LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сонли «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига интеллектуал ривожланган ва ҳар томонлама тайёрланган ёшларни танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидаларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Низомни амал қилиш учун қабул қилсинлар ва унинг талаблари сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 26 сентябрдаги 277-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича олий ҳарбий таълим муассасаларига танлашни ташкил этиш тартибини ва қабул қилиш қоидаларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясига номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби алоҳида низом билан белгиланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/958/0353-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Бутлаш режасига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш ва қабул қилиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича босқичма-босқич амалга ошириладиган танлаш бўйича Тадбирлар комплексига биноан амалга оширилади.
5. Ҳарбий профессионал йўналиш — шахсий майлларга, қизиқишларга, қобилиятларга мувофиқ ва турли мутахассисликлар бўйича ҳарбий кадрларга бўлган эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда ёшларни ҳарбий касбни асосли танлаш бўйича мақсадга йўналтирилган, режалаштирилган фаолият.
6. Дастлабки танлаш — олий ҳарбий таълим муассасаларига киришга қарор қилган фуқаро ёки ҳарбий хизматчига тегишли маълумотларни, унинг таълим муассасасидаги ўзлаштириши даражасини, индивидуал-психологик хусусиятларини, жисмоний тайёргарлиги ва соғлиғи ҳақидаги маълумотларни дастлабки тўплаш ва ўрганиш.
7. Ҳарбий-профессионал танлаш — якка тартибдаги якуний суҳбатда узил-кесил кўриб чиқиш учун номзоднинг асосланган ва психофизиологик хусусиятларини, тайёрланганлиги ва кўникмаларини, шунингдек соғлиғи ва умумжисмоний тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда унинг танланган ҳарбий мутахассисликни эгаллаб олишга тайёрлигини аниқлашга йўналтирилган комплекс тадбирлар.
8. Тест синовлари — олий ҳарбий таълим муассасаларининг таълим йўналишлари ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда номзоднинг умумтаълим даражасини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тадбир.
9. Олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилиш танлов, тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида амалга оширилади.
Номзодлар уч тилдан — ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидан бирини шахсан танлаган ҳолда тест синовлари топширадилар.
10. Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида олий ҳарбий таълим муассасаларига эга бўлган манфаатдор вазирликлар ва идоралар (кейинги ўринларда вазирликлар ва идоралар деб аталади) томонидан, белгиланган тартибда, олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари ташкил этилади.
11. Номзодларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризаларни (билдиргиларни) топшириш муддатлари ва қабул комиссиясига тақдим этиладиган зарур ҳужжатлар рўйхати вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади.
12. Ҳарбий хизматчи касбининг моҳиятини ва унга қўйиладиган талабларни очиб бериш, ёшларда ҳарбий касбни онгли равишда танлашни шакллантириш, муайян ҳарбий мутахассисликни танлашда уларга ёрдам бериш ҳарбий-профессионал йўналишнинг асосий мақсади ҳисобланади.
зобитлар хизматининг ижтимоий мазмуни ва ўзига хослигини очиб бериш, шу асосда ёшларда зобит — Ватан ҳимоячиси касбининг юксак масъулиятини тўғри тушуниш ва англашни шакллантириш;
олий ҳарбий таълим муассасаларига киришга қарор қилган фуқаро ёшлар ва ҳарбий хизматчиларга истеъдодни, қобилиятларни ва шахсий фазилатларни ҳисобга олган ҳолда ҳарбий мутахассисликни танлашда ёрдам бериш;
олий ҳарбий таълим муассасаларига кирувчи номзодларнинг маънавий ва ахлоқий фазилатларига, психологик хусусиятларига, умумжисмоний ва умумтаълим тайёргарлигига, соғлиғига қўйиладиган талабларни тушунтириш;
олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга энг иқтидорли, ҳар томонлама камол топган, тайёргарлик кўрган ва Ватанга садоқатли ёшларни жалб этиш.
14. Ҳарбий-профессионал йўналиш олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришгача ўтказилади ва ушбу босқичда:
ёшларнинг фахрийлар, ҳарбий қисмлар ва олий ҳарбий таълим муассасаларининг вакиллари билан учрашувлари;
ҳарбий қисмларда, муассасаларда, мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимларда олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ҳаётни акс эттирувчи кўргазмали ташвиқотли, қабул қилиш шартлари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга ва контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга олий ҳарбий таълим муассасаларига киришда бериладиган имтиёзлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларининг ҳар хил турлари ва хилларида зобитлар таркибининг ҳарбий хизмати хусусияти ва ўзига хосликларини акс эттирувчи ўқув-маслаҳат бурчакларини безаш;
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг учинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига зобит касби, олий ҳарбий таълим муассасаларига тайёргарлик кўриш ва кириш тартиби тўғрисидаги маълумотларни етказиш ишларини ташкил этиш воситасида таъминланади.
15. Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ҳарбий-профессионал йўналишнинг асоси ҳисобланади. Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси давомида маърузалар ўқилади, суҳбатлар ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг минтақавий музейлари ва Давлат музейига, ҳарбий округларга, қўшилмалар ва ҳарбий қисмларга (муассасаларга), олий ҳарбий таълим муассасаларига экскурсиялар уюштирилади ҳамда ёшларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ташкил этиш ва ривожлантириш тарихи ҳамда олий ҳарбий таълим муассасалари билан таништиришни назарда тутувчи бошқа тадбирлар ўтказилади.
16. Номзодларда ҳарбий хизматга қизиқишни шакллантириш ва зобит касби тўғрисида тўғри тасаввур ҳосил қилиш ишлари умумтаълим муассасалари, маҳаллий ҳарбий бошқарув органлари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро яқин ҳамкорликда ёшларни чақириқгача тайёрлаш ўқитувчиларини фаол жалб этган ҳолда вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилиши керак.
17. Ёшларни ҳарбий-профессионал йўналтириш доирасида касбга доир маслаҳатлар берилади, номзодларнинг шахсий фазилатлари, қизиқишлари ва қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳарбий касбни танлашда бевосита ёрдам кўрсатилади.
Касбга доир маслаҳатлар таълим муассасаларининг ёшларни чақириқгача тайёрлаш ўқитувчилари томонидан ўтказилади, уларда номзоднинг шахсий фазилатларига, қобилиятларига ва олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга маънавий-психологик тайёрлиги даражасига дастлабки баҳо берилади.
Маслаҳатлар бериш жараёнида номзодларнинг майллари ва қобилиятлари чуқур ўрганилади, уларнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига кирувчи шахсларга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги даражаси аниқланади.
18. Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёрлаш вазирликлар ва идоралар томонидан, белгиланган тартибда, қўшилмалар ва қисмларнинг командирлари (муассасаларнинг бошлиқлари) раҳбарлигида ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Мазкур бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
19. Вазирликлар ва идоралар жойларда ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича ишларнинг ташкил этилиши ва ўтказилиши, Интернет тармоғида олий ҳарбий таълим муассасаларининг веб-сайтларида уларнинг фаолиятини акс эттирувчи материаллар вақти-вақти билан янгиланиб турилишини назорат қиладилар, шунингдек тегишли олий ҳарбий таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараёнини ёритувчи нашр этилган буклетлар ва плакатлар, уларга кириш шартлари ҳарбий қисмларга (муассасаларга), мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимларга етказилишини ташкил этадилар.
LexUZ шарҳи
Мазкур бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
20. Олий ҳарбий таълим муассасаларига ҳарбий-профессионал йўналиш соҳасида қуйидаги вазифалар юкланади:
олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ҳаёт, турмуш ва ўқишнинг ўзига хослиги тўғрисидаги плакатлар, буклетлар, фильмлар ва видеороликлар шаклидаги олий ҳарбий таълим муассасалари ҳақидаги ахборот материалларини нашр этиш ва ҳарбий қисмларга (муассасаларга), мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимларга тарқатиш;
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
олий ҳарбий таълим муассасалари вакилларининг телевидениеда, радиода, марказий ва минтақавий (маҳаллий) матбуот саҳифаларида чиқишларини ташкил этиш, олий ҳарбий таълим муассасалари тўғрисидаги фильмларни кўриш, мавзули кечалар, маърузалар ва очиқ эшиклар кунлари ўтказиш;
ҳарбий стажировкалар, ишлаб чиқариш амалиётлари, таътиллар ва каникулли таътиллар даврида олий ҳарбий таълим муассасаларининг доимий ва ўзгариб турувчи таркибининг ҳарбий хизматчилар ва фуқаро ёшлар билан учрашувлари ва суҳбатларини ўтказиш.
21. Қўшилмалар ва ҳарбий қисмларга (муассасаларга) ҳарбий-профессионал йўналиш соҳасида қуйидаги вазифалар юкланади:
гарнизонларнинг зобитлар уйлари ва ҳарбий қисмларнинг клубларида олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ҳаётни акс эттирувчи кўргазмали ташвиқотли, қабул қилиш шартлари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларга ва контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга олий ҳарбий таълим муассасаларига киришда бериладиган имтиёзлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларининг ҳар хил турлари ва хилларида зобитлар таркибининг ҳарбий хизмати хусусияти ва ўзига хосликларини акс эттирувчи ўқув-маслаҳат бурчакларини ташкил этиш ва безаш;
Ўзбекистон Республикаси Қуроллик Кучлари зобитлар таркибининг ҳарбий хизмати, олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ўқув-тарбиявий жараён тўғрисидаги фильмларни намойиш қилишни, шунингдек фахрийлар ва олий ҳарбий таълим муассасаларининг вакиллари билан мунтазам учрашувларни ташкил этиш;
22. Мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимларга ҳарбий-профессионал йўналиш соҳасида қуйидаги вазифалар юкланади:
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
фуқаро ёшлар орасидан олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни танлаш ишларини ташкил этиш, уларни зобитлар таркибига қўйиладиган талаблар билан таништириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш учун номзодларга қўйиладиган талабларни фуқаро ёшларга етказиш;
ҳокимликлар ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирокида таълим муассасаларининг ёшларни чақириқгача тайёрлаш, «Ватанпарвар» мудофаага кўмаклашиш ташкилотининг ўқув муассасалари ўқитувчилари билан ҳарбий-профессионал йўналиш масалалари бўйича ҳар йилги ўқув-методик йиғинларни ўтказиш;
ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича ишда таълим муассасаларининг ёшларни чақириқгача тайёрлаш ўқитувчиларига ёрдам бериш, таълим муассасаларини зобитлик касбларига бағишланган стендлар билан жиҳозлаш;
мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимлар ҳузурида ўқув-маслаҳат бурчаклари ташкил этиш ва уларни олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ҳаётни акс эттирувчи кўргазмали ташвиқотли, қабул қилиш шартлари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга ҳамда фуқароларга олий ҳарбий таълим муассасаларига контракт бўйича киришда бериладиган имтиёзлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларининг ҳар хил турлари ва хилларида зобитлар таркибининг ҳарбий хизмати хусусияти ва ўзига хосликларини акс эттирувчи кўргазмали ташвиқот билан безаш;
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг учинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида, корхоналар ва ташкилотларда фуқаро ёшларни ҳарбий-профессионал йўналтириш ишларида мудофаа ишлари бўйича бўлимлар вакилларининг бевосита иштирок этишини таъминлаш;
ҳокимликлар, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, жамоат ташкилотлари ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;
фуқаро ёшларнинг гарнизонларнинг зобитлар уйларига, жойлардаги тарихий, ҳарбий-ватанпарварликка доир музейларга ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Давлат музейига, ҳарбий қисмлар ва муассасаларга ташрифини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари зобитлар таркибининг ҳарбий хизмати, олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ҳаёти ва турмуши тўғрисидаги фильмларни намойиш қилиш;
23. Соғлиғига, индивидуал-психологик хусусиятлари ва умумжисмоний тайёргарлигига мувофиқ ҳарбий ихтисосликнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, ички туйғу, ғоявий-маънавий барқарорликка, мустаҳкам интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятга эга бўлган номзодларни аниқлаш дастлабки танлашнинг асосий мақсади ҳисобланади.
номзод тўғрисидаги турли маълумотларни аниқлаштириш (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати ва шу кабилар), зобит касбини танлашнинг сабабларини, асосларини аниқлаш;
умумтаълим даражасини, соғлиғини ва умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш;
олий ҳарбий таълим муассасаларига кирувчи номзодларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш.
LexUZ шарҳи
Мазкур бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
27. Ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш натижаларни таҳлил қилиш, номзод тўғрисидаги маълумотларни режали жамлаш ва тизимлаштириш, унинг ижтимоий фаоллиги ва маънавий-ишбилармонлик фазилатларини баҳолаш усули билан ўтказилади.
номзодларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини, давлатни ҳимоя қилиш бўйича конституциявий мажбуриятларни тушуниши;
номзод томонидан хизмат (меҳнат) фаолиятида, ўқишда ва ёшларни чақириқгача тайёрлашда эришилган натижалар ҳисобга олинади.
Бундан ташқари, зобит бўлишни хоҳлашнинг асосланганлигига ва бунинг учун зарур фазилатлар мавжудлигига асосий эътибор берилади.
28. Якка тартибдаги суҳбат номзодлар тўғрисидаги турли маълумотларни аниқлаштириш (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати ва шу кабилар), зобит касбини танлашнинг сабаблари, асосларини аниқлаш, таълим муассасасидаги ўзлаштириш даражасини ва хорижий тилни эгаллаганлик даражасини баҳолаш мақсадида ўтказилади.
Суҳбат давомида олий ҳарбий таълим муассасасига кирувчиларга қўйиладиган талаблар, бериладиган имтиёзлар ва бошқа масалалар номзоднинг эътиборига етказилади.
Тегишли шакл бўйича рухсатномани келишиш учун зарур бўлган материаллар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
ҳарбий хизматчилар билан — ҳарбий қисмлар (муассасалар) ва бўлинмаларнинг командирлари томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
29. Индивидуал-психологик ўрганиш, олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари таркибидаги вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари — психологлари жалб этилган ҳолда номзодларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Психологик тест синовидан ўтказиш методикаси, олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишнинг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда, вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилади.
Тест синови натижалари бўйича олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилмаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
30. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари таркибидаги вазирликлар ва идораларнинг тегишли мутахассислари томонидан ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси вазирликлар ва идораларнинг белгиланган талабларига мувофиқ баҳоланади.
Умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича талабларга жавоб бермайдиган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
31. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Тинч ва ҳарбий даврда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтиш тўғрисидаги низомга (кейинги ўринларда Тиббий кўрикдан ўтиш тўғрисидаги низом деб аталади) мувофиқ вазирликлар ва идораларнинг махсус ташкил этиладиган тиббиёт комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган.
Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғига кўра номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади.
Соғлиғининг ҳолатига кўра олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг учинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
32. Ўзининг психофизиологик хусусиятларига ва соғлиғига кўра ҳарбий мутахассисликнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, зобит касбини эгаллашнинг сабаб-асосларига, етакчилик фазилатларига, ички туйғуга, мустаҳкам маънавий-ахлоқий ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган номзодларни аниқлаш ҳарбий-профессионал танлашнинг асосий мақсади ҳисобланади.
номзоднинг компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлиги, орфографик ва пунктуацион саводхонлиги даражасини, соғлиғининг ҳолатини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш;
номзодларни тест синовларига қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилиш (якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича).
34. Ҳарбий-профессионал танлаш олий ҳарбий таълим муассасасида ўтказилади, танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:
компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби мансублиги бўйича вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади.
35. Ҳужжатларни ўрганиш номзод тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш усули билан ўтказилади.
36. Психофизиологик ўрганиш олий ҳарбий таълим муассасасининг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда, вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган методика бўйича, тегишли мутахассислар томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.
Психофизиологик ўрганиш натижалари якка тартибдаги якуний суҳбат давомида қарор қабул қилишда ҳисобга олинади.
37. Тиббий кўрикдан ўтказиш тегишли вазирлик, идоранинг буйруғи билан тасдиқланадиган, тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан ўтказилади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғига кўра номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади.
Соғлиғининг ҳолатига кўра олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
38. Ёзма иш вазирликлар ва идораларнинг тегишли мутахассислари жалб этилган ҳолда, диктант (баён ёки иншо) ёзиш йўли билан номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида амалга оширилади.
39. Компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш шахсий компьютердан фойдаланувчи даражасида, идора дастурий иловалари билан, Интернет тармоғида, локал ва корпоратив тармоқларда ишлаш ва ташкилий техникадан фойдаланиш бўйича номзоднинг кўникмаларини баҳолаш мақсадида ўтказилади.
Компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш методикаси вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилади.
Компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари якка тартибдаги якуний суҳбат давомида қарор қабул қилишда ҳисобга олинади.
40. Якка тартибдаги якуний суҳбат номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириши сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятлари ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлаш мақсадида ягона методика бўйича психофизиологик ўрганиш, ёзма иш натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари асосида ўтказилади.
Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиал принцип бўйича, олий ҳарбий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан ўтказилади.
Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш методикаси олий ҳарбий таълим муассасасида таълим йўналишларининг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилади.
Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича номзодни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ҳар йили 5 июлда ўтказилади.
(41-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 306-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мудофаа вазирлиги томонидан вазирликнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни танлаш (қўмондонлик тактик мото-ўқчи ва чегара бўлинмалари (чегара гуруҳлари) ва ҳарбий-ҳаво кучлари (авиация турлари)нинг ҳарбий мутахассисликлари бундан мустасно) ягона танлов асосида, кириш тест синовлари натижалари бўйича тўпланган балларга мувофиқ амалга оширилади. Бунда кириш тест синовлари бир таълим муассасаси негизида ёки тегишли таълим муассасаларида алоҳида ўтказилиши мумкин.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 майдаги 320-сон қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 427-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан белгиланади.
Зарур шарт-шароитлар яратиш, тест синовларини ташкил этиш учун жавобгарлик, жойларда уларни белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда адолатли ўтказиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, олий ҳарбий таълим муассасалари бошлиқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг вакилларига, қабул комиссияларининг раисларига ва улар томонидан тайинланган аудиториялар раҳбарларига юкланади.
Олий ҳарбий таълим муассасасида тест синови ўтказиладиган кунда аудиториянинг раҳбари ва кузатувчисига вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига, белгиланган тартибда, пул маблағлари тўланади.
42. Номзод умумтаълим муассасаларида чет тили сифатида инглиз, немис ёки француз тилларини ўрганган тақдирда чет тили бўйича тест синовлари топширади.
Умумтаълим муассасаларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган тақдирда номзод тест синовлари ўрнига ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган тартибда олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширади.
Номзод олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун берилган аризада (билдиргида) қайси чет тилидан имтиҳон топширишини кўрсатади.
43. Чет тиллари бўйича имтиҳонни баҳолаш мезонлари олий ҳарбий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда мансублиги бўйича вазирлик, идора томонидан тасдиқланади.
44. Тест синовлари блоклари олий ҳарбий таълим муассасаларининг таълим йўналишлари рўйхатига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Тест топшириқлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
45. Тест топшириқлари бўйича саволлар китобига таълим йўналишларига мувофиқ белгиланган фанлар бўйича саволлар киритилади.
Тест синовлари бошлангунга қадар номзодлар 30 дақиқа мобайнида жавоблар варақаларини тўлдириш қоидалари билан таништирилади ва улар томонидан тегишли бўлимга ўзи тўғрисидаги шахсий маълумотлар киритилади. Ушбу вақт тест синовларини ечиш учун ажратилган вақтнинг умумий ҳажмига кирмайди.
Аудиторияда тест синовлари тўғри ташкил этилишини, адолатли ўтказилишини, уни ўтказиш талабларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик аудиторияларнинг раҳбарлари ва кузатувчиларига юкланади.
Номзодлар тест синовларини топшириш учун соат 8.30 гача аудиторияга қўйиладилар, тест синовлари соат 9.00 да бошланади.
Жавоблар варақаси номзодлар томонидан кўк рангли шарикли ручка билан тўлдирилади. Жавоблар варақасини тўлдириш учун қўшимча равишда 20 дақиқа вақт ажратилади.
Жавоблар варақаси тўлдирилганлигининг тўғрилиги учун шахсан номзод жавоб беради. Жавоблар варақасида тегишли доираларни нотўғри белгилаган номзодларнинг эътирозлари кўриб чиқилмайди.
Номзодларнинг уяли телефонларни ва бошқа алоқа воситаларини ўзи билан олиб кириши ва улардан фойдаланиши қатъиян тақиқланади.
Номзод томонидан тест синовларига микрокалькуляторлар, луғат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, тест синови пайтида тест материалларини бошқа номзодга бериш, саволлар китоби варақларини яроқсиз ҳолга келтириш тест синовларини ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади ва номзод тест синовларидан четлаштирилади.
46. Номзодларнинг ўтказилган тест синовлари натижалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига ва тегишли олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссиясига тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасасида ўтказилган тест синовлари натижалари баллар пасайиши тартибида, таълим муассасалари бўйича ажратилмасдан битта ведомостда тақдим этилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 майдаги 320-сон қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 427-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ва олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга имтиёзли кириш учун ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқароларга тест синови натижалари бўйича ўзлари тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида балл қўшиш шаклида имтиёзли шартлар берилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 186-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
48. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантларининг мақоми тўғрисида» 2004 йил 12 апрелдаги 170-сон қарорига мувофиқ «Илғор сержант» номинациясида Республика турининг ғолиблари бўлган сержантлар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан тест синовлари топширмасдан ўқишга қабул қилинадилар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг сержантлар таркиби лавозимларида 5 йил бенуқсон хизмат қилган сержантларга эса ижобий тавсифномалар, қўмондонлик, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда ютуқлар бўлган тақдирда олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилишда тўпланиши мумкин бўлган энг кўп баллнинг 20 фоизи миқдорида қўшимча баллар қўшиш шаклида имтиёз берилади.
49. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 17 февралдаги 21-сон қарори талабларига мувофиқ республика ҳарбий академик лицейлари битирувчиларига олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилишда тўпланиши мумкин бўлган энг кўп баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча баллар қўшиш шаклида имтиёз берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Агар номзод бир вақтнинг ўзида ушбу Низомнинг 47 — 49-бандларида кўрсатилган имтиёзларга эга бўлса, улар томонидан тўпланган баллар йиғиндисига имтиёзлар бўйича энг юқори балл қўшилади.
51. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари дастлабки ва ҳарбий-профессионал танлаш натижалари ҳамда вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари тақдимномалари асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан тест синовларисиз танловдан ташқари олий ҳарбий таълим муассасасига қабул қилинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
52. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари олий ҳарбий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан дастлабки ва ҳарбий-профессионал танлаш талабларига мувофиқ бўлганлари тақдирда олий ҳарбий таълим муассасасига танловдан ташқари тест синовларисиз қабул қилинадилар. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақаларининг олий ҳарбий таълим муассасасига танловдан ташқари қабул қилишга тавсия этилган ғолиблари рўйхати Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53. Олий ҳарбий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан 1 июлгача бўлган муддатда халқаро ва республика олимпиадалари, «Илғор сержант» номинациясида Республика тури ғолиблари, хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг болалари тўғрисидаги маълумотлар ўқиш йўналиши, шакли ва тили кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси вазирликлар ва идораларнинг тақдимномалари асосида 4 июлгача улар бўйича алоҳида қарор қабул қилади.
(53-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 306-модда)
54. Олий ҳарбий таълим муассасасига қабул қилиш ўқув йили учун олий ҳарбий таълим муассасасини бутлаш режасига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.
55. Номзодларни олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган тест синовлари натижалари асосида амалга оширилади.
56. Олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси номзодлар белгиланган қоидаларга, ҳарбий ва хизмат интизомига риоя қилмаган тақдирда уларни ўқишга қабул қилиш бўйича танлашнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси 10 июлда номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва тегишли протоколни расмийлаштиради.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 306-модда)
58. Олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган протокол номзодларни олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
59. Ушбу Низомни қўллаш масалалари бўйича пайдо бўладиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
60. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган давлат органлари, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 майдаги 320-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 427-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 майдаги 320-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 427-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 майдаги 320-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 427-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 майдаги 320-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 427-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 306-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳонлар 30 июнь кунига қадар ўтказилади ва натижалар 1 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига тақдим этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 306-модда)
2. Олий ҳарбий таълим муассасаларида имтиҳонларни қабул қилиш учун фанлар бўйича имтиҳон комиссиялари ташкил этилади.
Олий ҳарбий таълим муассасаларида имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишув бўйича олий ҳарбий таълим муассасалари бошлиқларининг буйруқлари билан имтиҳон бошланишидан бир ой олдин тажрибали ва малакали ўқитувчилардан фанлар бўйича имтиҳон комиссияси ташкил этилади ва комиссия раиси тасдиқланади;
3. Имтиҳон тест синовлари мажмуаси фаннинг эгаллаган ўрнини ҳисобга олган ҳолда 75,6 балл ёки 39,6 балл оралиғида ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.
Олий ҳарбий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин номзодлар эътиборига имтиҳон олинадиган фан дастурини, баҳолаш мезонларини, маслаҳатлар бериш ва имтиҳон жадвалини маълум қилади.
4. Чет тилидан ўтказиладиган имтиҳонга белгиланган муддатда келмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.
5. Қабул қилинган имтиҳон бўйича эътирозлар шу куннинг ўзида тегишли олий ҳарбий таълим муассасаси буйруғи асосида ташкил этилган апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.