09.04.2013 йилдаги 227/4-25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги умумий овқатланиш тармоғи объектлари ва новвойхоналар, сомсахоналар ва чойхоналарда санитария-гигиена, ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилинишини тартибга солиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов томонидан 2013 йил «Обод турмуш йили» деб эълон қилиниб, қабул қилинган Дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳрини янада ривожлантириш ва ободонлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Аҳолига умумий овқатланиш соҳаси бўйича хизмат кўрсатаётган объектларда, миллий нон маҳсулотларини тайёрловчи новвойхоналарда, сомсахоналар ва чойхоналарда санитария-гигиена, ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш, Ўзбекистон Республикаси «Давлат санитария назорати тўғрисида» (расмий манбаси Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., № 9, 355-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., № 6, 118-модда; 1999 й., № 5, 124-модда; 2000 й., № 7-8, 217-модда) Қонуни, Ўзбекистон Республикаси бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган «Умумий овқатланиш тармоғи объектлари учун» санитария қоида ва меъёрлари, Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 6 майда 1573-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар фаолиятини текширишни мувофиқлаштириш тўғрисида»ги Низомига мувофиқ, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ўртасида савдо, умумий овқатланиш тармоғи объектлари, новвойхоналар, сомсахоналар ва чойхоналарда санитария-гигиена, ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши, объектларнинг шаҳарсозлик ҳолатини талаб даражасига келтириш бўйича кенг қамровли тарғибот ишларини амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, (А. Таджиев), ички ишлар бош бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси (А. Сайдуллаев), туман ҳокимларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалар, мавзеларда, ёнғин хавфсизлиги ва ташқи қиёфаси билан архитектура талабларига жавоб бермайдиган савдо ва умумий овқатланиш тармоқлари объектлари, новвойхоналар, сомсахоналар ва чойхоналарни тартибга келтириш бўйича тегишли чоралар кўриш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Д. Алимухамедов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорлар, савдо ва умумий овқатланиш тармоғи объектлари, новвойхоналар, сомсахоналар ва чойхоналарда, санитария ва гигиена қоидаларига асосан, ишчиларнинг тиббий кўрик дафтарчалари ҳар олти ойда бир марта мониторингдан ўтказиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Д. Алимухамедов), архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (А. Таджиев), ички ишлар бош бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси (А. Сайдуллаев), туман хокимларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-гигиена, ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бузилишига йўл қўйган объектларнинг рахбарлари харакатлари назорат остига олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳар ҳокимининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси (А. Акрамов), Ахборот хизмати (Х. Эрматов): мазкур қарор «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталарида расман эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Р. УСМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 9 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
227/4-25-сон