Агар жамият иштирокчиларининг сони ушбу модданинг олтинчи қисмида белгиланган меъёрдан ошиб кетса, жамият бир йил ичида акциядорлик жамияти ёки ишлаб чиқариш кооперативи этиб қайта тузилиши керак. Агар кўрсатилган муддат давомида жамият қайта тузилмаса ва жамият иштирокчиларининг сони белгиланган меъёрга қадар камаймаса, у юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг талабига биноан суд тартибида тугатилиши керак.
Жамиятнинг муассислари таъсис шартномасини тузадилар ва жамият уставини тасдиқлайдилар, ушбу Қонун 11-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Жамият муассислари жамиятнинг ижро этувчи органларини сайлайдилар (тайинлайдилар), шунингдек жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) пулсиз ҳиссалар қўшилган тақдирда, уларнинг пул баҳосини тасдиқлайдилар. Жамият уставини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек жамият муассислари киритадиган ҳиссаларнинг пул баҳосини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор муассислар томонидан бир овоздан қабул қилинади. Бошқа қарорлар жамиятнинг муассислари томонидан ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, агар ҳиссалар қўшишнинг жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддати ўтганидан кейин, белгиланган қўшимча ҳисса бир ёки бир неча иштирокчи томонидан тўлиқ ёки қисман қўшилган бўлмаса, умумий йиғилиши:
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган жамият таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар, шунингдек жамият иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан ҳиссалар тўлиқ миқдорда қўшилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида тасдиқланган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай тақдим этилмоғи лозим. Таъсис ҳужжатларидаги мазкур ўзгартишлар жамият иштирокчилари ва учинчи шахслар учун ўзгартишлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу модданинг бешинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган муддатларга риоя этилмаган тақдирда ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қўшимча ҳиссалар барча иштирокчилар томонидан тўлиқ қўшилмаган ёхуд ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлабки белгиланган миқдорини камайтириш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаган тақдирда, жамият устав фондининг (устав капиталининг) кўпайтирилиши амалга ошмаган деб эътироф этилади. Бу ҳолда жамият ўн кунлик муддат ичида жамият иштирокчиларига улар томонидан киритилган қўшимча пул ҳиссаларини қайтариши шарт.
Ушбу Қонуннинг 20-моддаси ўн тўртинчи, ўн бешинчи ва ўн олтинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда жамиятнинг иштирокчилари улушнинг ўтиши ёки тақсимланишига розилик беришни рад этсалар, агар жамиятнинг уставига мувофиқ бундай розилик олиниши зарур бўлса, улуш жамиятга ўтади. Бунда жамият вафот этган жамият иштирокчисининг меросхўрларига, қайта ташкил этилган жамият иштирокчиси бўлган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисларига ёки жамият иштирокчиси бўлган тугатилган юридик шахснинг иштирокчиларига тегишинча вафот қилиш, қайта ташкил этилиш ёки тугатилиш кунидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланадиган улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаши ёхуд уларнинг розилиги билан уларга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт.
Ушбу Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ жамият томонидан жамият иштирокчиси улушининг (улуши бир қисмининг) ҳақиқий қиймати унинг кредиторлари талабига биноан тўланган тақдирда, улуш ҳақиқий қийматининг жамият бошқа иштирокчилари томонидан тўланмаган қисми жамиятга ўтади, улушнинг қолган қисми жамиятнинг иштирокчилари ўртасида улар қўшган тўловга мутаносиб равишда тақсимланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар тугаганидан кейин жамият ўз иштирокчилари ўртасида тақсимланиши тўғрисида қарор қабул қилинган фойдани тўлаши шарт.
Ушбу Қонун 30-моддасининг иккинчи қисми иккинчи хатбошисида кўрсатилган масалалар юзасидан, шунингдек жамиятнинг уставида белгиланган бошқа масалалар юзасидан қарорлар, агар шундай қарорни қабул қилиш учун ушбу Қонунда ёки жамиятнинг уставида кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.
Ушбу Қонун 30-моддаси иккинчи қисмининг ўн иккинчи хатбошисида кўрсатилган масала юзасидан қарорлар жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинади. Қолган қарорлар, агар бундай қарорларни қабул қилиш учун ушбу Қонунда ёки жамиятнинг уставида кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.
Ушбу Қонун 30-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган масалалар юзасидан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қабул қилиниши, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, мумкин эмас.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар, уларнинг эрлари (хотинлари), ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ва (ёки) уларнинг аффилланган шахслари қуйидаги ҳолларда жамият томонидан битим тузилишидан манфаатдор шахслар деб эътироф этилади:
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар жамиятнинг уставида белгиланган бошқа ҳолларда ҳам жамиятнинг битим тузишидан манфаатдор шахслар деб эътироф этилади.
Жамият ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни ўзининг ижро этувчи органи жойлашган ерда ёки жамият иштирокчиларига маълум бўлган ва улар учун қулай бўлган бошқа жойда сақлайди.