Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ҳужжат кучини йўқотган 27.06.2016
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сон ва «Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида» 2013 йил 29 январдаги ПҚ-1913-сон қарорлари билан давлат божхона хизмати органлари олдига қўйилган вазифаларни, шу жумладан республика ҳудудига олиб кириладиган товарлар тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини оширишдек асосий вазифалардан бирини бажариш юзасидан, шунингдек божхона тартиботларининг очиқ-ошкоралигини янада таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, республика ҳудуди бўйлаб товарлар ва контрафакт маҳсулотлар ноқонуний олиб ўтилишига барҳам бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича ҳаво транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари;
2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича темир йўл транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини таъминласинлар.
4. Белгилансинки, 1—4-иловаларда назарда тутилган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида хорижий тиллардаги маълумотлар бор бўлган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, давлат божхона хизмати органлари ушбу ҳужжатлар давлат тилига ёки рус тилига таржима қилинган, юк ташувчи томонидан тасдиқланган ҳолда тақдим этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
г) авиа юк хатига илова қилинадиган ташиладиган юкларга тижорат ҳужжатлари*. Юк туркумлаб ташилганда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар юкнинг биринчи туркумига тақдим этилади;
в) юклар Халқаро йўлларда ташиш (ХЙТ) дафтарчасини қўллаган ҳолда ташилганда ХЙТ дафтарчасини* қўллаган ҳолда Юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги конвенция (Женева ш., 1975 йил 14 ноябрь) талабларига мувофиқ автотранспорт воситасига божхона муҳрлари ва тамғалари қўйилган юкларни халқаро ташишга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳнома;

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан