Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 27.06.2016
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қоидаларини амалга ошириш ҳамда товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш)ни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вақтинчалик четдан олиб келишга (четга олиб чиқишга) рухсатнома олиш учун товарга нисбатан ваколатли шахс ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ вақтинчалик четдан олиб келишга (четга олиб чиқишга) рухсатноманинг сўралаётган муддатини кўрсатган ҳолда ариза беради.
Масала ижобий ҳал этилган тақдирда ариза берувчига ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича товарни вақтинчалик четдан олиб киришга (четга олиб чиқишга) рухсатнома берилади.
6. Товарларни вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) муддатларини узайтириш учун шахс ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш)нинг чекланган муддати тугашидан олдин ўттиз кундан кечикмай давлат божхона хизмати органларига ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади:
ушбу Қоидаларнинг 16 ва 34-бандларида кўрсатилган шартларнинг бажарилмаслиги;
Ушбу Қоидаларга 4-иловада кўрсатилган товарлар учун вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш)нинг кўпроқ муддатлари белгиланиши мумкин.
Ушбу банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда вақтинчалик четдан олиб келинган товарларни назорат қилиш давлат божхона хизматининг ҳудудий органи хулосаси асосида тугалланади.
28. Вақтинчалик четдан олиб келиш божхона режимига қўйилган товарлар ва транспорт воситаларига даврий божхона тўловлари тушумини ҳисобга олиш ушбу Қоидаларга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат божхона хизматининг ҳудудий органларида шахсий карточкалар очиш йўли билан амалга оширилади.
ушбу кичик банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ваколатхоналар учун, — бир ходимга 1 (бир) автотранспорт воситаси ҳисобидан;
ушбу кичик банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган жисмоний шахсларнинг шахсий фойдаланилиши учун, — ваколатхонанинг бир ходимига ва унинг оила аъзосининг вояга етган аъзосига 1 (бир) автотранспорт воситаси ҳисобидан йўл қўйилади, бироқ оилага 2 (икки) автотранспорт воситасидан ортиқ эмас.
с) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ва (ёки) ўқ-дорилар ва атом энергетикасини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва утилизация қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширадиган, атом энергиясидан фойдаланишнинг давлат бошқарувини амалга оширадиган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган ҳолларда ушбу соҳада ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқа органлари фаолиятини мувофиқлаштирадиган бошқа ваколатли органнинг сабаблари кўрсатилган тақдимномаси бўйича вақтинча фойдаланиш учун давлат органлари ва давлат муассасаларига текин бериладиган, хорижий шахс томонидан олиб келинадиган табиий ва техноген хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш учун мўлжалланган товарлар, шу жумладан транспорт воситалари, — агар вақтинча четдан олиб келинган товарлар ва транспорт воситалари хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса, шу жумладан:
33. Ушбу Қоидаларнинг 32-банди «г» — «х» кичик бандларида кўрсатилган товарларни вақтинчалик четдан олиб келишга бир йилгача бўлган муддатда божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган ҳолда рухсат берилади. Ушбу муддат тугагандан кейин кўрсатиб ўтилган товарларга вақтинчалик четдан олиб келишнинг бундан кейинги муддатига даврий божхона тўловлари қўлланилади.
агар вақтинчалик четга олиб чиқилган товар авария ёки бошқа енгиб бўлмайдиган куч оқибатида йўқ қилинган ёки қайтарилмас тарзда йўқотилган, ёхуд хорижий давлатнинг органлари ёки мансабдор шахсларининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари бўйича ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида эгалик қилишдан чиққан ҳолларда тугайди. Бунда авария ёки енгиб бўлмас куч амал қилиши, табиий эскириш ёки транспортда ташиш ва сақлашнинг нормал шароитларида камайиш туфайли камомадлар оқибатида, ёхуд хорижий давлатнинг органлари ёки мансабдор шахсларининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари бўйича ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида вақтинчалик четга олиб чиқилган товар йўқ қилинган ёки қайтарилмас тарзда йўқотилган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан тасдиқланиши керак.

Вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш)га рухсатнома олиш учун

АРИЗА

1._____________________________________________________________________________

(товарга нисбатан ваколатли шахснинг исми ёки номи ва манзили)

____________________________________________________________________
2._____________________________________________________________________________

(товар эгасининг исми ёки номи ва манзили)

____________________________________________________________________
3. Товарнинг тавсифи:
____________________________________________________________________
____________________________________________________________________
а) вақтинчалик четдан олиб келинаётган (четга олиб чиқилаётган) товарнинг савдо ва/ёки техник тавсифи (тавсиф унинг фойдаланилиши (қўлланиши) тўғрисида қарор қабул қилиш мумкин бўлиши учун аниқ ва муфассал бўлиши керак);
____________________________________________________________________
б) ТИФ ТН бўйича таснифи (товарнинг 10 та белгили коди кўрсатилади);
____________________________________________________________________
в) товарнинг бирликлардаги миқдори (кг, литр, метр ва шу кабилар);
____________________________________________________________________
г) товарнинг мавжуд ахборотга ва илова қилинадиган ҳужжатларга мувофиқ қиймати.
4. ____________________________________________________________________________

(товарни вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш)нинг мақсади ёки ҳолати)

5. Товарнинг ишлатилиши
____________________________________________________________________

(вақтинчалик четдан олиб келинаётган (четга олиб чиқилаётган) товардан фойдаланишнинг мумкин бўлган барча турлари кўрсатилади)

6. Товардан фойдаланиладиган жой
____________________________________________________________________

(вақтинчалик четдан олиб келинаётган (четга олиб чиқилаётган) товардан фойдаланиладиган жойларнинг манзиллари кўрсатилади)

7. Товарлар ушбу режимда турадиган вақт даври
____________________________________________________________________

(фойдаланилиши учун зарур бўлган муддат кўрсатилади).

8. Идентификациялашнинг тавсия этилаётган усули
____________________________________________________________________

(вақтинчалик четдан олиб келинаётган (четга олиб чиқилаётган) товарни идентификациялашнинг энг қулай усуллари кўрсатилади).

9. Қўшимча ахборот
____________________________________________________________________

(ариза берувчининг фикрига кўра давлат божхона хизмати органлари учун қизиқиш туғдириши мумкин бўлган ахборот кўрсатилади)

10. Товарни вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) муддатини узайтириш учун вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш)нинг белгиланган муддати ўтгунгача бир ойдан кечикмай давлат божхона хизмати органига мурожаат қилишим кераклиги менга маълум.
______________________________________________________ ____________

(товарга нисбатан ваколатли шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми ва имзоси)

(сана)

Вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш)га

РУХСАТНОМА

1._____________________________________________________________________________

(товарга нисбатан ваколатли шахснинг исми ёки номи ва манзили)

____________________________________________________________________
2._____________________________________________________________________________

(товар эгасининг исми ёки номи ва манзили)

____________________________________________________________________
3. Товарнинг тавсифи:
____________________________________________________________________
____________________________________________________________________
а) вақтинчалик четдан олиб келинаётган (четга олиб чиқилаётган) товарнинг савдо ва/ёки техник тавсифи (тавсиф унинг фойдаланилиши (қўлланиши) тўғрисида қарор қабул қилиш мумкин бўлиши учун аниқ ва муфассал бўлиши керак);
____________________________________________________________________
б) ТИФ ТН бўйича таснифи (товарнинг 10 та белгили коди кўрсатилади);
____________________________________________________________________
в) товарнинг бирликлардаги миқдори (кг, литр, метр ва шу кабилар);
____________________________________________________________________
г) товарнинг мавжуд ахборотга ва илова қилинадиган ҳужжатларга мувофиқ қиймати.
4. Товарнинг ишлатилиши
_____________________________________________________________________________

(вақтинчалик четдан олиб келинаётган (четга олиб чиқилаётган) товардан фойдаланишнинг мумкин бўлган барча турлари кўрсатилади)

5. Товардан фойдаланиладиган жойлар
____________________________________________________________________

(вақтинчалик четдан олиб келинаётган (четга олиб чиқилаётган) товардан фойдаланиладиган жойларнинг манзиллари кўрсатилади)

6. Рухсатноманинг амал қилиш муддати
____________________________________________________________________
(товарни вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) муддати кўрсатилади)
7. Идентификациялаш усули
____________________________________________________________________

(вақтинчалик четдан олиб келинаётган (четга олиб чиқилаётган) товарни идентификациялашнинг танланган усули кўрсатилади)

______________________________________________________ ____________

(товарга нисбатан ваколатли шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми ва имзоси)

(сана)

4-бандда — вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) муддатлари узайтирилганда юк божхона декларациясининг 1 ва 5-нусхаларида «201__» «____» «____» даги ___-сон рухсатнома асосида «Муддат «201__» «____» «____» гача узайтирилган» ёзуви қайд этилади.
Вақтинчалик четдан олиб келиш муддатини узайтиришга рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг норезидентларида товарларга бўлган мулк ҳуқуқи қолдирилган ва товарга нисбатан ваколатли шахснинг товарни вақтинчалик четдан олиб келишнинг божхона режимида қолдириш тўғрисидаги аризаси мавжуд бўлган тақдирда берилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш режимида даврий божхона тўловлари тўлашни ҳисобга олишнинг

_____-сон Ш А Х С И Й К А Р Т О Ч К А С И
___________________________________________________________________

(товарга нисбатан ваколатли шахснинг номи)

___________________________________________________________________

(манзили, телефони)

____________________________ _____________________

Юк божхона декларациясининг тартиб рақами_______________________________________

Даврий божхона тўловларини тўлаш жадвали

Т/р

Даврий божхона тўловларини тўлаш муддати

Хорижий валютада тўланиши керак бўлган даврий божхона тўловлари суммаси миқдори

Даврий божхона тўловларини тўлаш кунида ЎзР МБ томонидан белгиланган валюта курси

Миллий валютада тўланадиган даврий божхона тўловлари суммаси миқдори

Тўлов топшириқномаси/кирим касса ордери

Давлат божхона хизмати органи мансабдор шахсининг имзоси ва рақамли шахсий муҳри

рақам

сана

_______________________________________________

________________

(товарга нисбатан ваколатли шахснинг Ф.И.О., имзоси)

(сана)

Ушбу кичик банднинг биринчи хатбошига мувофиқ автотранспорт воситалари вақтинчалик четдан олиб келинган тақдирда божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилиш бир йил мобайнида уч ойгача бўлган муддатга берилади.
Ушбу кичик банднинг биринчи хатбошига мувофиқ автотранспорт воситалари вақтинчалик четга олиб чиқилган тақдирда вақтинчалик четга олиб чиқишга бир йил мобайнида уч ойгача бўлган муддатга рухсат берилади.
2. Божхона постида назорат ва ҳисобга олишни амалга ошириш учун «б», «в», «г» ва «д» кичик бандларда кўрсатилган транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келишда (четга олиб чиқишда) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта четга олиб чиқиш (четдан олиб кириш) тўғрисида мажбурият расмийлаштирилади. Қайта четга олиб чиқиш (четдан олиб келиш) мажбуриятида, шунингдек транспорт воситаларига эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва транспорт асбоб-ускуналари, контейнерлар, поддонлар ва кўп марталаб фойдаланиладиган идишлар ва упаковкаларнинг бошқа турлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади.