Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 61-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1−2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 325-модда, № 12, 598, 606, 608-моддалар; 2008 йил, № 9, 489-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
 LexUZ шарҳи
Жамиятнинг уставига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, шу жумладан жамиятнинг янги таҳрирдаги устави ушбу Қонуннинг 14-моддасида жамиятни рўйхатдан ўтказиш учун назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги масалалар ҳал этилаётганда овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этади. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида жамият уставига имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалалар, шу жумладан аввалги навбатдаги имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган дивиденднинг миқдорини белгилаш ёки кўпайтириш ва (ёки) тугатилиш қийматини белгилаш ёки кўпайтириш масалалари, шунингдек имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларга дивиденд ва (ёки) бу акцияларнинг тугатилиш қийматини тўлаш навбати бўйича имтиёзлар бериш ҳоллари ҳал этилаётганда овоз бериш ҳуқуқини олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамиятнинг жойлаштирилмаган акциялари ва бошқа қимматли қоғозлари ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган муддат ўтганидан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши керак.
Агар муомалада қолган акцияларнинг номинал қиймати жамият устав фондининг (устав капиталининг) ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган энг кам миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, жамият жойлаштирилган акцияларининг умумий сонини камайтириш мақсадида уларнинг бир қисмини олиш йўли билан жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
Ушбу Қонуннинг 40 ва 41-моддаларига мувофиқ қайтариб сотиб олиш тўғрисида талаб қўйилган ҳамма акциялар қайтариб сотиб олинмагунига қадар жамият жойлаштирилган акцияларни олишга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Қонун 84-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим (бундан буён матнда йирик битим деб юритилади) тузиш тўғрисида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Овоз бериш натижасида ушбу Қонунга мувофиқ жамият акцияларни қайтариб сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқи юзага келиши мумкин бўлган масалалар кун тартибига киритилган акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга етказиладиган хабарда ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар бўлиши лозим. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлмаган акциядорларда акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги ва бундай ҳуқуқни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги ахборот акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўлган қарор қабул қилинган кундан эътиборан етти кундан кечиктирмай акциядорларга юборилади.
Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш овоз бериш натижасида ушбу Қонунга мувофиқ акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкин бўлган масалалар кун тартибига киритилган акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабарда кўрсатилган нарх бўйича амалга оширилади. Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олишга йўналтириладиган маблағларнинг умумий суммаси акциядорларда ўзларига қарашли акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўлган қарор қабул қилинган санадаги жамият соф активлари қийматининг ўн фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас, бундан жамиятнинг ўзгартирилиши ҳоллари мустасно. Қайтариб сотиб олиш талаби қўйилган акцияларнинг умумий сони ушбу қисмда белгиланган чеклов инобатга олинган ҳолда жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши мумкин бўлган акциялар сонидан ошиб кетган тақдирда акциялар акциядорлардан қўйилган талабларга мутаносиб равишда қайтариб сотиб олинади.
Ушбу Қонуннинг 40-моддасида назарда тутилган бошқа ҳолларда жамият томонидан қайтариб сотиб олинган акциялар жамият тасарруфига ўтади. Мазкур акциялар овоз бериш ҳуқуқини бермайди, овозларни санаш чоғида ҳисобга олинмайди, улар бўйича дивидендлар ёзилмайди. Бундай акциялар қайтариб сотиб олинган пайтдан эътиборан бир йилдан кечиктирмай реализация қилиниши лозим, акс ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилиши мазкур акцияларни бекор қилиш йўли билан жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш жамиятнинг ёки қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг топшириғи, шунингдек ушбу Қонуннинг 65-моддасида назарда тутилган ҳолларда акциядорларнинг ёзма мурожаати асосида Марказий депозитарий томонидан амалга оширилади. Реестрнинг қайси санада шакллантирилиши реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқда кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг муайян турлари бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисида, шунингдек жамият уставида дивиденд миқдори белгилаб қўйилган имтиёзли акциялар бўйича тўлиқ бўлмаган миқдорда дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(51-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши жамият уставида белгиланган муддатларда, аммо молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисидаги, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (бундан буён матнда директор деб юритилади), коллегиал ижроия органининг (бундан буён матнда бошқарув деб юритилади) аъзолари, ишончли бошқарувчи билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек ушбу Қонун 59-моддаси биринчи қисмининг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошиларига мувофиқ жамиятнинг йиллик ҳисоботи жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
ушбу Қонуннинг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
ушбу Қонуннинг 75-моддаси биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошисига мувофиқ жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонун 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи — тўртинчи, олтинчи ва ўн тўртинчи хатбошиларида, 84-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида ҳамда 88-моддасининг бешинчи қисмида кўрсатилган масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(60-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Жамиятнинг кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган муддат тугаганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай уларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт. Акциядорлар (акциядор) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, худди шунингдек кўрсатилган номзодлар жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатга акциядорлар (акциядор) томонидан риоя этилмаган бўлса;
акциядорлар (акциядор) жамиятнинг ушбу модда биринчи қисмида назарда тутилган миқдордаги овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;
ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар овоз бериш бюллетенида овозга қўйилган бир нечта масала кўрсатилган бўлса, бир ёки бир нечта масалага нисбатан мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабга риоя этилмаганлиги бюллетеннинг умуман ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Қонун 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;
ушбу Қонуннинг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамият директорининг, жамият бошқаруви аъзоларининг, ишончли бошқарувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тегишинча ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларида, жамият уставида ҳамда уларнинг ҳар бири жамият билан бир йил муддатга тузадиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади. Шартнома жамият номидан жамият кузатув кенгашининг раиси ёки кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Жамиятнинг директори, жамият бошқарувининг раиси, ишончли бошқарувчи билан тузиладиган шартномада уларнинг жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамият кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилиши керак.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамият кузатув кенгаши томонидан жамият ижроия органининг, ишончли бошқарувчининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, жамият ижроия органининг ваколатларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги масала ўша йиғилишнинг ўзида ҳал этилиши ёхуд жамият ижроия органининг раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаган ҳолда акциядорларнинг яқин орадаги умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин. Агар жамиятнинг ижроия органини тузиш акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган бўлса, жамият ижроия органининг, ишончли бошқарувчининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган жамият кузатув кенгаши жамият ижроия органининг раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади, шунингдек жамиятнинг ижроия органи тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Ушбу модда иккинчи қисмининг 1, 2, 4, 6-бандлари ва учинчи қисмининг 1-банди ишончли бошқарувчи ёки акциядорнинг вакили сифатида иш юритаётган шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
биринчи навбатда ушбу Қонуннинг 40-моддасига мувофиқ қайтариб сотиб олиниши лозим бўлган акциялар бўйича тўловлар амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(102-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Жамият ушбу Қонун 103-моддасида назарда тутилган ҳужжатлардан акциядорларнинг фойдаланиш имкониятини таъминлайди, бундан бухгалтерия ҳисобига доир ҳужжатлар, бошқарув мажлисларининг баённомалари, шунингдек жамият директорининг (бошқарув раисининг) буйруқлари ва жамият акциядорларининг реестри мустасно.
Жамиятнинг аффилланган шахси ушбу Қонуннинг 85-моддасига мувофиқ аффилланганлик асослари вужудга келган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай жамиятни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган маълумотларни батафсил кўрсатган ҳолда ўзининг аффилланганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.