15.03.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1788-2
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори , 15.03.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1788-2
Кучга кириш санаси
18.03.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 04.04.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 январдаги ПҚ–1910-сон «Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб-китоблар механизмини янада тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 4-сон, 44-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 10 мартдаги 2008-16, 300-В-сон қарори (рўйхат рақами 1788, 2008 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 112-модда) билан тасдиқланган «Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 19-бандидаги ««Қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш» бўлими (шуъбаси)га» сўзлари «Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўймаслик устидан назорат қилиш, қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш бўйича бўлимига (шуъбасига)» сўзлари билан алмаштирилсин.