Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 183-сонли «
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида авиация хавфсизлигига текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ва 2000 йил 5 июлдаги 256-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини ғайриқонуний аралашув ҳаракатларидан авиация хавфсизлиги жиҳатидан ҳимоялашни таъминлаш Миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари, шунингдек Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг (ИКАО) стандартлари ва тавсияларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида радио, телеаппаратура, аудио ва видео техника, компьютер, планшет ва мобиль телефонларни (бундан буён матнда электрон воситалар деб юритилади) авиация хавфсизлиги бўйича текшириш қоидаларини белгилайди.