19.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2480
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказининг қарори, 19.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2480
Кучга кириш санаси
22.07.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 18.07.2018
Ҳужжат 22.07.2013 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 июндаги 109-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 184-модда) билан тасдиқланган Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш ва расмийлаштиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга асосан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқувчиларни (бундан буён матнда абитуриент деб юритилади) ўқишга қабул қилишда саралаш тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
саралаш тест синови ўтказилишидан 10 кун олдин маслаҳат марказидан таълим муассасаси касб (йўналиш)лари бўйича мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган шаклда абитуриентлардан тушган аризалар ҳақида маълумотни ва абитуриентнинг электрон сурати, қайд рақами, таълим муассасасининг номи, фуқаролиги, фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, жинси, паспорт (туғилганлик ҳақида гувоҳнома) серияси ва рақами, яшаш жойи, туғилган йили ва жойи, тугатган умум ўрта таълим мактаб рақами, номи, тугатган йили, шаҳодатнома рақами, шаҳодатномадаги ўртача бали, таълим тили, касб (йўналиш) ва саралаш тест синови топширадиган чет тили киритилган маълумотлар базасини қабул қилиб олади ҳамда Давлат тест марказига тақдим этади;
саралаш тест синови ўтказилишидан 10 кун олдин мазкур Йўриқноманинг 1-иловаси 1-шакли бўйича абитуриентлардан тушган аризалар ҳақида маълумотни, мазкур Йўриқноманинг 1-иловаси 2-шакли бўйича фан олимпиадалари, танлов ва мусобақалар ғолиблари рўйхатини, қабул комиссияси раисининг электрон имзоси билан тасдиқланган ҳолда Давлат тест марказига тақдим этади ва ушбу ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиши қатъиян ман қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги титул варақаси ва мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги абитуриент рухсатномасини ҳамда мазкур Йўриқноманинг 4-иловаси 1-шакли бўйича абитуриентларнинг умумий рўйхати, мазкур Йўриқноманинг 4-иловаси 2-шакли бўйича абитуриентларга рухсатномаларни тарқатиш қайдномасини чоп этиш бўйича Давлат тест марказига буюртма беради;
саралаш тест синови ўтказилишидан 7 кун олдин Давлат тест марказидан мазкур Йўриқноманинг 4-иловаси 1-шакли бўйича абитуриентларнинг умумий рўйхатини электрон имзо билан тасдиқланган ҳолда қабул қилиб олади ва шу куни эълонлар тахтасига жойлаштиради;
саралаш тест синови ўтказилишидан 7 кун олдин мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ чет тили имтиҳони балларини қабул комиссияси раисининг электрон имзоси билан тасдиқланган ҳолда Давлат тест марказига тақдим этади ва эълонлар тахтасига жойлаштиради. Чет тили имтиҳон баллари Давлат комиссиясининг абитуриентларни ўқувчилар сафига ўтказиш ҳақидаги қарори чиқмагунча эълонлар тахтасидан олинмаслигини таъминлайди;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамкорлигида саралаш тест синовлари ўтказиладиган куни абитуриентларни бино ҳудуди ва бинога ўз вақтида тартибли киритиш учун мазкур бобнинг 6-параграфида белгиланган тартиб бўйича ҳар бир бино эшигида назорат хизмати постларини, шунингдек мазкур бобнинг 7-параграфида белгиланган тартибга асосан таълим муассасасида ташкил этилган Бош штабда, биноларнинг кириш эшигида ва тест материалларини тарқатиш, қабул қилиш хонасида (штабда) видеотасвирни ўрнатилишини таъминлайди;
саралаш тест синови ўтказилишидан 1 кун олдин репетицияни ташкил этади ва ўтказади. Шу куни соат 7.30 га қадар Давлат тест маркази директорининг электрон имзоси билан тасдиқланган мазкур Йўриқноманинг 6-иловаси 2-шакли бўйича бино ҳудудига киришга рухсат берилган Давлат тест маркази вакиллари (муассаса, бино, ҳудуд ва қават вакиллари), видеооператорлари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари рўйхатини олади ҳамда назорат хизмати постларига топширади;
репетиция тугагач, мазкур Йўриқноманинг 6-иловаси 3-шаклига мувофиқ бинода репетиция ўтказиш баённомасини расмийлаштиришда иштирок этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
таълим муассасаларидан саралаш тест синовларини ўтказиш режалаштирилган бино ва аудиториялар ҳақидаги маълумотларни мазкур Йўриқноманинг 8-иловаси 1 — 6-шакллари асосида қабул қилади, таҳлил қилади, белгиланган тартибга жавоб берадиган бино ва аудиторияларнинг режа-чизмаларини тасдиқлайди;
мазкур Йўриқноманинг 9-иловаси асосида бино вакилларининг бинолар бўйича тақсимотини эълон қилади;
соат 6.30 гача мазкур Йўриқноманинг 10-иловасида келтирилган шакл асосида бинолар бўйича тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш баённомасининг тегишли устунини расмийлаштиради;
соат 13.30 гача мазкур Йўриқноманинг 10-иловасида келтирилган бинолар бўйича тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш баённомаси асосида бино вакилидан тест материалларини қабул қилиб олади ва тегишли устунни расмийлаштиради;
соат 14.30 гача мазкур Йўриқноманинг 11-иловаси 1-2-шакллари асосида тайёрланган қават вакили ҳисоботи, бино вакили ҳисоботи, бино бўйича тўлдирилган барча шакллар, расмийлаштирилган далолатномалар, тестга келмаган Давлат тест маркази вакиллари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари рухсатномалари, тест материалларини тарқатиш ва йиғиб олиш баённомалари, абитуриентларнинг бинога кириш жараёни видеотасвири солинган ва муҳрланган махсус пакетларни қабул қилиб олади ҳамда мазкур Йўриқноманинг 11-иловаси 3-шакли асосида муассаса вакили ҳисоботи билан биргаликда саралаш тест синови ўтказилган куни соат 18.00 гача Давлат тест марказига топширади;
соат 7.00 гача қават вакиллари орқали мазкур Йўриқноманинг 12-иловаси 1-шакли асосида қават вакили, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилар тақсимотини эълон қилиб, уларга ва видеооператорларга рухсатномаларни тарқатади. Келмаган қават вакиллари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари ўрнига захирадан тайинлайди ва бу ҳақда мазкур Йўриқноманинг 12-иловаси 2-шаклида келтирилган Саралаш тест синовларига келмаган Давлат тест маркази вакиллари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари тўғрисида далолатнома расмийлаштиради;
соат 7.00 да ҳудуд вакилига мазкур Йўриқноманинг 13-иловасига мувофиқ абитуриентларнинг бино ва гуруҳлар бўйича умумий рўйхатини, аудитория раҳбарларига абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатини ва абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича титул варақалари солинган пакетларни беради;
соат 8.15 гача қават вакиллари орқали мазкур Йўриқноманинг 14-иловаси 1-шаклида келтирилган Бинода тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш баённомаси асосида тест материаллари қутиларини аудитория раҳбарларига топширади ва бу ҳақда баённоманинг тегишли устунларини расмийлаштиради;
соат 11.20 (иккита фандан саралаш тест синовларини топширувчилар учун соат 10.50) гача қават вакиллари орқали мазкур Йўриқноманинг 14-иловаси 1-шаклида келтирилган Бинода тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш баённомаси асосида аудитория раҳбарларидан тест материаллари қутиларини муҳрланган ҳолда қабул қилиб олади, баённоманинг тегишли устунларини расмийлаштиради ҳамда ўз вақтида топширган аудитория раҳбарлари рухсатномасининг тегишли жойларини тўлдириб имзо қўяди, шунингдек аудиториядан сабабсиз ўз вақтида олиб келинмаган тест материаллари қутиларини қабул қилмайди ва ҳисобот шаклининг бошқа муаммолар қисмига бу ҳақда батафсил маълумот киритади;
соат 12.30 гача қават вакилларидан ҳисоботларни қабул қилади ва мазкур Йўриқноманинг 11-иловаси 2-шакли бўйича бино вакили ҳисоботини ёзади. Бино бўйича тўлдирилган барча шакллар, расмийлаштирилган далолатномалар, баённомалар, тестга келмаган Давлат тест маркази вакиллари, аудитория раҳбарлари, кузатувчилар рухсатномалари, абитуриентларнинг бинога кириш жараёни видеотасвири солинган ва муҳрланган махсус пакетни муассаса вакилига топширади.
мазкур Йўриқноманинг 11-иловаси 1-шакли бўйича қават вакили ҳисоботини ёзиб, бино вакилига топширади.
соат 7.00 да бино вакилидан мазкур Йўриқноманинг 13-иловасида келтирилган шаклда абитуриентларнинг бино ва гуруҳлар бўйича умумий рўйхатини олади ва бино ҳудудида эълонлар тахтасига жойлаштиради;
25. Саралаш тест синови давомида мазкур Йўриқноманинг 67-бандида кўрсатилган салбий ҳолатларни содир этган қават вакили бино вакили томонидан, бино вакили муассаса вакили томонидан, муассаса вакили Давлат тест маркази масъул ходими томонидан саралаш тест синовидан четлаштирилади, ўрнига захирадан бошқа вакил тайинланади ҳамда бу ҳақда номзодни тавсия этган ташкилотга маълум қилинади. Барча ҳолатлар тегишли ҳисоботларда кўрсатилади.
бино ва аудиторияларни мазкур Йўриқноманинг 6-параграфида белгиланган тартиб бўйича саралаш тест синовига тайёрлаш, саралаш тест синовини ўтказиш билан боғлиқ барча зарур шарт-шароитларни яратишда амалий ёрдам беради;
33. Аудитория раҳбари соат 8.30 да аудитория кузатувчилари ва икки нафар абитуриентлар гувоҳлигида тест материаллари қутисини муҳрланганлигига ишонч ҳосил қилиб очади. Тест материаллари қутисидан абитуриентлар сонига мос мазкур Йўриқноманинг 17-иловасида кўрсатилган шаклдаги саволлар китоби ҳамда мазкур Йўриқноманинг 18-иловасида кўрсатилган шаклдаги жавоблар варақаси, мазкур Йўриқноманинг 19-иловаси 1 — 3-шакллар бўйича титул варақалари пакети, жавоблар варақаси пакети ва ишлатилмаган саволлар китоблари пакети, мазкур Йўриқноманинг 20-иловасида келтирилган шаклдаги Саралаш тест синовларидан четлаштириш тўғрисида далолатномани, тест материалларини муҳрлаш учун 4 та Давлат тест маркази эмблемалари ва мазкур Йўриқноманинг 15-иловада келтирилган шаклдаги Аудиторияда саралаш тест синовини ўтказиш баённомаси мавжудлигини текшириб олади.
34. Аудитория раҳбари абитуриентларга тарқатиш учун жавоблар варақалари ва жавоблар варақаси рақамига мос рақамли саволлар китобларини кузатувчиларга топширади ҳамда мазкур Йўриқноманинг 16-иловасида келтирилган шаклдаги абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатига абитуриентлар томонидан тест материалларини қабул қилиб олганликларини тасдиқлаб, имзо қўйишларини назорат қилади.
46. Саралаш тест синови давомида мазкур Йўриқноманинг 68-бандида кўрсатилган салбий ҳолатларни содир этган аудитория раҳбари ёки кузатувчиси қават вакили томонидан саралаш тест синовидан четлаштирилади, ўрнига захирадан бошқаси тайинланади ва бу ҳақда номзодни тавсия этган ташкилотга маълум қилинади. Барча ҳолатлар тегишли ҳисоботларда кўрсатилади.
47. Қабул комиссияси бино ва аудиториялар мазкур Йўриқноманинг 8-иловаси 1 — 7-шаклларида белгиланган талаблар асосида саралаш тест синовларини ўтказиш учун тайёрланади.
52. Қабул комиссиялари томонидан саралаш тест синови ўтказилишидан 10 кун олдин бино, аудиториялар тўғрисидаги маълумотлар ва режа-чизмалар мазкур Йўриқноманинг 8-иловаси 1 — 6-шакллари асосида электрон имзо билан тасдиқланган ҳолда Давлат тест марказига тақдим этилади. Тақдим этилган маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмайди.
55. Саралаш тест синови ўтказиладиган куни абитуриентлар саралаш тест синовлари ўтказиладиган бино ҳудудига соат 7.00 дан бошлаб видеотасвир орқали паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан киритилади. Абитуриент эълонлар тахтасидаги мазкур Йўриқноманинг 13-иловасида келтирилган абитуриентларнинг бино ва гуруҳлар бўйича умумий рўйхатидан қайси гуруҳда эканлигини аниқлаб, видеотасвир орқали бинога киради ва кўрсатгичлардан фойдаланиб, ўзига тегишли аудиторияга боради. Абитуриент аудиторияга соат 8.30 гача киритилади. Саралаш тест синовлари бошлангандан кейин абитуриент аудиторияга киритилмайди ва белгиланган вақтда саралаш тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча саралаш тест синовлари ўтказилмайди.
Абитуриент тест саволлари ёки саралаш тест синовларини ўтказиш жараёни юзасидан эътирозлари мавжуд бўлганда, Давлат тест марказига мазкур Йўриқноманинг 21-иловасига мувофиқ тест саволлари ёки саралаш тест синовларини ўтказиш жараёни юзасидан эътирозлар бўйича ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
74. Саралаш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриент ёки унинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчилари (васийлар) саралаш тест синовлари натижаси эълон қилингандан кейин икки кун давомида саралаш тест синови ўтказилган таълим муассасасида ташкил этилган апелляция комиссиясига ёзма равишда мазкур Йўриқноманинг 22-иловасига мувофиқ тест натижалари бўйича апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга. Апелляция шикоятига абитуриент рухсатномасининг нусхаси илова қилинади. Апелляция шикояти қабул қилинганлиги тўғрисида абитуриентга мазкур Йўриқноманинг 22-иловасига мувофиқ хабарнома берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Давлат тест маркази директорига

______________________________

(абитуриентнинг Ф.И.О. ва яшаш манзили)

Тест саволлари ёки тест синовларини ўтказиш жараёни
юзасидан эътирозлар бўйича
АРИЗА

Мен, __________________________________________________________

(абитуриентнинг Ф.И.О.)

Таълим муассасасининг коди ва номи

Гуруҳ

Махсус кодЖавоблар варақаси рақами
1) қуйидаги фанларга доир тест саволларига эътирозимни кўриб чиқишингизни сўрайман:

Т/р

Фан номи

Саволлар рақами

Эътироз мазмуни

1.

2.

3.

2) тест синовлари жараёни бўйича қуйидаги эътирозимни кўриб чиқишингизни сўрайман:

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

______________________________

_________

__________________

(абитуриент Ф.И.О.)

(имзо)

(сана)

Кейинги таҳрирга қаранг.

__________________________

(таълим муассасаси номи)

саралаш тест синовини ўтказиш
Комиссияси раисига

_______________________________

(абитуриентнинг Ф.И.О. ва яшаш манзили)

__________________________

(уй, мобил телефонлари рақами)

ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА
АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИ

Таълим муассасасининг коди ва номи

ГуруҳМахсус кодЖавоблар варақаси
рақами
Менинг қуйидаги эътирозларимни кўриб чиқишингизни сўрайман:
1. ______________________________________________________________________
2. ______________________________________________________________________
3. ______________________________________________________________________
4. ______________________________________________________________________
5. ______________________________________________________________________

_______________________

_________

_______________

(абитуриент Ф.И.О.)

(имзо)

(сана)

Ариза 20__ йил «___» ___________ соат ________ да кўриб чиқилади.

______________________________

_________

___________________

(ариза қабул қилувчи Ф.И.О.)

(имзо)

(сана)

М.Ў.

(қирқиш чизиғи)

------------------------------------------------------------------------------------

ХАБАРНОМА ______-сон

Ҳурматли _______________________________________________________________

(абитуриент Ф.И.О.)

Аризангизни кўриб чиқиш учун 20___ йил «___» __________ соат ____да __________________________________________ га паспорти (туғилганлик

(таълим муассасаси номи)

ҳақида гувоҳнома) ва рухсатномангиз билан етиб келишингиз сўралади.
20__ йил «___» __________

___________________________

___________

(ариза қабул қилувчи Ф.И.О.)

(имзо)