Т/р | Кўрсаткич номи | Ўлчов бирлиги | Жами * | шу жумладан, қуйидагилар ҳисобидан: | ||
Бухоро вилояти «Сувоқова» ИЧБ | Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети | ХТУ кредити | ||||
1. | Лойиҳанинг умумий қиймати | минг АҚШ доллари | 139 021,51 | 51,71 | 56 969,8 | 82 000,00 |
2. | Жами капитал қўйилмалар | минг АҚШ доллари | 113 219,69 | - | 31 219,69 | 82 000,00 |
шу жумладан: | ||||||
2.1. | машина ва ускуналар | минг АҚШ доллари | 7 150,05 | - | 2 203,11 | 4 946,94 |
эркин алмаштириладиган валютада | минг АҚШ доллари | 4 946,94 | - | - | 4 946,94 | |
миллий валютада | минг АҚШ доллари экв | 2 203,11 | - | 2 203,11 | - | |
2.2. | қурилиш-монтаж ишлари | минг АҚШ доллари экв | 94 171,46 | - | 29 016,58 | 65 154,88 |
2.3. | бошқа харажатлар | минг АҚШ доллари | 11 898,18 | - | - | 11 898,18 |
3. | Инвестиция давридаги молиявий харажатлар ** | минг АҚШ доллари экв | 3 108,21 | - | 3 108,21 | - |
4. | Тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзлари | минг АҚШ доллари экв | 22 641,90 | - | 22 641,90 | - |
5. | Мавжуд асосий жамғармаларнинг қиймати | минг АҚШ доллари экв | 51,71 | 51,71 | - | - |
6. | Корхонанинг қуввати, шу жумладан: | минг куб м/сут | 50 | |||
6.1. | 2017 йилда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг йиллик ҳажми | куб. м/йил | 13 858 310 | |||
6.2. | йиллик экспортнинг тахминий ҳажми | |||||
7. | Иш билан банд қилинган ишчиларнинг тахминий сони | нафар | 163 | |||
8. | Қурилиш ўзини ўзи қоплашининг тахминий муддати | йил | 25 | |||
9. | Инвестиция даври | ой | 60 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 15.07.2013 йилдаги ПҚ-2001-сон
Кучга кириш санаси
29.07.2013
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманлари аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилаш, шунингдек халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:
2012 йил 13 декабрда Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши «Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига Халқаро тараққиёт уюшмасининг 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига оладиган, қайтариш муддати 25 йил бўлган умумий суммаси 53,2 млн махсус қарз олиш ҳуқуқлари (82,0 млн АҚШ долларига тенг) миқдорида кредит беришини маъқуллаганлиги;
Ўзбекистон Республикасининг мазкур лойиҳани амалга оширишдаги улуши 53,9 млн АҚШ доллари эквивалентини, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзларини бериш тарзида — 22,6 млн АҚШ долларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қўйиладиган марказлаштирилган капитал маблағлар — 31,3 млн АҚШ долларини ташкил этиши;
лойиҳани амалга ошириш даври 5 йил деб (2013 — 2017 йиллар) белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикасига Халқаро тараққиёт уюшмасининг кредити Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасида тузилган молиялаштириш тўғрисидаги битим асосида берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бухоро вилояти «Сувоқава» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Бухоро вилояти «Сувоқава» ДУК), «Коммунхизмат» агентлиги ва Бухоро вилояти ҳокимлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳа амалга оширилиши учун масъул бўлган ижро этувчи органлар ҳисобланади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 685-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитини қайтариш билан боғлиқ харажатлар ҳамда кредит бўйича фоиз ва воситачилик тўловлари лойиҳани амалга ошириш даврида 2013 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига, кейинги йилларда — Бухоро вилояти «Сувоқава» ДУК маблағлари ҳисобига, етишмаётган қисми — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 685-модда)
«Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
«Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳаси бўйича Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитини ҳамда кредит бўйича воситачилик тўловларини қайтариш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Халқаро тараққиёт уюшмаси билан молиялаштириш тўғрисидаги битимни, шунингдек Бухоро вилояти «Сувоқава» ДУК билан қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 685-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бухоро вилояти «Сувоқава» ДУК директорига лойиҳани Халқаро тараққиёт уюшмаси билан бирга амалга ошириш тўғрисида битим имзолаш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 685-модда)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасида молиялаштириш тўғрисидаги битим бўйича юридик хулоса бериш ваколати берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ва «Коммунхизмат» агентлиги бош директори, Бухоро вилояти ҳокими, Бухоро вилояти «Сувоқава» ДУК директори зиммасига:
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 685-модда)
Жаҳон банки тартиб-қоидалари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ҳамда ҳужжатларни белгиланган муддатларда тайёрлаш ва тақдим қилинишини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бухоро вилояти «Сувоқава» ДУК ва унга тобе бўлган шаҳар ва туман сув таъминлаш ташкилотларининг ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 685-модда)
сув таъминоти ташкилотларининг фаолият самарадорлигини, шу жумладан истеъмолчиларни ялпи хатловдан ўтказиш, ҳисобга олинмаган сув истеъмолчиларини аниқлаш, сув исрофгарчилигини камайтириш ва маблағлар йиғилиши даражасини кўтариш, ишлаб чиқариш ва молиявий ҳисоб-китобларни йўлга қўйишни автоматлаштирилган биллинг тизимини жорий қилган ҳолда, абонентларни ва бериладиган ҳисоб-китобларни зарур даражада ҳисобга олишни таъминлаш ҳисобига ошириш устидан назоратни ташкил этиш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Лойиҳани бошқариш вазифаси «Коммунхизмат» агентлиги ҳузурида фаолият юритаётган Жаҳон банкининг Лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳи зиммасига юклансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 685-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2014 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги инвестиция дастурларини шакллантиришда «Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг улушини молиялаштиришни назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2014 йилдан бошлаб, келаси йилдаги Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети параметрларида Бухоро вилояти «Сувоқава» ДУКнинг шу мақсадларга йўналтириладиган шахсий маблағларига қўшимча равишда Халқаро тараққиёт уюшмаси кредити бўйича комиссияларни тўлаш, асосий қарзни қоплашга маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. «Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Халқаро тараққиёт уюшмаси кредити маблағлари ва Ўзбекистон Республикасининг маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари қўшилган қиймат солиғидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар тўлашдан;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Халқаро тараққиёт уюшмаси кредити маблағлари ва Ўзбекистон Республикасининг маблағлари ҳисобига олиб келинадиган товарлар ва транспорт воситалари божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона йиғимлари бундан мустасно).
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 685-модда)
Белгилансинки, мазкур имтиёзларни бериш натижасида бўшайдиган маблағлар ушбу лойиҳани амалга оширишга Ўзбекистон Республикасининг қўшган ҳиссаси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Коммунхизмат» агентлиги талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 685-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Коммунхизмат» агентлиги талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 685-модда)
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари И.Б. Закиров зиммаларига юклансин.
LexUZ шарҳи