LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ваколатли органлар томонидан берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қонун ҳужжатларига мувофиқ рухсат бериш тартиб-таомилларининг қонунда назарда тутилмаган янги турларини жорий этиш тақиқланиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда, ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ваколатли органлар томонидан тадбиркорлик субъектларига — юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрларини юритиш тартибини белгилайди.
2. Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестри (кейинги ўринларда реестр деб аталади) ўзида рухсат этиш хусусиятига эга берилган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган ҳужжатлар, шунингдек амал қилиши тўхтатиб турилган, тикланган ёки тўхтатилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа маълумотлар мавжуд бўлган барчанинг танишиши учун очиқ бўлган давлат реестрини ифодалайди.
3. Ваколатли органлар реестрни юритиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни амалга оширишда «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларга, бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.
4. Реестр хатти-ҳаракатни содир этиш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар берилган тадбиркорлик субъектларининг давлат ҳисобини юритишни таъминлаш ва улар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш мақсадида юритилади.
5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар реестрга тадбиркорлик субъектига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда киритилади. Реестрдаги барча қайдларга сана қўйилади ҳамда улар имзо ва муҳр билан тасдиқланади.
тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги асосий маълумотлар (тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларнинг номи, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони, тадбиркорлик субъектлари — жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг паспортига оид маълумотлар, почта манзили, телефони);
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддатлари (амал қилишининг чекланган муддатига бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар учун);
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштиришнинг, амал қилиш муддатини узайтиришнинг асоси ва санаси (амал қилишининг чекланган муддатига бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар учун), амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш;
7. Реестр қоғозда ва электрон манбаларда юритилади. Қоғоздаги ва электрон манбалардаги ёзувлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда қоғоз манбалардаги ёзувлар устувор аҳамиятга эга бўлади.
Реестр журнали ип ўтказиб тикилади, тартиб рақами қўйилади ва унинг орқа томонида саҳифалар сони, журнални юритиш бошланган сана (йил, ой, кун) кўрсатилади, ваколатли органинг муҳри босилади ва раҳбарининг имзоси қўйилади.
Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган реестр маълумотлари ушбу маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларга мувофиқ бўлмаган тақдирда ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган маълумотлар уларга тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар ишончли ҳисобланади.
8. Ваколатли органлар рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклаш, тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар бекор қилинган кунда реестрга тегишли қайдларни киритади.
9. Реестрдаги мавжуд маълумотлардан умумий равишда фойдаланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар берилган аниқ тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотлар тегишли реестрдан кўчирма тарзида берилади.
Реестрдаги мавжуд маълумотларни тақдим этиш муддати ваколатли орган томонидан тегишли сўров олинган кундан бошлаб бир иш кунидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
10. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.