомлар, қурилмалар, жиҳозлар) барча чиқиндилар, люминесцент лампалардан ташқари

41.

Мис қотишмаси, бронза ва жез ломлари, қотишмалар; қипиқлар, мис қуйиш, бронза ва ифлосланмаган қириндилари

42.

Мис қотишмаси, бронза ва ифлосланмаган жез чанглари

43.

Мис қотишмаси, бронза, жезнинг аралашган ёки ифлосланган лом ва чиқиндилари

44.

Мис қотишмаси, бронза ва жезни силлиқлашда чиқадиган, таркибида металл 50 % ва ундан кўп бўлган чанг (кукун)

45.

Ишқорнинг қаттиқ ҳолдаги чиқиндилари

46.

Қаттиқ ҳолатдаги қўрғошин тузи, мис хлориди чиқиндилари; мисга ишлов беришда ишлатилган аммиакли эритмалар; таркибида фтор тузи бўлган чиқиндилар; алюминий ишлаб чиқаришда электролит эритмаси

47.

Маргимуш тузларининг қаттиқ ҳолатдаги чиқиндилари

48.

Сульфат кислота электролити шлами

49.

Ишлатилган аккумулятор сульфат кислотаси

50.

рН = 9,0 — 10,0 ли натрий ва калий гидрооксиди чиқиндилари

51.

рН = 10,1 — 11,5 ли натрий ва калий гидрооксиди чиқиндилари

52.

рН > 11,5 ли натрий ва калий гидрооксиди қолдиқлари; ишлатилган аккумулятор ишқорлари

53.

Нефттутқичлар (бензинтутқичлар)дан қалқиб чиқувчи плёнка, нефть ажратувчи қурилмалар шлами, таркибида мой бўлган силлиқловчи шлам, қувурлар ва нефтдан чиққан смола, кислотали катрон идишларини (бочкалар, контейнерлар, цистерналар, гудронаторларни) тозалаш учун шламлар чиқиндилари

54.

Қаттиқ холдаги битум ва асфальт чиқиндилари

55.

Мой билан ифлосланган (таркибида 15 % дан кам мой бўлган) тозаловчи материал

56.

Мой билан ифлосланган (таркибида 15 % дан кўп мой бўлган) тозаловчи материал

57.

Ёғ теккан металл заки; ёғ теккан каноптола; ёғланган асбест-графит (таркибида 15 % дан кам мой бўлган) сальникли тиқма

58.

Ёғ теккан металл заки; ёғ теккан каноптола; ёғланган асбест-графит (таркибида 15 % дан кўп мой бўлган) сальникли тиқма

59.

Ацетон қолдиқлари, истеъмол хоссасини йўқотган этилацетат, этиленгликол, бензол, диэтил эфири, пиридин, сульфат углерод, толуол, ксилол чиқиндилари

60.

Истеъмол хоссасини йўқотган крезол қолдиқлари; таркибида суюлтирилгичлар бўлган шламлар чиқиндилари

61.

Қаттиқ мураккаб полиэфирлар чиқиндилари; истеъмол хоссасини йўқотган синтетик шнурлар; қолипли қотиб қолган оғирликлар (иссиқлик реактив пластмассалар) чиқиндилари; қаттиқ полистирол кўпиги ёки плёнка чиқиндилари; тўқима ва қоғоз асосда клёнка чиқиндилари; қотиб қолган полиуретан кўпиги ёки плёнка чиқиндилари; котиб қолган полиамидлар, поливинилацетат, қаттиқ пенопласт (поливинилхлоридлисидан ташқари) поливинил спирти чиқиндилари; истеъмол хоссасини йўқотган пластмасса шланглар; қотиб қолган полиакрилат, поликарбонат, органик шиша чиқиндилари; поливинилацетат чиқиндилари; ичимлик сувини юмшатиш учун истеъмол хоссасини йўқотган сув тайёрлаш учун ион алмашиниш смолалари; имидофлекс чиқиндилари; шишаслюдопласт чиқиндилари; қотиб қолган бирикма, қотиб қолган этрол (целлюлоза эфири асосидаги пластмасса) чиқиндилари; қаттиқ акрилонитрилбутадиенстирол (пластик АБС), целлулоид, целлофан, полиэтлентерефталат (жумладан унинг асосидаги плёнкалар) чиқиндилари

62.

Плёнкали-синтетик картон, плёнкали-асбестли картон чиқиндилари; фото ва киноплёнка, рентген плёнкаси чиқиндилари; қотган поливинилхлорид ва унинг негизидаги пенопласт чиқиндилари; шишали-лакли мато чиқиндилари; қотган ҳар хил пластмассалар аралашмаси чиқиндилари

63.

Жун толаси чиқиндилари (шу жумладан тараш, йигириш чиқиндилари ва титилган хом ашё); титилган момиқ, чалкашма; аралаш тола чиқиндилари; чилвир ва арқонлар чиқиндилари; кигиз ва намат қийқимлари; полиэфир, полиакрил тола ва иплари чиқиндилари; целлюлоза толаси чиқиндилари

64.

Полихлорланган дифенил ва терфениллар, полибромланган дифениллар чиқиндилари, шунингдек улардан иборат бўлган модда ва маҳсулотлар чиқиндилари (синтетик ва минерал мойлар чиқиндиларидан ташқари); таркибига трихлордифенил, пентохлордифенил кирувчи ишлатиб бўлинган конденсаторлар; пентохлордифенилли ишлатиб бўлинган трансформаторлар

65.

Ишлатиб бўлинган ва брак электр қиздириш лампалари

Қайта ишланиши керак бўлган чиқиндилар:

1.

Донни механик тозалашдаги чиқинди, хамир, кепак чиқиндилари

2.

Сабзавот ва меваларни қайта ишлаш чиқиндилари

3.

Омихта ем чанги

4.

Ҳайвонот хўжаликларидаги қорамол ва қўй-эчкилар, отларнинг чириган гўнги, товуқ тухуми пўчоғи; парранда, ҳайвонлар гўштини ишлатишдан қолган чиқиндилар

5.

Чўчқанинг янги гўнги, товуқ, ўрдак чиқиндилари

6.

Ҳайвонот хўжаликларидаги қорамол ва қўй-эчкилар, отларнинг янги гўнги, чўчқаларнинг чириган гўнги; товуқ, ўрдакнинг чириган чиқиндилари, пат ва пар чиқиндилари

7.

Кўмирни (Ангрен кўмирини) ёқишдан чиққан кул-шлаклар

8.

Таркибида ўсимлик мойи ва ҳайвон ёғлари бўлган эмульсия ва аралашмалар

9.

Ўсимлик ёғи ва ҳайвон ёғлари ишлаб чиқариш чиқиндилари

10.

Ўсимлик ёғи ва ҳайвон ёғлари ишлаб чиқариш шламлари

11.

Мойли уруғлар, кунгабоқар кунжараси пўчоғи чиқиндилари

12.

Чигит кунжараси

13.

Таркибида мой бўлган гилни оқартирувчи чиқиндилар

14.

Ишлатилган ўсимлик ёғи

15.

Пахта тахтакунжараси

16.

Ишлов берилган ва қайта ишланган ёғоч чиқиндилари

17.

Ёғоч кесиш ва тайёрлаш чиқиндилари

18.

Солод ва қулмоқ чиқиндилари

19.

Солод чанги

20.

Целлюлоза ишлаб чиқариш чиқиндилари

21.

Целлюлозани қайта ишлаш чиқиндилари

22.

Майда тамаки қолдиқлари

23.

Тамаки чанги

24.

Печка синиқлари, металлургия ва қуйиш шағаллари

25.

Металлургия шлаклари, чанг ва тўзонлари

26.

Ёндириш ускуналаридан ҳосил бўладиган кул ва чанг

27.

Минерал шламлари

28.

Қора металлни силлиқлашдан ҳосил бўладиган абразив чанг ва кукун (таркибида металл 50 % дан кам)

29.

Кўмир чанги

30.

Мазут, бензин ёки ёғ (таркибида мазут, бензин ёки ёғ камида 15% ва ундан кўп) билан ифлосланган қум

31.

Нефть ва газ қазиб олишдаги чиқиндилар

32.

Кўмир ва ёнувчи сланецлар қазиб олиш чиқиндилари

33.

Металл шламлари

34.

Қора ва рангли металл парчалари ва чиқиндилари

35.

Гальваник шламлар

36.

Ҳайвонлар ва қушлар гўштларини қайта ишлаш чиқиндилари

37.

Пар ва патлар чиқиндилари

38.

Хом тери

39.

Тери қипиғи (уни)

40.

Таркибида симоб бўлган барча чиқиндилар (истеъмол хоссасини йўқотган буюмлар, қурилмалар, асбоблар)

41.

Ишлатилган, механик ишлов бериш учун мотор, автомобиль, дизель, авиация, индустрия, трансмиссия, компрессор, турбина, силикон, мойлаш-совутиш мойлари

42.

Ишлатилган, таркибида галогенлар бўлмаган трансформатор, полихлорланган дифениллар ва терфиниллар; ишлатилган, таркибида галогенлар ва уларнинг қолдиқлари бўлмаган гидравлик моддалар чиқиндилари

43.

Ишлатилган, таркибида галогенлар бўлган трансформатор ва иссиқлик берувчи мойлар; ишлатилган, таркибида галогенлар ва уларнинг қолдиқлари бўлган гидравлик мойлар чиқиндилари

44.

Ишлатилган, таркибида полихлорланган дифениллар ва терфениллар бўлган трансформатор мойлари; ишлатилган, таркибида полихлорланган дифениллар ва терфениллар бўлган, ишлатилган мойлар ва уларнинг қолдиқлари

45.

Металларни силлиқлаш учун ишлатилган, таркибида камида 15% мой ёки нефть маҳсулотлари бўлган эмульсиялар ва эмульсияли аралашмалар чиқиндилари

46.

Металларни силлиқлаш учун ишлатилган, таркибида камида 15% ва ундан кўп мой ёки нефть маҳсулотлари бўлган эмульсиялар ва эмульсияли аралашмалар чиқиндилари

47.

Истеъмол хоссаларини йўқотган ифлосланмаган резина маҳсулотлари

48.

Резина увоқлари, резинали скрап

49.

Резина қийқимлари

50.

Резина-металл чиқиндилар

51.

Ишлатиб бўлинган пневматик шиналар; ишлатиб бўлинган пневматик камералар; ишлатиб бўлинган покришкалар; ишлатиб бўлинган мато кордли покришкалар; ишлатиб бўлинган металл кордли покришкалар

52.

Истеъмол хоссаларини йўқотган гранулаланган полиэтилен, полипропилен, поливинилхлорид, терефталат

53.

Брак қилинган полимер буюмлар

54.

Плёнкали ва енг полимер қийқимлари

55.

Яроқсиз ҳолга келган полимер идишлар

56.

Жун толаси чиқиндилари (шу жумладан тараш, йигириш чиқиндилари ва титилган хом ашё); титилган момиқ, чалкашма, аралаш тола чиқиндилари; чилвир ва арқонлар чиқиндилари; полиэфир, полиакрил тола ва иплар чиқиндилари

57.

Пахта чанги

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан