Хоразм вилояти Шовот тумани ҳокимининг
Қарори
Туман «Деҳқон бозори» атрофида ҳаракат хавфсизлигини олдини олиш ва транспорт воситалари ҳаракатларини тартибга солиш тўғрисида
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан, туман марказидаги «Деҳқон бозори» атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва транспорт воситаларини тартибга солиш мақсадида қарор қиламан:
1. «Деҳқон бозори» атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳафтанинг якшанба кунлари соат 8.00 дан 13.00 га қадар Аз-Замахшарий кўчасининг Тадбиркорлар, Р. Авезмуратов ва Янгиобод кўчалари чорраҳалари, Ҳунармандлар кўчасини Н. Кубро кўчаси чорраҳаларигача бўлган қисмларида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқлансин.
2. Йўлнинг ушбу қисмларида, ҳафтанинг ҳар якшанба кунлари ҳаракатни тақиқлаш, пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш учун зарур куч ва воситалар билан таъминлаш туман ички ишлар бўлими (У. Абдуллаев)га юклатилсин.
3. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2012 йил 7 апрелдаги 36-ф-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Қарор расмий нашрда эълон қилинсин ва давлат ҳисобига олиш учун адлия бошқармасига тақдим этилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси раиси О. Холбоевга юклатилсин.
Ҳоким Қ. ҚУРЯЗОВ
Шовот ш.,
2013 йил 29 май,
474-сон
(«Шовот Истиқболи» газетаси, 31.05.2013 й., 10 (5547)-сон)