06.03.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1909-3
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 06.03.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1909-3
Кучга кириш санаси
10.03.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 28.02.2020
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. 2-банднинг олтинчи хатбошисидаги «бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига» деган сўзлар «бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Илованинг 060-сатридаги «бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига» деган сўзлар «бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.