1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Алоқа тўғрисида»ги 512-ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 3, 159-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда) 5-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
биринчи қисмдаги «(Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги) томонидан» деган сўзлар «(Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси) томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмдаги «Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмдаги «Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги 734-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган 78-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 149-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 9, 417-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
«а) мазкур аудиторлик ташкилотининг мулкдорлари, қатнашчилари, кредиторлари, суғурталовчилари бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан, шунингдек ушбу аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар уларга нисбатан мулкдорлар, қатнашчилар, акциядорлар бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан»;
«б» бандидаги «ушбу аудиторлик ташкилотининг мулкдори, қатнашчиси, акциядори» деган сўзлар «ушбу аудиторлик ташкилотининг мулкдори, қатнашчиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги 818-ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган 524-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 12, 465-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда) 20-моддасига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
иккинчи қисмдаги «норматив тусдаги» деган сўзлар «норматив-ҳуқуқий тусдаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради»;
«Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами» ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»да эълон қилинади, зарур бўлган тақдирда эса бошқа оммавий ахборот воситалари орқали ҳам кенг омма эътиборига етказилади».
4-модда. 1993 йил 7 майда қабул қилинган 863-XII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 350-модда; 2012 йил, № 9/2, 246-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 13-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 59-модданинг матнидаги «Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 81-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2007 йил, № 4, 163-модда, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2013 йил, № 12, 350-модда) 6-моддасининг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимнинг норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради».
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги 1054-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган 474-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 5, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 414-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 133-модда, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 10, 270-модда; 2012 йил, № 12, 334-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
биринчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи, еттинчи, саккизинчи, тўққизинчи, ўнинчи, ўн биринчи ва ўн учинчи қисмларидаги «очиқ акциядорлик» деган сўзлар «акциядорлик» деган сўз билан алмаштирилсин;
«Акциядорлик жамиятининг ёки акциядорлик жамиятларининг устав фондидаги акцияларни кредиторлар ўртасида тақсимлаш кредиторларнинг талаблари реестридаги ўз улушига мутаносиб равишда, кредиторларга акциядорлик жамиятининг ёки акциядорлик жамиятларининг муассислари (акциядорлари) бўлиш ҳуқуқи берилган ҳолда амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
«Пора бериш, яъни мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали мансабдор шахсга моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 210 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
Башарти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади»;
«Пора олиш-беришда воситачилик қилиш, яъни пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 210 ёки 211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
в) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олаётганлиги воситачига аён бўлган ҳолда содир этилган бўлса, —
Башарти, пора олиш-беришда воситачилик қилган шахс жиноий ҳаракатларни содир этганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади».
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга киритиш, —
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга киритилганлиги факти ёхуд пахта хариди бўйича контрактация шартномалари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида хўжалик юритувчи субъектга мулкий зарар етказилганлиги факти аниқланган тақдирда адлия органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузадилар»;
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси органларига ушбу Кодекс 151-моддасининг биринчи қисмида, 152-моддасининг биринчи қисмида, 153, 154, 156-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи, шунингдек мазкур давлат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақлидир».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 31 майдаги ЎРҚ-431-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 407-модда)
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 154-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 496-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 330, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда, № 12, 336-модда) 7-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Марказий банкнинг норматив ҳужжатлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради».
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «акциядорлар жамияти» деган сўзлар «акциядорлик жамияти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи қисмидаги «очиқ акциядорлар жамиятлари бундан мустасно» деган сўзлар «акциядорлик жамиятлари бундан мустасно» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги «акциядорлар жамиятидан» деган сўзлар «акциядорлик жамиятидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 64-модданинг ўзбекча матнидаги «Акциядорлар жамияти», «акциядорлар жамияти», «акциядорлар жамиятининг» ва «Акциядорлар жамиятининг» деган сўзлар тегишинча «Акциядорлик жамияти», «акциядорлик жамияти», «акциядорлик жамиятининг» ва «Акциядорлик жамиятининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 68-модданинг биринчи қисмидаги «овоз берадиган акцияларнинг йигирма фоизидан кўпроғига эга бўлса» деган сўзлар «овоз берадиган акцияларнинг (улушнинг) йигирма фоизидан кўпроғига эга бўлса» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги 279-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 142-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда, № 12, 350-модда) 20-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
«Акциядорлик жамиятлари, шунингдек суғурта компаниялари, банклар, фонд ва товар биржалари, инвестиция фондлари ва бошқа молия ташкилотлари ҳар йилги молиявий ҳисоботни унда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги аудиторлар томонидан тасдиқлангандан сўнг, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи майидан кечиктирмай эълон қилиши шарт».
13-модда. Ўзбекистон Республикасининг1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Нотариат тўғрисида»ги 343-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 42-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2006 йил, № 9, 498-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
«Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёхуд нотариал фаолиятга раҳбарликни амалга оширувчи ва ушбу фаолиятни назорат қилувчи лавозимларда камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш муддати бир йилни ташкил этади»;
2) 18-модданинг еттинчи хатбошисидаги «беш йилда» деган сўзлар «уч йилда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон)
16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги 670-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 170-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда) 32-моддасининг иккинчи қисми «товарлар» деган сўздан кейин «(ишлар, хизматлар)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги 717-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 8-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда) 19-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят бериш шундай шикоятни судга бериш ҳуқуқини истисно этмайди.
Судга шикоят берилганида устидан шикоят қилинаётган ҳаракатни ёки қарорни ижро этиш суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар тўхтатиб турилади, фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар ёки қарорлар бундан мустасно. Хўжалик юритувчи субъект судга шикоят берганлиги тўғрисида назорат қилувчи органни тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилиши шарт».
18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Радиочастота спектри тўғрисида»ги 725-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 16-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси»;
2) 19-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги 811-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 208-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2009 йил, № 4, 135-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
2) 11-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси «тўла ёки» деган сўзлардан кейин «умумий мулк ҳуқуқида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, № 12, 336-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
«Суд ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган низом билан тартибга солинади»;
«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ суриштирув органи бошлиғининг вазифаларини бажаради».
21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги 308-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 7, 325-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда) 3-моддасининг ўнинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хўжалик ширкати ўзининг фирма номи ёзилган штампларига ва бланкаларига, ўз эмблемасига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларини, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштирувчи ўзга воситаларга эга бўлишга ҳақли».
22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги 310-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 325-модда, № 12, 598-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
«Жамият ўзининг фирма номи ёзилган штампларига ва бланкаларига, ўз эмблемасига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларини, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштирувчи ўзга воситаларга эга бўлишга ҳақли»;
23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги 522-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2013 йил, № 4, 95-модда) 12-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31) халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидалари, Ўзбекистон Республикаси шароитида тегишли халқаро тажриба қўлланилишининг мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифлар кетма-кет тартибда кўрсатилган таҳлилий қиёсий жадвал».
24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган «Хусусий корхона тўғрисида»ги 558-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1-2, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда) 7-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хусусий корхона ўзининг фирма номи ёзилган штампларига ва бланкаларига, ўз эмблемасига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларини, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштирувчи ўзга воситаларга эга бўлишга ҳақли».
25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 11 октябрда қабул қилинган «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги ЎРҚ-60-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 537-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«6) қонунлар лойиҳаларини уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш нуқтаи назаридан, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади»;
«61) қонунлар лойиҳаларининг улардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароитлар яратадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун уларнинг асоссиз харажатлар қилишига олиб келувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар ва нормаларни аниқлаш нуқтаи назаридан таҳлилини амалга оширади»;
«8) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш заруриятига оид масалаларнинг олдиндан келишиб олинишини амалга оширади»;
«Ишчи гуруҳи (комиссияси) таркибига қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти тегишли бўлинмаларининг вакиллари, вазирликлар, давлат қўмиталари ёки идораларнинг тегишли тармоқларнинг ҳолати ва ривожланиши учун масъул бўлган вакиллари, бошқа манфаатдор давлат органларининг, илмий ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролар киритилиши мумкин. Бунда нодавлат ташкилотлар вакиллари, шунингдек фуқаролар ишчи гуруҳи (комиссияси) таркибига ўз розилигига кўра киритилади»;
«Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ишчи гуруҳининг (комиссиясининг) фаолиятини таъминлаш учун давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан қонун лойиҳасини тайёрлаш учун зарур бўлган материалларни, статистика маълумотларини ва ўзга маълумотларни олишга, қонун лойиҳаси юзасидан илмий ва бошқа ташкилотларнинг, олимлар ҳамда мутахассисларнинг маслаҳатлари ва тавсияларини, шунингдек экспертларнинг хулосаларини олишга ҳақлидир»;
иккинчи қисмидаги «Норматив кўрсатмалар» деган сўзлар «Ҳуқуқий нормалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «норматив кўрсатмалар» деган сўзлар «ҳуқуқий нормалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 22-модданинг матнидаги «норматив кўрсатмаларнинг» деган сўзлар «ҳуқуқий нормаларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Инобатга олинмаган таклифлар ва мулоҳазалар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилган ҳолда маълумотнома тузилади»;
«Қонун лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт. Ҳуқуқий экспертиза ўтказилаётганда қонун лойиҳаси нормаларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги текширилади.
Қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг юридик хизмати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказилиши мумкин. Бунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонунлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизасини бошқа турдаги экспертизалар ўтказилганидан кейин амалга оширади»;
«31) халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидалари, Ўзбекистон Республикаси шароитида тегишли халқаро тажриба қўлланилишининг мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифлар кетма-кет тартибда кўрсатилган таҳлилий қиёсий жадвал».
26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 16 октябрда қабул қилинган «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги ЎРҚ-64-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 541-модда) 32-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
учинчи қисмдаги «ҳакамлик судининг даъвони таъминлаш чораларини кўриш ҳақидаги ажрими» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 354-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда, № 12, 464-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«корпоратив облигациялар — акциядорлик жамиятлари ва ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар тижорат банклари томонидан чиқариладиган облигациялар»;
«Давлат ташкилоти акциядорлик жамияти этиб ўзгартирилаётганда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган акцияларнинг эмиссия рисоласи акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарордир»;
учинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «акциядорлик жамиятининг устав фонди давлат активлари ҳисобига кўпайтирилганда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
эмиссия жараёнида қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари эмитент томонидан бузилганлиги аниқланганда, шунингдек эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилиши ҳақида эълон қилинган ахборотда нотўғри маълумотлар аниқланган тақдирда улар бартараф этилгунига қадар тўхтатиб турилади;
уларнинг чиқарилишини тўхтатиб туришга олиб келган қоидабузарликлар эмитент томонидан бартараф этилмаган, шунингдек чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддатда мазкур чиқарилишдаги қимматли қоғозларнинг 60 фоиздан кам қисми жойлаштирилган тақдирда амалга ошмаган деб топилади, мазкур чиқарилишдаги қимматли қоғозларнинг камида 30 фоизи қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида жойлаштирилган ҳоллар бундан мустасно;
«Акцияларнинг очиқ обунаси қимматли қоғозларнинг фақат биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозоридагина ўтказилади»;
«Қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш уларни ёзма равишда (қоғозда) расмийлаштириш заруратисиз, электрон шаклда амалга оширилади. Қимматли қоғозларга доир бошқа битимлар ёзма шаклда амалга оширилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак»;
«Агар эмитентнинг қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилган бўлса, ушбу моддада назарда тутилган ахборотни мажбурий равишда ошкор қилиш фақат фонд биржасининг расмий веб-сайтида амалга оширилади.
Фонд биржаси ушбу моддада назарда тутилган ахборот эмитент томонидан ўз расмий веб-сайтида эълон қилинганлиги учун ҳақ ундиришга ҳақли эмас»;
«Инвестор мустақил равишда ва (ёки) аффилланган шахслар билан биргаликда бир ёки бир нечта битим тузиш натижасида акциядорлик жамияти акцияларининг мазкур акциядорлик жамияти устав фондининг жами йигирма фоизини ва ундан ортиқ фоизини ташкил этувчи акциялар пакетини олганлиги ҳақидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор қилиши шарт»;
«Акциядорлик жамиятлари ва ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар тижорат банклари корпоратив облигацияларни қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда»;
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси идоралари ходимларининг даражали махсус унвонлари тўғрисидаги низомни ва Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси идораси ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 748-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 31-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 282-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 145-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 832–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 229-модда) VII бўлими.
Ушбу Қонун 15-моддасининг 1, 4, 6 — 9-бандлари 2014 йилнинг 1 сентябридан эътиборан амалга киритилади.
LexUZ шарҳи