«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиш тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Низомни амалда қўллаш учун туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари ходимларини ўқитиш чораларини кўрсинлар;
жорий йилнинг 1 сентябригача бўлган муддатда ҳудуддаги мавжуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ялпи хатловдан ўтказиб, ушбу қарор талаблари асосида ҳисобга олиш ишларини якунласинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини (кейинги ўринларда фуқаролар йиғини деб аталади) маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиш (кейинги ўринларда ҳисобга олиш деб аталади) тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳисобга олиш фуқаролар йиғини жойлашган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларига (кейинги ўринларда инспекция деб аталади) юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Фуқаролар йиғини ташкил этилаётганда унинг раиси (оқсоқоли) сайланган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш учун инспекцияга мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан имзоланган фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш тўғрисидаги ариза;
Кейинги таҳрирга қаранг.
шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги маҳаллалар ташкил этиш тўғрисидаги тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори;
фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши)нинг баёни;
фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) йиғин раисини (оқсоқолини) сайлаш тўғрисидаги қарори;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш йўли билан тузиладиган фуқаролар йиғини учун ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
тузилаётган фуқаролар йиғинига маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор этилганлигини ва оммавий ахборот воситаларида қайта ташкил этиш ҳақида ахборот эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
тузилаётган фуқаролар йиғинининг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юборишда) ёки тақсимлаш баланси (бўлишда ва ажратиб чиқаришда);
тузилаётган фуқаролар йиғинининг ҳисобга олинганлик ҳақидаги гувоҳномаси асл нусхаси, муҳри ва штампи (қўшиб юборишда ва бўлишда).
6. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида амалга оширилади.
7. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш инспекция томонидан, бир вақтнинг ўзида уни давлат статистика ва солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунинг учун инспекция юридик шахс кодини (кейинги ўринларда КТУТ деб аталади) Давлат статистика қўмитаси томонидан инспекцияга мустақил бериш учун ажратилган КТУТ кодлари квотасидан беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
КТУТ кодини бериш билан бир вақтда инспекция электрон почта алоқаси орқали туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда СТИР деб аталади) бериш учун сўровнома юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси тегишли сўровномани олгандан кейин, реал вақт режимида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамлари марказлаштирилган базаси орқали фуқаролар йиғинига СТИР беради ва марказлаштирилган базага тегишли ёзув киритади.
Фуқаролар йиғинига СТИР берилганлиги ҳақида маълумотнома расмийлаштирилади ва у инспекцияга электрон почта алоқаси орқали юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
СТИР бериш ва бу тўғридаги маълумотномани инспекцияга юбориш муддати саккиз иш соатидан ошмаслиги зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Фуқаролар йиғинининг муҳр ва штамп эскизлари инспекция томонидан тасдиқланади ҳамда муҳр ва штамплар китобига тегишли ёзув киритилади.
Муҳр ва штамп эскизлари қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаганда, инспекция томонидан фуқаролар йиғини раиси билан келишган ҳолда, эскизнинг барча тақдим қилинган нусхаларига зарур тузатишлар киритилади ва улар тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. КТУТ, СТИР бериш, муҳр ва штамп эскизларини тасдиқлаш жараёнлари якунлангандан сўнг ўша куннинг ўзида фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар инспекция томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича фуқаролар йиғинларининг тегишли реестрига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Реестр дафтари ип билан тикилади, рақамланади ва унинг орқа томонида бетлар сони, дафтар юритиш бошланган сана (йил, кун, ой) кўрсатилади, муҳр ва ҳокимнинг имзоси қўйилади.
10. Фуқаролар йиғини ҳисобга олинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида реестрдан олинган маълумотлар инспекция томонидан тегишли давлат статистика ва солиқ хизмати органларига расмий равишда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш тўғрисидаги гувоҳномаларнинг бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш рад этилган тақдирда, унинг сабаблари кўрсатилган ҳолда ҳамда уларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма хат ариза берувчига юборилади (топширилади).
Агар ариза берувчи фуқаролар йиғинини ҳисобга олишни рад этишга асос бўлган сабабларни ўз вақтида бартараф этса, ҳисобга олиш бўйича ҳужжатлар инспекция томонидан барча зарур ҳужжатлар билан бирга ариза тақдим этилган кундан бошлаб уч кун муддатда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ариза берувчи фуқаролар йиғинини ҳисобга олишни рад этиш тўғрисидаги қарор юзасидан судга шикоят қилиши мумкин.
16. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шу жумладан фуқаролар йиғини қайта ташкил этилганда ҳисобга олган инспекцияга етти кун муддатда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши)нинг баёни;
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган, раис (оқсоқол) имзоси билан тасдиқланган ҳамда фуқаролар йиғини муҳри қўйилган янги таҳрирдаги низом — икки нусхада.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Фуқаролар йиғинининг номи ўзгарган тақдирда ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда фуқаролар йиғинининг ҳисобга олинганлик ҳақидаги гувоҳномаси асл нусхаси, алмаштириладиган муҳр ва штамп, шунингдек икки нусхада янги муҳр ва штамп намуналарининг эскизлари тақдим этилади.
18. Фуқаролар йиғинини ажратиб чиқариш ва қўшиб олиш шаклида қайта ташкил қилинганда ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
қайта ташкил қилинаётган фуқаролар йиғинига маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор этилганлигини ва оммавий ахборот воситаларида қайта ташкил этиш ҳақида ахборот эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
қайта ташкил қилинаётган фуқаролар йиғинининг унинг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб олишда) ёки тақсимлаш баланси (ажратиб чиқишда);
қайта ташкил қилинаётган фуқаролар йиғинини ҳисобга олинганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, муҳр ва штампи (қўшиб олишда).
19. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олиш ушбу Низомда фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш учун белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
20. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги маълумотлар инспекция томонидан фуқаролар йиғинларининг реестрига («Қўшимча маълумотлар» устунига) киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Жойлашган ери ўзгарганда фуқаролар йиғини ўн кун муддатда ҳисобга олган инспекцияга бу ҳақда ёзма равишда хабар беради. Инспекция хабарномани олгандан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат статистика ва солиқ хизмати органларини хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиш тўғрисида Низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиш тўғрисида Низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
_____________РЕСПУБЛИКАСИ (ВИЛОЯТ, ШАҲАР) | ||||||
________ТУМАНИ (ШАҲРИ)ДАГИ ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИНИНГ | ||||||
РЕЕСТРИ | ||||||
Т/р | Ҳужжат тақдим этилган сана | Ариза тақдим этган шахснинг Ф.И.О. | Фуқаролар йиғинининг номи | Фуқаролар йиғини ҳудуди (га) | Ҳисобга олиш реестр рақами | Ҳисобга олинган сана |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
КТУТ коди | СТИР | Ҳужжат олинган сана ва имзо | Қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида маълумот | Қўшимча маълумот | ||
8 | 9 | 10 | 11 | 12 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиш тўғрисида Низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Давлат герби | ||||||||||||||||||||||||
_____________РЕСПУБЛИКАСИ (ВИЛОЯТ, ШАҲАР) | ||||||||||||||||||||||||
________ТУМАН (ШАҲАР) ҲОКИМЛИГИ | ||||||||||||||||||||||||
Фуқаролар йиғинининг ҳисобга олинганлиги тўғрисида | ||||||||||||||||||||||||
ГУВОҲНОМА | ||||||||||||||||||||||||
Ушбу гувоҳнома __________________Республикаси (вилоят, шаҳар) ________________ | ||||||||||||||||||||||||
тумани (шаҳри)даги ________________________________________________________ | ||||||||||||||||||||||||
(фуқаролар йиғинининг номи) | ||||||||||||||||||||||||
фуқаролар йиғинининг ________________________________________________ да | ||||||||||||||||||||||||
(туман (шаҳар) ҳокимлигининг номи) | ||||||||||||||||||||||||
ҳисобга олинганлиги муносабати билан берилди. | ||||||||||||||||||||||||
КТУТ | ||||||||||||||||||||||||
Юридик шахс коди: | ||||||||||||||||||||||||
СТИР | ||||||||||||||||||||||||
Солиқ тўловчининг идентификация рақами: | ||||||||||||||||||||||||
Ҳисобга қўйилган санаси: 20__ йил «____» ____________ | ||||||||||||||||||||||||
Реестр бўйича тартиб рақами _____________ | ||||||||||||||||||||||||
М.Ў. __________________ | ___________________________________ | |||||||||||||||||||||||
(имзо) | (ҳокимнинг Ф.И.О.) | |||||||||||||||||||||||
АА № 000000 |
Кейинги таҳрирга қаранг.