01.04.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 976-1
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 01.04.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 976-1
Кучга кириш санаси
08.04.2013
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 декабрдаги ПФ–4494-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 1-сон, 2-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар: