LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2934-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигини қайта ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 24 декабрдаги ПФ-3183-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда унинг марказий аппарати тузилмаси 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппарати штатдаги ходимларининг чекланган сони 150 нафар (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) этиб белгилансин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 февралдаги 58-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 6-сон, 70-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида вазирнинг бир нафар биринчи ўринбосари, вазирнинг уч нафар ўринбосари ҳамда шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тўққиз кишидан иборат Ҳайъат бўлишига рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари мақомига кўра вазирга, вазир ўринбосарлари эса вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирига штатдаги ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида вазирлик марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт бош бошқармаларининг намунавий тузилмаси 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ, шаҳар, туман иқтисодиёт бўлимларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт бош бошқармалари бошлиқлари тегишли равишда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан лавозимга тайинланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 августдаги 390-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 32-сон, 367-модда)
туман ва шаҳар иқтисодиёт бўлимлари бошлиқлари туман ва шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт бош бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бир ой муддатда бош бошқармалар, шаҳар ва туман иқтисодиёт бўлимлари тўғрисидаги Намунавий низомларни белгиланган тартибда тасдиқласин.
6. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларининг марказий иқтисодий органлар, вазирликлар, идоралар, ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ходимларини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирликка бюджетдан ташқари Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирига, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирига, ҳудудий Иқтисодиёт бош бошқармалари бошлиқларига ходимларнинг юқори малакаси ва муайян хизмат муддати учун уларга устама белгилашига рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг бюджетдан ташқари Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари юқори малакаси ва муайян хизмат муддати учун кўрсатиб ўтилган устамалар манбаи этиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги бир ой муддатда Иқтисодиёт вазирлигининг бюджетдан ташқари Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда юқори малака ва муайян хизмат муддати учун устамалар белгилаш тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда унга қарашли ташкилотлар эгаллаб турган хизмат бинолари, шунингдек белгиланган техник хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва унга қарашли ташкилотлар ихтиёрида қолдирилсин;
Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ходимлари учун белгиланган моддий ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ходимлари учун сақлаб қолинсин.
9. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги шартномалар ва мажбуриятлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 22 майдаги 253-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 5-сон, 18-модда);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 11 октябрдаги 474-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 11-12-сон, 37-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 февралдаги 58-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 6-сон, 70-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бўлим бошлиғи | — 1 киши |
Бош мутахассис | — 2 киши |
Етакчи мутахассис | — 2 киши |
1-тоифали мутахассис | — 1 киши |
Жами | — 6 киши |
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. | Тоифадан ташқари ҳудудлар Тошкент шаҳри | 55 кишигача |
2. | I-тоифадаги ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд,Тошкент ва Фарғона вилоятлари | 50—55 киши |
3. | II-тоифадаги ҳудудлар Бухоро, Навоий, Наманган, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари | 35—45 киши |
4. | III-тоифадаги ҳудудлар Жиззах ва Сирдарё вилоятлари | 35 кишигача |
Республика шаҳарлари ва туманлари Иқтисодиёт бўлимлари ходимлари сони: | ||
шаҳарларда — вилоят марказларида | 6—8 киши | |
шаҳарларда, шаҳар туманларида | 4—6 киши | |
қишлоқ туманларида | 5 киши |
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (кейинги ўринларда Иқтисодиёт вазирлиги деб аталади)нинг мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигини қайта ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 24 декабрдаги ПФ-3183-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган.
3. Иқтисодиёт вазирлиги қуйидаги муҳим вазифаларни ҳал этишга қаратилган, мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегиясини ва комплекс дастурларини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи, чуқур ишланган ва мувозанатли ижтимоий-иқтисодий сиёсат ўтказилишини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади:
кўп укладли ва самарали фаолият кўрсатувчи иқтисодиётни шакллантириш, хусусий мулкчиликнинг етакчи ролини таъминлаш, бозор инфратузилмасини ривожлантириш;
бой табиий ва минерал — хом ашё ресурсларидан, яратилган ишлаб чиқариш ва илмий-техник потенциалдан самарали ва оқилона фойдаланишга йўналтирилган аниқ мақсадли таркибий сиёсатни амалга ошириш, экспорт имкониятини ривожлантириш ва мамлакат иқтисодиётини жаҳон иқтисодий тизимига кенг интеграциялашни таъминлаш;
янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ресурсларини иш билан оқилона таъминлаш муаммоларини ҳал этиш, аҳолини аниқ тарзда ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, аҳоли турмуш даражасининг барқарор, изчил ўсишини, ижтимоий инфратузилманинг ривожланишини таъминлаш;
мамлакат минтақалари иқтисодиётининг мутаносиб ва комплекс ривожланишини, ишлаб чиқариш кучларининг мақбул ва самарали ривожланишини ҳамда республика ҳудудлари бўйича жойлаштирилишини таъминлаш.
Иқтисодиёт вазирлиги ўзига юкланган вазифаларни мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қисқа ва ўрта муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплексига кирувчи вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш йўли билан рўёбга чиқаради.
Иқтисодиёт вазирлигининг Умумиқтисодиёт комплекси фаолиятидаги мувофиқлаштирувчи роли Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Қўшма ҳайъат орқали амалга оширилади. Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Қўшма ҳайъат тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
5. Иқтисодиёт вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
6. Иқтисодиёт вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари марказий иқтисодиёт органлари, вазирликлар, идоралар, ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
7. Иқтисодиёт вазирлиги ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлатнинг бошқа органлари ҳамда жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
8. Иқтисодиёт вазирлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, мустақил балансга, ўз ҳисоб-китоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб-китоб рақамларига эга бўлади.
жамиятни ривожлантириш ва демократик қайта ўзгартиришлар мақсади ва устуворликларидан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётни янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилишнинг, иқтисодиётни бошқаришнинг бозор методлари ва механизмларини жорий этишнинг пухта ўйланган стратегияси ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни, республиканинг, минтақаларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши даражасини комплекс равишда изчил таҳлил қилиш, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш, иқтисодиётдаги мавжуд номутаносибликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш йўлларини асослаш;
иқтисодиётни ривожлантиришнинг кўп вариантли сценарийларини, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг минтақалар, тармоқлар ва иқтисодиёт секторлари бўйича қисқа ва ўрта муддатли прогнозлари ва дастурларини ишлаб чиқиш;
асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг пул-кредит агрегатлари, давлат бюджети параметрлари, ташқи савдо, тўлов баланслари ва тармоқлараро баланслар билан ўзаро боғлиқлигини таъминловчи таъсирчан механизмни шакллантириш;
бюджет-солиқ, пул-кредит, валюта ва монополияга қарши сиёсатнинг умумий йўналишлари, табиий монополиялар маҳсулотлари, товарлари ва хизматларига нархлар ва тарифларни тартибга солиш механизмини такомиллаштириш, тўлов, молия ва моддий балансларни шакллантириш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашиш;
демографик прогнозларни, аҳолини аниқ тарзда ижтимоий муҳофаза қилиш, ички истеъмол бозорини тўлдириш, одамлар фаровонлигини ошириш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;
иқтисодиётни таркибий қайта ўзгартиришларнинг ўрта муддатли прогнозларини, тармоқларни ривожлантириш, замонавийлаштириш ва технология билан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришларни маҳаллийлаштириш, илғор, ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш дастурларини ишлаб чиқиш;
таркибий сиёсат мақсадларига эришишни, минтақаларни комплекс ривожлантиришни таъминловчи қисқа ва ўрта муддатли инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақбул суръатлари ва нисбатларини, минерал ва хом ашё ресурсларидан оқилона фойдаланишни, Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ривожлантиришни таъминловчи замонавий ишлаб чиқариш инфратузилмасини, телекоммуникациялар воситаларини ривожлантириш;
экспорт потенциалини ривожлантиришни рағбатлантириш, ташқи савдо ва тўлов балансларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти прогнозларини тайёрлаш, республикани жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялаш стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика учун муҳим аҳамиятга эга бўлган инвестиция дастурларини амалга оширишга халқаро молия тузилмалари, хорижий молия ва суғурта ташкилотлари ҳамда донор мамлакатларни иштирок этишга фаол жалб этиш мақсадида улар билан ҳамкорлик ишларини мувофиқлаштириш;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 февралдаги 58-сон қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 6-сон, 70-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
жамиятни ривожлантириш ва демократик қайта ўзгартиришлар мақсадлари ва устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш ва барқарор, мутаносиб ривожлантиришнинг пухта ўйланган стратегиясини ишлаб чиқишни ташкил қилади ва мувофиқлаштиради, бозор методлари ва воситалари асосида иқтисодий сиёсатни амалга оширишнинг таъсирчан механизмини ишлаб чиқади;
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг минтақалар, иқтисодиёт тармоқлари ва секторлари бўйича мамлакатдаги мавжуд табиий, минерал-хом ашё, ишлаб чиқариш, илмий-техник ва меҳнат ресурслари потенциалидан самарали фойдаланишни таъминловчи қисқа ва ўрта муддатли прогнозларини ишлаб чиқишни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
республиканинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволи даражасини, асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни чуқур таҳлил қилади, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини белгилайди, иқтисодиётдаги номутаносибликларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш йўлларини асослайди, республика иқтисодиётининг ривожланиши аҳволи тўғрисида йиллик ва ҳар чораклик маърузалар тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иқтисодиётни ривожлантириш ва ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинадиган қарорларнинг бажарилишини назорат қилади;
иқтисодиётни ривожлантиришнинг ҳар йилги кўп вариантли сценарийларини, муҳим қиймат, моддий ва меҳнат ресурслари балансларини ишлаб чиқади, иқтисодиётни барқарор, динамик ва мутаносиб ривожлантиришни таъминлаш йўлларини асослаб беради ва методларини ишлаб чиқади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бюджет-солиқ, пул-кредит, валюта, нарх ва монополияга қарши сиёсатнинг умумий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлашда, маҳсулотлар, товарлар ва хизматларга нархлар ва тарифларни тартибга солиш механизмини такомиллаштиришда, тўлов, молия ва моддий балансларни шакллантиришда ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилишда қатнашади;
асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг пул-кредит агрегатлари, давлат бюджети параметрлари, ташқи савдо, тўлов ва тармоқлараро баланслар билан ўзаро боғлиқлигини таъминловчи таъсирчан механизмни шакллантиради;
ривожланишнинг аҳволи ва тенденцияларини чуқур таҳлил қилиш асосида иқтисодиётда таркибий қайта ўзгартиришларнинг аниқ мақсадли сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, унинг комплекс ва самарали ривожланишини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
углеводород хом ашё ва минерал-хом ашё ресурслари асосий турларини разведка қилиш, захираларини, қазиб олиш, ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва улардан фойдаланишнинг узоқ муддатли балансларини ишлаб чиқади;
ер-сув ресурсларини ўрганиш ва баҳолашни ташкил қилади, ер ва сув ресурсларининг қисқа муддатли ва узоқ муддатли балансларини ишлаб чиқади ҳамда юқори самарали агротехнологияларни, ердан фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини истиқболли жойлаштиришнинг илмий асосланган тизимларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда ер фондидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини асослайди;
конъюнктуранинг вужудга келган аҳволи бўйича мунтазам мониторингни амалга оширади, ундан келиб чиққан ҳолда тармоқлар ва тармоқлараро комплексларни (маҳаллийлаштирувчи ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни) ривожлантириш, уларни ресурсларни тежайдиган илғор технологиялар асосида замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш дастурларини ишлаб чиқади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишни ташкил этади ва мувофиқлаштиради ҳамда давлат таркибий сиёсатининг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда давлат инвестиция дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради, қурилишларнинг тегишли аниқ рўйхатларини келишиб олади, хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади, энг муҳим ва йирик инвестиция лойиҳаларининг йиғма экспертизасини ўтказади, марказлаштирилган капитал қўйилмалар ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остидаги хорижий кредитлар ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни танлов асосида танлаб олишни ва уларнинг рўёбга чиқарилиши устидан назоратни амалга оширади;
қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврларга мўлжалланган демографик прогнозларни ишлаб чиқади, ижтимоий сиёсатни, шу жумладан иш ўринлари яратиш, аҳолини иш билан таъминлаш, аҳоли даромадларини ва уларнинг харид қобилиятини ошириш, ички истеъмол бозорини тўлдириш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолининг айрим қатламларини аниқ тарзда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва муҳофаза қилиш, халқнинг моддий фаровонлигини барқарор равишда жадал ошириш масалаларини ишлаб чиқишни ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
меҳнат ресурслари бозори мутаносиблигини таъминлашдан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётнинг барча соҳалари ва секторлари учун малакали кадрлар тайёрлаш стратегиясини ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштиради;
экспорт салоҳиётини ривожлантиришни рағбатлантириш ва импортни, савдо балансини мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда ҳар йилги экспорт, ташқи савдо ва тўлов балансини тайёрлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
халқаро иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги иқтисодий сиёсат, ташқи иқтисодий алоқаларни тартибга солиш механизмларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорлик қилиш ҳамда қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;
давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотлар етказиб бериш (ишлар ва хизматларни бажариш) ҳажмлари ва таркибини белгиланган тартибда шакллантиради;
мамлакатнинг иқтисодий сафарбарлик режасини белгиланган тартибда шакллантиради ва унинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
минтақавий иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозининг минтақавий аспектини шакллантиради, иқтисодиёт тузилмаларини жойлаштириш ва иқтисодиётнинг ҳудудий тузилмасини такомиллаштириш стратегиясини асослайди, иқтисодиёт тузилмаларини (ишлаб чиқарувчи кучларни) жойлаштиришнинг ўрта муддатли даврга мўлжалланган схемаларини ишлаб чиқади;
давлат экология сиёсатини шакллантиришда ва амалга оширишда ҳамда Ўзбекистоннинг экологик хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда қатнашади;
вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Вазирлар Маҳкамасига йирик стратегик ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга, норматив-ҳуқуқий базани шакллантиришга, иқтисодиётни чуқурлаштириш ва эркинлаштиришга йўналтирилган таклифлар, тавсиялар ва таҳлилий ахборотлар тайёрлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
устувор инвестиция лойиҳаларини пухта ишлаб чиқади ва уларнинг портфелини шакллантиради, узоқ муддатли прогнозлар, ривожлантириш устуворликлари, таркибий ўзгартиришлар, шунингдек ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш йўналишлари асосида халқаро молия тузилмалари, хорижий молия ва суғурта ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан уларни амалга ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
халқаро молия тузилмалари (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки), хорижий молия ва суғурта ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан республика учун муҳим аҳамиятга эга бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга уларни жалб этиш юзасидан истиқболли ва жорий дастурларни ўрганади, умумлаштиради ва таклифлар тайёрлайди;
инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашлари ишлаб чиқилишини, улар молиялаштириш ташкилотларига қўйиладиган стандартларга тўлиқ мувофиқ ҳолда зарурат бўлганда хорижий экспертларни жалб этган ҳолда белгиланган тартибда ваколатли органларда экспертизадан ўтказилишини мувофиқлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш, амалга ошириш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, республикадаги иқтисодий ва ижтимоий қайта ўзгартиришлар стратегиясидан келиб чиқиб инвестиция жараёни самарадорлигини ошириш ва устувор инвестиция лойиҳалари портфелини янгилаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритади;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 февралдаги 58-сон қарорига мувофиқ хатбошилар билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 6-сон, 70-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Иқтисодиёт вазирлигига унга юкланган функцияларни амалга ошириши учун қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, компаниялар, бошқа хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органларининг ислоҳотларнинг энг муҳим устуворликларини прогнозлаш ва амалга ошириш ҳамда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан мутаносиб ривожлантириш соҳасидаги фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан сўраш ва белгиланган тартибда олиш;
Ўзбекистон Ҳукумати топшириғига кўра халқаро даражада ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш, хорижий давлатлар, савдо-иқтисодий иттифоқлар билан савдо-иқтисодий битимларни тайёрлашда ва тузишда, халқаро иқтисодиёт ва молия ташкилотлари, хорижий давлатлар билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар ишларида қатнашиш;
вазирлик доирасида иқтисодиёт соҳасида илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга ошириш бўйича лойиҳаларни танлаб олиш учун ушбу ишларни бажариш юзасидан давлат буюртмасига мувофиқ танловлар эълон қилиш ва танлов комиссиялари тузиш;
марказлаштирилган капитал қўйилмалар ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида олинган хорижий кредитлар ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини танлов асосида танлаб олишни ташкил этиш;
вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан республика иқтисодиётининг сафарбарлик тайёргарлиги бўйича тадбирларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш, (зарурат бўлганда) саноат, транспорт ва бошқа моддий ишлаб чиқариш тармоқларининг йирик объектларини жойлаштириш лойиҳаларини, уларнинг муайян даврда иқтисодиётнинг барқарор ишлаши талабларига мувофиқлиги юзасидан, экспертизадан ўтказиш ва ушбу масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича, ижро этувчи ҳокимият бошқа органларининг ва йирик хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини жалб этган ҳолда белгиланган тартибда кенгашлар чақириш;
қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва халқаро ҳуқуқий нормаларга мувофиқ бошқа давлатларнинг иқтисодиёт идоралари билан прогнозлаш методологияси ва амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартномалар тузиш;
ўзига бевосита ёки ўзига қарашли бўлинмалар орқали юкланган вазифалар доирасида хорижий иқтисодий идоралар ва илмий институтлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;
кадрлар тайёрлаш ва ходимларнинг малакасини ошириш учун белгиланган тартибда идоравий ва илмий-ўқув марказлари, хўжалик ҳисобидаги консультация ва ахборот марказлари ташкил этиш;
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда иқтисодиёт соҳасидаги жорий ва стратегик вазифаларни ёритиш учун матбуот органлари таъсис этиш;
Иқтисодиёт вазирлиги тизимига кирувчи вазирликлар ва ташкилотларнинг моддий-техника базасини яхшилаш чора-тадбирларини кўриш;
амалдаги қонунчиликка мувофиқ вазирликнинг ижтимоий инфратузилмасини яратиш ва такомиллаштириш, Иқтисодиёт вазирлиги тизими ходимлари меҳнатини рағбатлантиришнинг ягона тизимини шакллантириш.
12. Иқтисодиёт вазирлиги иқтисодиётни самарали, барқарор ривожлантириш йўлларини белгилашнинг асосланганлиги ва методларининг ишлаб чиқилиши, Ҳукуматга тақдим этиладиган мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг таҳлилий ҳужжатлари, таклифлари, прогнозлари ва дастурларининг объективлиги ва комплекслилиги учун жавоб беради.
13. Иқтисодиёт вазирлигига Вазир раҳбарлик қилади. Вазирни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ амалга оширилади.
Иқтисодиёт вазирининг бир нафар биринчи ўринбосари ва Бош бошқармалар бошлиқлари ҳисобланадиган уч нафар ўринбосари бўлади. Вазирнинг биринчи ўринбосари мақомига кўра Вазирга, Вазир ўринбосарлари — Бош бошқармалар бошлиқлари Вазирнинг биринчи ўринбосарларига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Вазирликка юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва функцияларнинг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради;
марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларининг Вазирлик фаолиятининг айрим йўналишларига раҳбарлиги юзасидан шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлик марказий аппарати бўлинмалари ва унга қарашли ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
15. Иқтисодиёт вазирлигида 9 кишидан иборат Ҳайъат тузилади, унинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат ўзининг мунтазам ўтказиб туриладиган мажлисларида мамлакатни, тармоқларни ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим муаммоларини, прогнозлаш методологиясини ва уни ташкил этишни яхшилаш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Вазир ўринбосарлари — Бош бошқарма бошлиқлари раҳбарлик қиладиган Бош бошқармалар, бошқармалар, бўлимлар, гуруҳлар Иқтисодиёт вазирлигининг асосий таркибий бўлинмалари ҳисобланади.
Бошқарма бошлиқлари мақомига кўра бош бошқарма бошлиғига, бўлим бошлиқлари – бошқарма бошлиғига, гуруҳлар раҳбарлари эса – бошқарма бошлиғининг ўринбосарига тенглаштирилади.
Иқтисодиёт вазирлигининг бошқарма, бўлим, гуруҳ бошлиқлари Вазир қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 февралдаги 58-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 6-сон, 70-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш республика маркази;
18. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Иқтисодиёт бош бошқармалари, шунингдек республика шаҳарлари ва туманларидаги иқтисодиёт бўлимлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига қарашли бўлади.
Уларнинг фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштиришни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги амалга оширади.
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тайинланади.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар Иқтисодиёт бош бошқармалари раҳбарлари тегишли равишда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тизими ташкилотлари ва муассасалари бошқарув аппарати ходимлари сони, шунингдек унинг марказий аппарати тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
20. Иқтисодиёт вазирлиги ходимларини моддий рағбатлантириш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
21. Иқтисодиёт вазирлиги ходимларининг иш ҳақи лавозим маошидан, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган мукофотлардан, қўшимча ҳақ, устама ва рағбатлантирувчи тўловлардан иборат бўлади.
22. Иқтисодиёт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари лавозим маошларига муайян муддатли хизмати учун ҳар ойлик устамалар Вазир томонидан тасдиқланадиган Иқтисодиёт вазирлиги ходимларига муайян муддатли хизмати учун ҳар ойлик устама тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, Иқтисодиёт вазирлигининг Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджет маблағлари ҳамда бюджет муассасалари ва ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига шакллантириладиган бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари Иқтисодиёт вазирлиги ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.