Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги, «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон «Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги, 2013 йил 19 апрелдаги 108-сон «Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ва 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, аккредитация қилиш, назорат йўсинидаги текширув, сертификатлаштириш, хорижий мамлакатларнинг мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва синовлар протоколларини эътироф этиш бўйича ишлар ва хизматлар учун тўловларни, шунингдек мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловларни тўлаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда «Ўзстандарт» агентлиги деб юритилади) ўз вазифаларининг бир қисмини маҳсулотларни сертификатлаштириш органларига ва синов лабораторияларига (марказларига) (бундан буён матнда аккредитация объекти деб юритилади) ўтказишга ҳақлидир.
9. Маҳсулотлар, хизматлар ва сифат тизимларини сертификатлаштиришда ҳақиқий сарфларни ҳисобга олган ҳолда Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларининг (рўйхат рақами 1458, 2005 йил 18 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-сон, 86-модда) 8-бандида кўзда тутилган сертификатлаштириш босқичлари тўланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Декларациялаш йўли билан маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича ишлар ва хизматлар тўлови Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1465, 2005 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 107-модда) мувофиқ декларациялаш йўли билан маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш жараёнини амалга ошириш бўйича ҳақиқий сарфлардан келиб чиқиб амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан