LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон «Ўзбекистон Республикасида Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш, уларнинг мустақил ривожланиши учун кафолатлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
оммавий ахборот воситаларининг таъсис ҳужжатларини хатловдан ўтказсин, уларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирсин;
таъсис ҳужжатларига (қонун ҳужжатларида белгиланган муассисларни аниқлаш, нашрнинг номи, мақсади ва вазифалари ҳамда бошқа қоидалар) муҳим ўзгартиришлар киритилган оммавий ахборот воситаларини қайта рўйхатдан ўтказсин.
Белгилансинки, оммавий ахборот воситалари белгилари ва хусусиятларига эга бўлган босма нашрларга иловалар қонунда белгиланган тартибда алоҳида рўйхатдан ўтказилади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисида» 1998 йил 15 апрелдаги 160-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1999 йил 19 мартдаги 123-сон қарорига илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган. Низом Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш қоидаларини белгилайди.
2. Оммавий ахборот дейилганда шахсларнинг чекланмаган доираси учун мўлжалланган босма, аудио, аудиовизуал ва бошқа хилдаги хабарлар ва материаллар тушунилади.
Газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, уларга иловалар, ахборот агентликлари, телевидение (кабелли, эфир-кабелли телевидение) ва радио эшиттиришлар, ҳужжатли кино, электрон-ахборот алоқаси, шунингдек доимий номга эга бўлган, давлат тасарруфидаги, нодавлат ва бошқа оммавий даврий нашрлар оммавий ахборот воситалари ҳисобланади.
Оммавий ахборот воситалари маҳсулоти дейилганда даврий босма нашрнинг тиражи ёки алоҳида сони бир қисмининг тиражи, теле-радио, кинойилнома дастури, аудио ёки видео ёзув дастурининг тиражи ёки бир қисми тиражи тушунилади.
Реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситаси дейилганда даврий босма нашр алоҳида сони ҳажмининг 40 фоизидан, теле-радио дастурларда эшиттириш ва кўрсатув ҳар бир соатининг 10 фоизидан кўпроғини реклама хабарлари эгаллаган оммавий ахборот воситаси тушунилади.
Оммавий ахборот воситалари иловалар нашр этишлари мумкин. Босма нашрларнинг оммавий ахборот воситаси белгилари ва хусусиятларига эга бўлган иловаларига мустақил оммавий ахборот воситаси сифатида қаралади ва улар мазкур Низомга мувофиқ рўйхатдан ўтказилиши керак.
3. Ўзбекистон Республикасида юридик ва жисмоний шахслар оммавий ахборот воситаларини чиқариш (нашр этиш) билан давлат рўйхатидан ўтказилгандан ва уларга белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси берилгандан кейин шуғулланишлари мумкин.
Оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари (кейинги ўринларда матнда — рўйхатдан ўтказувчи орган деб юритилади) томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссиянинг қарорига мувофиқ телерадио компаниялар, телерадиостудиялар (кабелли, эфир-кабелли телевидение) оммавий ахборотнинг бошқа электрон воситалари;
Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари томонидан маҳаллий оммавий ахборот воситалари рўйхатдан ўтказилади.
4. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза муассис (муассислар) ёки улар томонидан вакил қилинган шахслар томонидан қонунда белгиланган маълумотлар кўрсатилган ҳолда берилади.
Оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризада муассис (муассислар), тури, номи, қайси тилда (тилларда) эълон қилиниши, манзили, мақсад ва вазифалари, қандай доирадаги ўқувчига (томошабинга, тингловчига) мўлжалланганлиги, даврийлиги, ҳажми, моддий-техника таъминоти ва маблағ билан таъминлаш манбалари кўрсатилиши керак.
Оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризага муассис (муассислар) томонидан тасдиқланган оммавий ахборот воситаларининг Устави (Низоми) нусхаси, белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис шартномаси, рўйхатдан ўтказиш йиғими тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати илова қилинади.
Оммавий ахборот воситаларининг муассиси (муассислари) уставида (уставларида) фаолиятнинг тегишли тури назарда тутилиши керак.
5. Таъсис шартномасининг айрим бандлари бажарилмаган тақдирда муассис, таҳририят уни бекор қилишга ҳақлидир. Бу ҳақда муассис ёки таҳририят шартнома бекор қилинишидан камида 3 кун олдин рўйхатдан ўтказувчи органга маълум қилиши керак.
7. Оммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома берилганлиги учун қуйидаги миқдорларда рўйхатдан ўтказиш йиғимлари ундирилади:
Даврий матбуот нашрлари | Энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида |
Болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун, шунингдек умумтаълим ва маданий-маърифий йўналишдаги оммавий ахборот воситалари | Энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида |
Ахборот агентликлари, радио эшиттириш, телекўрсатув, ҳужжатли кино | Энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдорида |
Реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари | Энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида |
Оммавий ахборот воситаларининг бошқа шакллари | Энг кам ойлик иш ҳақининг 45 баравари миқдорида |
8. Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари томонидан рўйхатдан ўтказиладиган оммавий ахборот воситалари учун рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномалар берилганлиги учун рўйхатдан ўтказиш йиғимлари миқдорлари ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари миқдорининг 70 фоизини ташкил қилади.
9. Оммавий ахборот воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш муассис (муассислар), номи, эълон этилиш тили (тиллари), манзили, мақсади ва вазифалари, мўлжалланаётган ўқувчи (томошабин, тингловчи), даврийлиги, ҳажми, моддий-техника таъминоти ва маблағ билан таъминлаш манбалари ўзгарганлиги муносабати билан амалга оширилади.
Қайта рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказишда назарда тутилган йиғим суммасининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Агар киритилаётган ўзгартиришлар жиддий бўлмаса, у ҳолда рўйхатдан ўтказувчи орган оммавий ахборот воситасини қайта рўйхатдан ўтказишнинг шарт эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Фаолияти суд томонидан тўхтатилган оммавий ахборот воситасининг қайта рўйхатдан ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун ундириладиган йиғимларнинг 50 фоизи рўйхатдан ўтказувчи органларнинг ҳисоб рақамига, қолган қисми Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳисоб рақамига тушади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 23 декабрдаги 279-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 381-модда)
11. Оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказишда тақдим этилган ва ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган маълумотлар ўзгарган тақдирда ариза берувчи 3 кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказган органни ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
12. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома йўқолганда (йўқотиб қўйилганда, йўқ қилинганда ва бошқа ҳолларда) «Дубликат» белгиси қўйилган ҳолда янги гувоҳнома берилади. Бунда худди қайта рўйхатдан ўтказишдаги миқдорда рўйхатдан ўтказиш йиғими ундирилади.
оммавий ахборот воситасининг мақсади ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳамда «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига зид бўлса;
бундан аввал Ўзбекистон Республикасида худди шу номдаги оммавий ахборот воситаси рўйхатдан ўтказилган бўлса;
оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза унинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги суднинг қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил ўтмасдан берилган бўлса;
муассис ёки муассислардан бирининг ёхуд ноширнинг жойлашган жойи Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлса;
муассиснинг қасддан жиноят содир этганлик учун судланганлиги олиб ташланмаган бўлса ёки у суд томонидан ҳуқуқий муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган бўлса;
оммавий ахборот воситасини таъсис этувчи юридик шахсларнинг устав жамғармасида хорижий инвестициялар улуши ўттиз фоиздан кўпроқни ташкил қилса.
Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилиши тўғрисидаги қарор ҳар томонлама асосланган бўлиши ва ариза берувчига ёзма шаклда юборилиши керак.
14. Давлат рўйхатидан ўтказилган даврий матбуот нашрлари таҳририятлари ноширлар билан тузиладиган шартномаларда ўз маҳсулоти мажбурий назорат нусхаларининг рўйхатдан ўтказувчи органларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ бошқа ташкилотлар ва муассасаларга юборилишини назарда тутишлари керак.
15. Муассис ёки таҳририят рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олинган кундан бошлаб олти ой мобайнида оммавий ахборот воситасининг бирорта ҳам сонини (дастурни) чиқаришни таъминлай олмаган тақдирда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органлари ва бошқа органлар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслардан зарур ахборотни, ҳужжатларни ва материалларни сўраб олиш;
оммавий ахборот воситалари соҳасидаги қонун ҳужжатларига мунтазам равишда риоя қилмаётган оммавий ахборот воситаларини тугатиш (фаолиятини тўхтатиш) тўғрисидаги таклиф билан судга мурожаат қилиш.
17. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
18. Мазкур Низомнинг оммавий ахборот воситалари томонидан бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига юкланади.