LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/11-сонли ««Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2465-8, 13.04.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ҳамда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 169-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/5-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«9. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли миқдорда маблағлар бўлмаган тақдирда, маблағларни ҳисобдан чиқариш Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) мувофиқ амалга оширилади.».
«38. Маблағларни олувчи банк томонидан тўлов тизими орқали олинган электрон тўлов топшириқномалари рўйхат кўринишида чоп этилиб, банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. Электрон тўлов топшириқномасининг бир нусхаси маблағларни олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда унга тақдим қилинади.».
товарни жўнатиш (топшириш) санаси ва товар-транспорт ёки қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари рақами ҳамда транспорт тури, товарлар почта алоқаси орқали жўнатилганда эса, почта квитанцияларининг рақами;
товарлар сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб кетилганда «___-сонли ишонч хати асосида сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб чиқиб кетилган» деган ёзув кўрсатилиши шарт.».
«савдо ташкилотларини истисно қилганда, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ҳисобланган ягона солиқ тўлови миқдорининг қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли фоизини ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасига ундириш учун;»;
«61. Маблағларни ижро ҳужжатлари асосида ундириш бўйича инкассо топшириқномалари ижро ҳужжатининг асл нусхаси тақдим қилинган тақдирда, банк томонидан қабул қилинади. Ижро ҳужжатининг асл нусхаси йўқолган тақдирда, унинг дубликати ундирув учун асос бўлади. Маблағларни ижро ҳужжатларининг нусхалари асосида ҳисобдан чиқариш тақиқланади.
Суд ижрочилари томонидан қўйиладиган инкассо топшириқномалари суд ижрочисининг қарорига илова қилинган ҳолда тақдим қилинади.
Маблағларни ижро ҳужжатлари асосида ундириш бўйича инкассо топшириқномалари «Тўлов мақсади» графасида ижро ҳужжатининг тартиб рақами ва санаси, шунингдек давлат божи харажатлари ва қарз суммалари алоҳида ажратиб кўрсатилиши керак.».