20.07.2011 йилдаги 06-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 76-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғини ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши, давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратиши кафолатланганлиги боис никоҳ-оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришда судлар зиммасига катта масъулият юклайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Тушунтирилсинки, Оила кодексининг 37-моддасига мувофиқ никоҳ эр-хотиндан бирининг вафоти ёки улардан бири суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида тугайди.
3. Оила кодексининг 42-моддасига кўра, вояга етмаган умумий болалари бўлмаган эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлган тақдирда никоҳдан ажратиш фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида (бундан буён матнда-ФҲДЁ органлари) амалга оширилади, эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш ёки умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.
4. Оила кодексининг 43-моддасига мувофиқ, никоҳдан ажратиш қуйидаги ҳолларда эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича, улар ўртасида вояга етмаган умумий болалар борлигидан қатъи назар, ФҲДЁ органларида амалга оширилади, агар эр-хотиндан бири суд томонидан:
5. Тушунтирилсинки, ОК 42-моддаси иккинчи қисми ва 43-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган барча ҳолларда никоҳдан ажратиш суд тартибида амалга оширилади.
Шуни назарда тутиш лозимки, ОК 43-моддаси биринчи қисмида белгиланган никоҳдан ФҲДЁ органларида ажратиш тартиби спиртли ичимликлар, наркотик воситалар ёки психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши оқибатида муомала лаёқати чекланган шахслар билан никоҳдан ажратиш ҳолларига татбиқ этилмайди. Бундай шахсларга нисбатан берилган, шунингдек бундай шахслар томонидан берилган даъволар бўйича никоҳдан ажратиш суд тартибида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризасини қабул қилишда шуни инобатга олиш лозимки, Оила кодексининг 39-моддасига мувофиқ эр хотинининг розилигисиз унинг ҳомиладорлиги вақтида ва бола туғилганидан сўнг бир йил мобайнида никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга, гарчи у туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарида боланинг отаси сифатида ёзилмаган бўлса ҳам, ҳақли эмас. Мазкур қоида бола ўлик туғилган ёки бир ёшга тўлмай вафот этган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хотиннинг никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга розилиги бўлмаган ҳолларда, судья даъво аризасини қабул қилишни рад этади, агар у қабул қилинган бўлса, суд ФПК 122-моддасининг 8-бандига асосан аризани кўрмасдан қолдиради. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза хотиннинг розилиги билан қўзғатилган ишни суд мажлисида кўриш вақтида у никоҳдан ажратишга эътироз билдирганда, шунингдек жавобгарнинг ҳомиладорлиги ва унинг никоҳдан ажратишга розилиги йўқлиги ишни апелляция ёки кассация инстанциясида кўриш вақтида маълум бўлганда кўрмасдан қолдирилиши лозим.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасининг кўрмасдан қолдирилиши, агар Оила кодексининг 39-моддасида кўрсатилган ҳолатлар барҳам топган бўлса, такрорий равишда судга никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди.
Шуни назарда тутиш лозимки, Оила кодексининг 39-моддасида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлиги никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво хотин томонидан қўзғатилишига тўсқинлик қилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Судларга тушунтирилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъволар, қоида тариқасида, жавобгарнинг доимий яшаш жойидаги судга, ФПК 34-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса, даъвогарнинг хоҳиши бўйича тақдим этилади. Хусусан, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво:
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси ФПК 189 ва 190-моддалари талабларига жавоб бериши керак. Унда, жумладан никоҳ қачон ва қаерда расмийлаштирилганлиги, никоҳдан болалар бор-йўқлиги, уларнинг ёши, эр-хотин ўртасида вояга етмаган болаларни таъминоти ва тарбияси ҳақида келишувга эришилган-эришилмаганлиги, никоҳдан ажратиш сабаблари, никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво билан бирга кўрилиши мумкин бўлган бошқа талаблар кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Оила кодексининг 44-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда эр-хотин судга қуйидаги масалалар юзасидан келишув тақдим этишлари мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Судларга тушунтирилсинки, Оила кодекси 1-моддасининг иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик келишмовчилик ва бошқалар) аниқланганда, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ва Оила кодекси 40-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, Оила кодексининг 218-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади. Эр-хотинни яраштириш мақсадида олти ойлик муҳлат ичида ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга қолдирилиши мумкин.
Ишнинг кўрилиши кўрсатилган асос бўйича кейинга қолдирилганда, суд Оила кодексининг 112-моддаси ва ФПК 187-моддасига мувофиқ болалар таъминоти учун алимент ундириш масаласини муҳокама қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар низо учинчи шахслар ҳуқуқларига дахл қилса (масалан, мол-мулк деҳқон (фермер) хўжалиги мулки бўлиб, унинг таркибида эр-хотин ва уларнинг вояга етмаган болаларидан ташқари бошқа аъзолар ҳам бўлса) суд тарафларга уларнинг умумий тартибда алоҳида даъво тақдим этиш ҳуқуқларини тушунтириши лозим, чунки қонун (ОК 44-моддаси учинчи қисми) бундай ҳолларда никоҳдан ажратиш ва мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги талабларни битта иш юритувда ҳал этишга йўл қўймайди. Бу қоида хўжалик ширкатлари ва жамиятлари (АЖ, МЧЖ ва ҳ.к.) устав фонди омонатларига, шунингдек ишлаб чиқариш ва матлубот кооперативлари пайларига нисбатан ҳуқуқ тўғрисидаги низоларни ҳал этишга ҳам татбиқ этилади. Бундай ширкатлар ва жамиятлар мулкини бўлиш масалалари фуқаролик қонунчилиги нормалари билан тартибга солинади.
Оила кодекси 44-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган қоида эр-хотин томонидан банклар ёки бошқа кредит-молия ташкилотларига қўйилган омонатларни бўлиш ҳолларига (пул маблағлари эр-хотиндан қайси бирининг номига қўйилганлигидан қатъий назар) татбиқ этилмайди, чунки бундай омонатларни бўлишда банклар ёки бошқа кредит ташкилотлари ҳуқуқларига дахл этилмайди.
Агар эр ёки хотинга учинчи шахслар пул маблағлари берган ва уни эр ёки хотин ўз номига банк ёки бошқа кредит-молия ташкилотига қўйган бўлса, ФК нормаларига мувофиқ учинчи шахслар пул суммасини қайтариш тўғрисида (омонатни бўлиш тўғрисида эмас) даъво қўзғатишга ҳақли бўлиб, у алоҳида иш юритувда ҳал этилиши лозим. Деҳқон (фермер) хўжалиги аъзоларининг ва бошқа шахсларнинг деҳқон (фермер) хўжалиги аъзоси бўлган эр ёки хотинга нисбатан талаблари ҳам шу тартибда ҳал этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Оила кодексининг 47-моддасига мувофиқ никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органида никоҳдан ажратилганлик рўйхатга олинган кундан бошлаб тугатилади.
33. Судларга тушунтирилсинки, ОК 50-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш фақат суд тартибида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини қабул қилишда, судья никоҳнинг ҳақиқийлиги қандай асос бўйича низолашилаётганлигини ва даъвогар ОК 51 — 54-моддаларига кўра айнан даъво аризасида кўрсатилган асос бўйича никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги масалани қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифасига кириш-кирмаслигини аниқлаши лозим. Агар аризачи бундай шахслар доирасига кирмаса, судья унинг даъво аризасини қабул қилишни ФПК 194-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этади.
34. Оила кодексининг 49-моддасида кўрсатилган никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш асослари қатъий бўлиб, уларни кенгайтириб талқин этишга йўл қўйилмайди. Бундай асосларга қуйидагилар киради:
Оила кодексининг 14 — 16-моддаларида белгиланган шартлар бузилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Агар никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво никоҳдан суд тартибида ажратилгандан сўнг берилган бўлса, судья даъво аризасини қабул қилишни у судда кўришга тегишли эмаслиги сабабли рад этади (ФПК 194-моддаси биринчи қисмининг 1-банди). Бундай даъво фақат никоҳдан ажратиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори ва никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатнома ёзуви белгиланган тартибда бекор қилинган ҳолда кўрилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.