Хоразм вилоят Янгиариқ тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил қилишни такомиллаштириш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-141-сонли «Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 3 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 январдаги «Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2013 йил 14 январдаги 17-сонли қарорига асосан кейинги йилларда республика шаҳарлари ва аҳоли пунктларининг замонавий қиёфасини шакллантиришга, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини замонавий шаҳарсозлик меъёрлари ва талабларига мувофиқлаштириш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 январдаги «Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2013 йил 14 январдаги 17-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
3. Туман хокимининг биринчи ўринбосари (Ғ. Бобожанов) туман Ободонлаштириш бошқармасини малакали мутахассислар, муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимлари билан бутлашни таъминласинлар.
4. Қарор расмий нашрда эълон қилинсин ва давлат ҳисобига олиш учун адлия бошқармасига тақдим этилсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳоким Ш. БЕКЧАНОВ
Янгиариқ ш.,
2013 йил 15 февраль,
974-сон