20.07.2011 йилдаги 05-сон
2. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 29 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги 257-I сонли Қарорига мувофиқ Фуқаролик кодекси 1112 — 1157-моддалари қоидалари Кодекс амалга киритилгунга қадар очилган бўлиб, бироқ 1997 йилнинг 1 мартига қадар ворислардан ҳеч бири томонидан қабул қилиб олинмаган ва мерос ҳуқуқи бўйича давлат ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига ўтказилмаган меросга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
3. Фуқаролик кодексининг 1113-моддасига мувофиқ мерос таркибига мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган кўчар ва кўчмас мулк, ашёлар, шу жумладан, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар, чунончи, хусусий мулк ҳуқуқи, кредит муассасаларида сақланаётган омонатларга бўлган ҳуқуқ, деҳқон хўжалиги ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи («Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси), ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи («Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси) ва ҳ.к. лар киради.
Қонунга кўра (ФК 1113-моддаси иккинчи қисми), мерос таркибига мерос қолдирувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар кирмайди:
5. Фуқаролик кодексининг 1112-моддасига мувофиқ ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилади.
6. Фуқаролик кодекси 1119-моддасининг биринчи қисмига кўра, нолойиқ меросхўр деб топилиши мумкин бўлган шахсларнинг ворислигига оид низоларни кўришда шуни назарда тутиш лозимки, уларнинг қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқланган, ворисликка чақирилишга имкон яратган қонунга хилоф ҳаракатлари, фақат бу ҳаракатлар қасддан содир этилгандагина меросдан маҳрум этиш учун асос бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Фуқаролик кодекси 1112-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ қонун бўйича ворислик фақат васиятнома мавжуд бўлмаган ёки мерос тақдирини тўла белгиламаган, шунингдек Фуқаролик кодексида назарда тутилган бошқа ҳолларда келиб чиқади.
Қонун бўйича меросхўрларга ФК 1135 — 1141-моддаларида кўрсатилган ва навбат тартибида ворисликка чақириладиган шахслар киради. Қонунда (ФК 1138-моддаси) тўртинчи навбатда ворисликка чақирилувчи шахслар доираси аниқ кўрсатилмаганлиги сабабли, судлар тўртинчи, бешинчи ва олтинчи даражадаги қариндошларга кирувчи меросхўрларни аниқлашда Оила кодекси 57-моддасига риоя этишлари лозим.
ФК 1142-моддасига мувофиқ васият қолдирувчининг меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз (шу жумладан, фарзандликка олинган) болалари, унинг меҳнатга қобилиятсиз эри(хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилари) ҳам қонун бўйича меросхўр бўладилар. Бу ўринда шуни назарда тутиш лозимки, тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича меросхўрлар, мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз боқимлари, иккинчи ва ундан кейинги навбатдаги ворислар мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга эмас.
16. Фуқаролик кодекси 1141-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган меҳнатга қобилиятсиз шахсларни қонун бўйича меросхўр деб топиш учун бир вақтнинг ўзида икки ҳолатнинг мавжуд бўлиши, яъни бундай шахсларнинг бир йилдан кам бўлмаган муддат ичида мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлиши ва мерос қолдирувчи билан унинг вафотига қадар бир йилдан кам бўлмаган муддат ичида бирга яшаган бўлиши талаб этилади.
17. Фуқаролик кодексининг 1141-моддаси қоидаларига кўра, ворислик амалга оширилганда, меҳнатга қобилиятсиз шахсларга қуйидагилар киради:
18. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома, ворислик васият ёки қонун бўйича эканлигидан қатъий назар, мерос очилган кундан бошлаб олти ой ўтгандан сўнг мерос очилган жойдаги нотариус томонидан берилади, ФК 1146-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олиш меросхўрнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи бўлганлиги сабабли, қонунда меросхўр бундай гувоҳнома бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши шарт бўлган муддат белгиланмаган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар нотариус томонидан рад этилиши бошқа шахсга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилганлиги ёки мерос мулки ФК 1157-моддасига асосан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки давлатга ўтказилганлиги билан боғлиқ бўлса, ариза даъво иши юритиш тартибида кўрилади.
20. Фуқаролик кодекси 1150-моддасига мувофиқ, меросхўрлар ўртасида меросни тақсимлаш, ундан улуш ажратиш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда, тақсимот улардан исталган бирининг талаби бўйича суд тартибида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Судлар ворисликка оид ишларни кўришда меросни расмийлаштириш вақтида йўл қўйилган қонунчилик бузилиши фактларига нисбатан хусусий ажрим (ФПК 275-моддаси) чиқариш йўли билан муносабат билдиришлари, шунингдек фуқаролар ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан зарур чоралар кўришлари керак.