Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
RU
UZ|RU
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
18.10.2017
25.07.2017
06.07.2015
23.09.2013
Ихтиёрий
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
250-сон 16.09.2013 й
×
×
PDF-файлидаги расмий манба
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли
қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги
таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузурида давлат муассасалари шаклидаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади) ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли
қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли
қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
«Электрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг стратегик йўналишларини, шу жумладан жаҳон тенденцияларини ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини таҳлил ва тадқиқ қилиш асосида ишлаб чиқиш;
«Электрон ҳукумат» тизимини шакллантиришда давлат органларида қўлланиладиган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва интеграциясининг келишилган механизмини ҳамда «Электрон ҳукумат» тизими лойиҳаларини амалга оширишнинг норматив-методик таъминотини ташкил этишни назарда тутувчи ягона технологик ёндашувни таъминлаш;
давлат органлари фаолиятининг функционал ва операцион жараёнларини тизимли қайта ташкил этишни амалга ошириш, давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бизнес жараёнларни бошқаришни мақбуллаштириш, такомиллаштириш ва инновацион механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
«Электрон ҳукумат» тизимини самарали жорий этиш учун амалдаги норматив-ҳуқуқий базани мақсадли таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
«Электрон ҳукумат» тизими доирасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини тизимли мониторинг қилиш, баҳолаш, шу жумладан ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий этиш самарадорлигини ўрганиш, давлат органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизимини юритиш;
«Электрон ҳукумат» тизими доирасида интерактив давлат хизматлари кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини аниқлаш методикасини ишлаб чиқиш, лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадли индикаторлари ва кўрсаткичларини аниқлаш.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 838-сонли
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/838/0130-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг ходимларининг чекланган сони 150 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 23 нафар бўлган тузилмаси
1-иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 838-сонли
қарори
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/838/0130-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг амалдаги тузилмаларига ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 838-сонли
қарори
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/838/0130-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
6. Белгилаб қўйилсинки, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника таъминоти:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 838-сонли
қарори
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/838/0130-сон)
тасдиқланган смета доирасида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фонди;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг беғараз техникавий кўмаги (грантлари);
хўжалик фаолиятидан, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жалб этиладиган, «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш ва ривожлантириш лойиҳаларини ҳамда тадбирларини амалга оширишни молиялаштиришга йўналтириладиган беғараз техникавий кўмак (грантлар)дан, халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитларидан фойдаланиш бўйича масъул мувофиқлаштирувчи этиб белгилансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли
қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, халқаро молия институтларидаги Ўзбекистон Республикасидан бошқарувчилар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда унинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш лойиҳалари ва тадбирларини молиялаштириш учун беғараз техникавий кўмак (грантлар) ва имтиёзли кредитлар маблағларини жалб этиш масалалари бўйича ишларни фаоллаштирсинлар.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли
қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази уставлари бир ой муддатда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказини ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказини зарур йўналишдаги малакали кадрлар билан таъминлаш, шунингдек Марказларнинг моддий-техника базасини шакллантириш чора-тадбирларини кўрсин.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 516-сонли
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 699-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 516-сонли
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 699-модда)
12. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 16 сентябрь,
250-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 сентябрдаги 250-сон
қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази
Тузилмаси
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли
қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 838-сонли
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/838/0130-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 38-сон, 492-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2017 й., 29-сон, 699-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/838/0130-сон)
×