13.05.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1724-2
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 13.05.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1724-2
Кучга кириш санаси
19.05.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 19.06.2020
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 23-моддасига ва Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 11 сентябрдаги 2007-54-сонли қарори (рўйхат рақами 1724, 2007 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 422-модда) билан тасдиқланган Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. 4 — 7-бандлардаги «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар» деган сўзлар «Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: