1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро муҳофаза қилиш тўғрисида 2013 йил 15 апрель куни Москва шаҳрида имзоланган Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 8 январдаги 13-сонли қарорининг 1-банди иккинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.