Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 28 сентябрдаги ПҚ-191-сон қарорига мувофиқ «ZiyoNET» таълим ахборот тармоғини янада такомиллаштириш, унинг сифатини ошириш ҳамда умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-кутубхона муассасалари, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасаларнинг «ZiyoNET» тармоғидан фойдаланишини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясини умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-кутубхона муассасалари, музейлар ва мамлакатнинг бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасаларини «ZiyoNET» тармоғига улаш бўйича оператор этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар таълими муассасалари (касб-ҳунар мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, техникумлар), олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-кутубхона муассасалари, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасаларнинг тузилган шартномаларга мувофиқ «ZiyoNET» тармоғининг ахборот ресурсларидан белгиланган тартибда узлуксиз фойдаланишини;
умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар таълими муассасалари (касб-ҳунар мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, техникумлар), олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-кутубхона муассасалари, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий ташкилотларга «ZiyoNET» тармоғидан фойдаланиш хизматларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат ва тарифлар бўйича кўрсатилишини таъминласин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 955-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/955/4084-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-кутубхона муассасалари, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасаларини телефонлаштириш ва «ZiyoNET» тармоғига улаш бўйича жадвални тасдиқласин.
4. Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда «ZiyoNET» тармоғи ахборот ресурсларининг ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини тасдиқласин, унга Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг илмий-таълим ресурслари, сайтлари ҳамда Интернет тармоғи миллий сегменти сайтларини киритишни назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Маданият вазирлиги, Ёшлар иттифоқи ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
телефонлаштириш ва «ZiyoNET» тармоғига улаш жадвалига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоят халқ таълими бошқармалари, ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-кутубхона муассасалари, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасалар билан «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг филиаллари ўртасида шартномалар тузиш ташкил этилишини, шунингдек тузилган шартномалар бўйича кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун ўз вақтида ҳақ тўланишини;
маҳаллий тармоқларни ташкил этиш йўли билан умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-кутубхона муассасалари, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасаларнинг «ZiyoNET» тармоғи ресурсларидан кенг фойдаланишини таъминласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «ZiyoNET» ахборот тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида» 2005 йил 28 декабрдаги 282-сон қарорининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х.М. Мирзоҳидов зиммасига юклансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 955-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/955/4084-сон)