Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ, шунингдек тадбиркорлик субъектлари томонидан темир йўл транспорти соҳасида рухсат бериш тартиботларидан ўтишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасида Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг лойиҳаларини ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш ишларини уларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси, вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом ўтказилган экспертиза натижалари бўйича объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг лойиҳаларни ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ схема ва шакл бўйича хулоса (кейинги ўринларда хулоса деб аталади) бериш учун Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси деб аталади) томонидан объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг лойиҳаларини ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш ишларини уларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчи — хулоса олиш учун ҳужжатларни «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясига тақдим этадиган тадбиркорлик субъекти — юридик шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
темир йўл транспорти объекти (кейинги ўринларда объект деб аталади) — фойдаланилаётган темир йўл инфратузилмаси (темир йўл инфратузилмасининг участкалари); темир йўл инфратузилмасининг таркибий қисмлари (йўллар, темир йўл электр таъминоти, бошқариш, назорат қилиш, сигнализация ва алоқа, станция кичик тизимлари); ташкил этилган темир йўл ҳаракат таркиби ва унинг таркибий қисмлари (поездлар, монёврли таркиблар, тиркамаларнинг кичик тизимлари); умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти, эгалари жисмоний шахслар ҳисобланадиган идоравий темир йўл кириш йўллари ҳамда ва темир йўл кириш йўллари, шунингдек технологик темир йўл транспорти;
темир йўл транспорти маҳсулоти (кейинги ўринларда маҳсулот деб аталади) — темир йўл транспорти учун янгидан тайёрланадиган маҳсулотлар: темир йўл ҳаракат таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмлари, шунингдек темир йўл транспорти инфратузилмаси кичик тизимларининг таркибий қисмлари элементлари ёки унинг кичик тизимлари таркибий қисмлари элементларининг йиғиндиси;
темир йўл транспорти технологияси (кейинги ўринларда технология деб аталади) — темир йўл транспорти соҳасида фойдаланиладиган методлар ва жараёнлар йиғиндиси, шунингдек темир йўл транспорти маҳсулотини тайёрлашга, унга хизмат кўрсатишга, уни таъмирлашга ва (ёки) ундан фойдаланишга йўналтирилган ташкилий чора-тадбирлар, операциялар ва усуллар комплексини ўз ичига оладиган техник ишлаб чиқариш усулларининг илмий тавсифи;
экспертиза — лойиҳалар ҳужжатларини ва объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни қабул қилиб олиш ишлари ҳужжатларини уларнинг темир йўл транспорти соҳасидаги талабларга мувофиқлиги юзасидан «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси томонидан кўриб чиқиш. Экспертизани амалга ошириш давомида тақдим этилган ҳужжатларнинг ва техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ариза берувчи томонидан лойиҳаларни ҳамда объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни қабул қилиб олиш ишларини амалга оширишда рухсат бериш талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
лойиҳаларни ҳамда объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни қабул қилиб олиш ишларини амалга оширишда қонун ҳужжатларига мажбурий риоя этиш;
ҳаракат хавфсизлигини, техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги талаблари ва нормаларини, ишлаб чиқариш санитарияси ва экологиясини таъминлаш;
техник асбоб-ускуналарнинг, мосламалар ва инструментларнинг, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимларнинг темир йўл транспортида белгиланган талабларга мувофиқлиги;
лойиҳаларни ҳамда объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни қабул қилиб олиш ишларини хулосада кўрсатилган доирада амалга ошириш;
ариза берувчининг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясини хабардор қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Хулоса олиш учун ариза берувчи «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ариза берувчининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган хулоса бериш тўғрисидаги ариза; ушбу Низомга 3-иловага* мувофиқ шакл бўйича лойиҳалар ҳамда объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни қабул қилиб олишга доир ишлар;
темир йўл транспортида лойиҳаларни ҳамда объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни қабул қилиб олиш ишларини тайёрлаш ва амалга ошириш учун техник тартибга солиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларда назарда тутилган ижро ҳужжатлари;
ташкилот раҳбарияти томонидан белгиланган ташкилотнинг ички назорати бўйича ариза берувчининг талаблари келтирилган ҳолда, темир йўл транспорти соҳасидаги ишларни бажариш учун ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган, ариза берувчи томонидан ишлаб чиқилган, темир йўл транспорти соҳасида амалга ошириладиган ишларни бажариш технологияси (темир йўл ҳаракат таркибининг хизмат муддатини узайтириш учун техник диагностика методикаси);
ташкилотдаги мавжуд ходимлар рўйхати, унда ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, ихтисоси ва ишларни бажариш технологияси талаблари ҳисобга олинган ҳолдаги иш стажи;
ишлаб чиқилган ишларни бажариш технологиясига ва маҳсулотни қабул қилиб олиш сифатига риоя этиш бўйича масъул шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ;
ишлаб чиқилган методикада белгиланадиган ишларни бажариш учун зарур бўлган ташкилот лавозимлари ва ихтисосликлари рўйхати;
ишлаб чиқаришнинг белгиланган ҳажми учун техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқаришни жиҳозлаш табелига мос бўлиши керак бўлган инструментлар, мосламалар ва асбоб-ускуналарнинг рўйхати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
7. Хулоса олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясига бевосита, уларнинг олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Хулоса олиш учун «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясига тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги билан ариза берувчига дарҳол берилади (юборилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси аризани кўриб чиқади, лойиҳаларни ҳамда объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни қабул қилиб олиш ишларини экспертизадан ўтказади, сўнгра ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб йигирма иш кунидан ошмайдиган муддатда хулоса беради ёки хулоса беришни рад этади. Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Агар «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган муддат мобайнида ариза берувчига хулосани бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда ушбу муддат ўтгач ариза берувчи, бу тўғрида «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, ўзи амалга ошириш учун хулоса олмоқчи бўлган лойиҳаларни ҳамда объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни қабул қилиб олиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда, «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси ариза берувчининг ёзма шаклдаги хабарномасини олгач, беш иш куни мобайнида унга хулоса бериши шарт. Хулоса олингунгача, қабул қилиб олинган санаси кўрсатилган ҳолдаги тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати ҳамда ариза берувчи томонидан «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясига юборилган хабарнома хулосага тенглаштирилади ҳамда лойиҳаларни ҳамда объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни қабул қилиб олиш ишларини амалга ошириш учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси раҳбари (бошлиғи ёки унинг ўринбосари), «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясининг мутахассислари томонидан тайёрланган ушбу Низомга 4-иловага* биноан шакл бўйича мувофиқлик тўғрисидаги далолатнома асосида хулосани имзолайди ёки уни беришни рад этади.
«Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси раҳбарининг (бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг) имзоси гербли муҳр билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
*1 — 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган
12. «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси ариза берувчига хулосани беради (юборади) ёки уни тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай хулоса беришнинг рад этилгани тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади. Хулоса берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчи томонидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда;
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжуд бўлганда.
Хулоса беришнинг бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
14. Хулоса беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги хабарнома ариза берувчига, рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (тақдим этилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат хулоса беришни рад этиш тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
15. Хулоса беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, хулоса бериш ёки уни беришни рад этиш «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси томонидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисида ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади. Тадбиркорлик субъектининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ариза берувчига илгари ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларининг «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси томонидан кўрсатилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабабларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ ҳолдаги рад этиш сабабларининг кўрсатилиши бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Хулоса беришининг рад этилгани тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ариза берувчи берган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади ва «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ариза берувчи хулоса беришнинг рад этилгани, шунингдек «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) тўғрисида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Ариза берувчи қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда ариза берувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта расмийлаштиришдан ўтгандан кейин етти иш куни мобайнида «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясига, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, хулосани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатлар ариза берувчи томонидан «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясига ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган тартибда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
20. Хулоса қайта расмийлаштирилгунгача хулосани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган ёки унинг ҳуқуқий вориси хулосада кўрсатилган лойиҳаларни ҳамда объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни қабул қилиб олиш ишларини ариза қабул қилиб олинган санаси «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси томонидан кўрсатилган ҳолдаги хулосани қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган ариза асосида амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Хулосани қайта расмийлаштиришда «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси берилган хулосалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Хулосаларни қайта расмийлаштириш ва бериш тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда хулосани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси томонидан олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Аризанинг амал қилиш муддати тугагач у ариза берувчининг аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Хулосанинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясига хулосанинг амал қилиш муддати ўтгунгача берилиши керак. Хулосанинг амал қилиш муддатини узайтириш уни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Хулоса йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда ариза берувчининг аризаси бўйича хулосанинг дубликати берилади.
25. «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси хулоса дубликатини ариза, шунингдек у яроқсиз ҳолга келганда хулосанинг асл нусхаси олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда бериши (юбориши) шарт. Хулоса дубликати берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Хулосанинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва хулосани бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.
27. Қуйидагилар хулосанинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилишига киради:
«Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишлардан бош тортиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
улар юзасидан хулоса берилган лойиҳаларни ҳамда объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни қабул қилиб олиш ишларини амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш ёхуд бундай зарар етказилишининг аниқ хавфини туғдириш.
28. «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси берилган хулосалар реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
хулосани қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;
30. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом амалга оширилган келишиш натижалари бўйича муайян муддатга, ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ схема ва шакл бўйича ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани (кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) бериш учун ташкилотларнинг локомотивлари, юк ва изотермик вагонларининг (кейинги ўринларда ҳаракатланадиган темир йўл таркиби деб аталади) хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчи — хизмат қилиш муддати тамом бўлган ёки тамом бўлаётган ўзининг ҳаракатланадиган темир йўл таркибига эга бўлган, «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясига гувоҳнома олиш учун ҳужжатларни тақдим этувчи тадбиркорлик субъекти — юридик шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳаракатланадиган темир йўл таркиби хизмат қилишининг белгиланган муддати — белгиланган халқаро нормаларга ва ушбу Низомга 3-иловага* мувофиқ тайёрловчи завод томонидан назарда тутилган, унга эришилганда ҳаракатланадиган темир йўл таркибидан фойдаланиш, техник ҳолатидан қатъи назар, тўхтатилиши керак бўлган фойдаланишнинг календарь давом этиши;
ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддати — ҳаракатланадиган темир йўл таркибидан фойдаланиш бошлангандан бошлаб фойдаланишнинг календарь давом этиши ёки чекланган ҳолатга ўтгунга қадар таъмирлашдан кейин унинг тикланиши;
ихтисослаштирилган эксперт ташкилот — ҳаракатланадиган темир йўл таркибига техник ташхис қўйиш бўйича ишларни бажариш ваколати берилган ташкилот;
техник ечим — махсус эксперт ташкилоти томонидан берилган, ариза берувчи билан келишилган ҳамда техник асос ва ҳаракатланадиган темир йўл таркиби хизмат қилишининг белгиланган муддатини узайтириш шартлари мавжуд бўлган ҳужжат.
3. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати — ҳаракатланадиган темир йўл таркиби хизмат қилишини узайтириш муддатига мувофиқдир.
4. Ҳаракатланадиган темир йўл таркиби хизмат қилишининг янги муддатини ҳисоблаш гувоҳнома берилган санадан белгиланади.
5. Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат муддатини узайтиришда қуйидагилар рухсат бериш талаблари ва шартларига киради:
локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатини узайтиришда қонунчиликка мажбурий риоя қилиш;
ҳаракат хавфсизлигини, техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш;
гувоҳномада кўрсатилган доираларда локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатини узайтириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
қайта рўйхатдан ўтгандан кейин ариза берувчининг номи ёки турган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида етти иш куни мобайнида «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясини хабардор қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Гувоҳномани олиш учун ариза берувчи «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ушбу Низомга 4-иловага* мувофиқ шакл бўйича қуйидагилар: ариза берувчининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий ҳуқуқий шакли; хизмат қилиш муддатини узайтириш таклиф этилаётган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг сони ва типи (серияси) кўрсатилган ҳолда гувоҳнома бериш тўғрисидаги ариза;
заводда қўйилган тартиб рақами, ишлаб чиқарилган йили ва охирги таъмирлаш санаси, ҳар бир бирликнинг техник паспортлари ва формулярлари нусхалари кўрсатилган ҳолда белгиланган хизмат қилиш муддати тамом бўлган ёхуд тамом бўлаётган ҳаракатланадиган темир йўл таркиби тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган маълумотнома;
ушбу Низомга 5-иловага* (локомотивлар учун), 6-иловага* (вагонлар учун) мувофиқ шакллар бўйича ихтисослаштирилган эксперт ташкилот томонидан расмийлаштириладиган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги техник ечим;
ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддатини узайтириш учун зарур бўлган амалдаги қонунчиликда назарда тутилган гувоҳномалар ва сертификатлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб этишга йўл қўйилмайди.
8. Гувоҳнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясига бевосита, улар олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқаси ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Гувоҳнома олиш учун «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясига тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади ва рўйхат «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол ариза берувчига берилади (юборилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатларни қабул қилиш санасидан бошлаб йигирма иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда, шу жумладан ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган аризани кўриб чиқиш муддатида аризани кўриб чиқади, гувоҳномани беради ёки уни беришни рад этади. Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Агар «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган муддат мобайнида ариза берувчига гувоҳномани бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда ушбу муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи бу ҳақда «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда техник ечимда кўрсатилган муддатда ариза берилган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддатларини узайтириш ҳуқуқига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси ариза берувчининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга гувоҳнома бериши шарт. Гувоҳнома олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатларнинг рўйхати улар қабул қилинган сана тўғрисида қўйилган белги ва ариза берувчи томонидан «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясига юборилган ёзма хабарнома билан биргаликда гувоҳномага тенглаштирилади ва техник ечимда кўрсатилган муддатда ариза берилган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддатларини узайтириш учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси раҳбари (бошлиғи ёки унинг ўринбосари) «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясининг мутахассислари томонидан тайёрланган 7-иловага* мувофиқ шакл бўйича мувофиқлик тўғрисидаги далолатнома асосида гувоҳномани имзолайди ёки уни беришни рад этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
*1 — 7-иловалар рус тилидаги матнда берилган
13. «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси раҳбарининг (бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг) имзоси гербли муҳр билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай ариза берувчига гувоҳномани беради (юборади) ёки уни бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклда уни хабардор қилади. Гувоҳнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчи томонидан ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;
Бошқа асослар бўйича, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаби билан хулоса бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
16. Гувоҳномани бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги хабарнома ариза берувчига рад этишнинг сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат гувоҳнома бериш рад этилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
17. Ариза берувчи томонидан гувоҳномани бериш рад этилиши учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, гувоҳномани бериш ёки уни беришни рад этиш «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси томонидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси томонидан олдин ариза берувчига ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмайди, олдин кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларини кўрсатиш бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Гувоҳномани бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади ва «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ариза берувчи гувоҳномани бериш рад этилиши, шунингдек «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси гувоҳномани беришда «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. «Бир ойна» бўйича гувоҳномани беришда «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси билан «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг ўзаро ҳамкорлиги айирбошлаш воситасида, шу жумладан электрон почта, гувоҳнома бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни айирбошлаш орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясидан ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ҳужжатларни кўриб чиқиши ва техник ечимни келишиши ёхуд «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясига асосланган ёзма мулоҳазалар ва таклифларни тақдим этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Ариза берувчи — юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки турган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда ариза берувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясига ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ариза берувчи томонидан ҳужжатлар «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясига ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган тартибда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
25. Гувоҳнома қайта расмийлаштирилгунга қадар гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган ариза берувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси ариза қабул қилинган сана тўғрисида «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясининг белгиси билан биргаликда гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган ариза асосида гувоҳномада кўрсатилган локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатини узайтиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Гувоҳномани қайта расмийлаштиришда «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси берилган гувоҳномалар реестрига ўзгартиришлар киритади. Гувоҳномани қайта расмийлаштириш ва бериш тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси томонидан олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгач у ариза берувчининг аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясига гувоҳноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар берилиши керак. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш уни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда ариза берувчининг аризасига кўра унга гувоҳноманинг дубликати берилади.
30. «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси гувоҳноманинг дубликатини ариза, шунингдек у яроқсиз ҳолга келган тақдирда гувоҳноманинг асл нусхаси олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда беради (юборади). Гувоҳноманинг дубликати берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, гувоҳномани бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларига мувофиқ назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
32. Қуйидагилар гувоҳноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўлувчи рухсат бериш талаблари ва шартлари бир марта қўпол равишда бузилишига тегишлидир:
«Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этишни текширишдан бош тортиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
гувоҳнома берилган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилиши ёхуд бундай зарар етказилишининг реал хавфи яратилиши.
33. «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси берилган гувоҳномалар реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Ихтисослаштирилган эксперт ташкилот хизмат қилиш муддатини узайтиришга тақдим этилган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг ўтказилган техник ташхиси холислиги, ишончлилиги, асосланганлиги, тўлиқлиги, тайинланган таъмирлашнинг тури ва ҳажми ҳамда техник ечим билан белгиланган ҳаракатланадиган темир йўл таркиби хизмат қилишининг янги муддати тўғри танланганлиги учун жавоб беради.