25.03.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2440
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори , 25.03.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2440
Кучга кириш санаси
01.04.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 13.06.2016
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ–4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 5-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/3-сон «Ихтисослашган кенгаш ҳақида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қарори (рўйхат 260-1, 2003 йил 12 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон);
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ–4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 5-модда) мувофиқ фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.
Муассасалар Кенгаш тузиш учун мазкур Низомнинг 3-бандида назарда тутилган талабларнинг барчасига жавоб бермаган тақдирда, вазирликлар, идоралар ва Фанлар академиясининг мурожаатномаларига асосан, ОАК томонидан олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳузурида, истисно тариқасида, ташкилотлараро Кенгаш тузилиши мумкин.
5. Вазирликлар, идоралар ва Фанлар академиясининг мурожаатномасида Кенгаш тузиш зарурати ва уни ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилиши ҳамда мурожаатномага мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Кенгаш аъзолигига тавсия этилаётган шахслар тўғрисидаги маълумот, объектив-маълумотнома, уларнинг ёзма розилиги ва охирги уч йил ичида нашр этилган илмий ишлари рўйхати илова қилинади.
34. Кенгаш мажлиси мазкур Низомнинг 42-бандида белгиланган талабларга мувофиқ ваколатли ҳисобланади. Кенгашнинг эксперт комиссиясининг ижобий хулосасига асосан диссертацияни ҳимояга қабул қилиш тўғрисидаги қарори очиқ овоз бериш йўли билан мажлисда иштирок этаётган Кенгаш аъзоларининг кўпчилиги томонидан ёқлаб овоз берилганда, қабул қилинган ҳисобланади.
37. Диссертация ҳимоясини ўтказиш манзили, куни ва соати ҳимоядан камида бир ой олдин диссертация авторефератини мазкур Низомнинг 3-иловасида назарда тутилган диссертация автореферати тарқатилиши шарт бўлган ташкилотларга ва Кенгаш тасдиқлаган қўшимча рўйхатга асосан тарқатиш ҳамда республика аҳамиятидаги газеталардан бирида эълон бериш ва ҳузурида Кенгаш фаолият юритаётган ташкилотнинг веб-сайти орқали маълум қилинади.
49. Овоз бериш якунлангач, ҳисоб комиссияси аъзолари томонидан қутича очилиб, бюллетенлар саналади ва овоз бериш натижалари юзасидан мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳисоб комиссияси мажлисининг баённомаси (кейинги ўринларда баённома деб юритилади) тузилади.
59. Кенгаш мажлисини очиш вақтида раис мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги Кенгаш аъзоларининг қайд варақаси асосида мажлиснинг ваколатлилиги ҳақида Кенгаш аъзоларини хабардор қилади.
66. Муҳокамадан сўнг Кенгаш томонидан мазкур Низомнинг 47—50-бандларига мувофиқ илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш юзасидан яширин овоз бериш ўтказилади. Кенгашнинг илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш ҳақидаги қарори мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилганда, қабул қилинган ҳисобланади.
2. 8-устунда фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш аъзоларининг охирги уч йил ичидаги илмий ишларидан 3-5 та библиографик намуналар келтирилганда унинг 7-устунда кўрсатилган ихтисослик бўйича малакаси борлигини кўрсатиши лозим.

Ҳисоб комиссияси мажлисининг

Б А Ё Н Н О М А С И

___________________________

кенгаш шифри

20____йил_____________________
Сайланган комиссия таркиби ______________________________________________________
____________________________________________________________________

Ф.И.О.

Комиссия _________________________________________________________________нинг

Ф.И.О.

_________________________________ фанлари доктори илмий даражасини олишга қўйилган

фан соҳаси

диссертацияси юзасидан яширин берилган овозларни санаш учун сайланган.
Кенгаш таркиби ____ кишидан иборат этиб тасдиқланган.
Фан доктори илмий даражаси берувчи илмий кенгаш таркибига ҳал қилувчи овоз ҳуқуқи билан қўшимча равишда _______ киши киритилган.
Мажлисда кенгаш аъзоларидан _____ киши, шу жумладан кўриб чиқилаётган диссертация ихтисослиги бўйича _____ нафар фан доктори иштирок этди.

_____ та бюллетень тарқатилди.

_____ та бюллетень тарқатилмай қолди.
Қутичада ______ та бюллетень борлиги аниқланди.
Овоз бериш натижалари:
____________________________________________________________________________ га

Ф.И.О.

_______________________________________________ фанлари доктори илмий даражасини

фан соҳаси

бериш бўйича қуйидагича овоз берилди:
тарафдорлар ________та;
қаршилар ___________та;
яроқсиз деб топилган бюллетенлар ______ та.

Ҳисоб комиссияси раиси _____________________________________________________

Ф.И.О.

Комиссия аъзолари _________________________________________________________

Ф.И.О.

__________________________________________________

Ф.И.О.