LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 10 ноябрдаги 18-сонли ««Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2434-2, 17.11.2022 й.) асосан 2023 йил 1 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 141-модда), «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 124-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сонли «Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 437-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2013 йил 29 январдаги 2-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон «Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни (кейинги ўринларда гувоҳнома деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2017 йил 7 февралдаги 57-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2434-1, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 103-модда)
аризачи — гувоҳнома олиш учун тегишли шаҳар йўловчи транспортини бошқариш органига ариза билан мурожаат этган шахс;
шаҳар йўловчи транспортини бошқариш органлари (кейинги ўринларда ШЙТБО деб юритилади) — Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти ҳамда вилоят маркази ҳисобланган шаҳарлар, шунингдек Нукус шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги йўловчи транспортини бошқариш ташкилотлари;
гувоҳнома — мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ШЙТБО томонидан бериладиган, қатъий ҳисобда турадиган, белгиланган намунадаги, эгасининг номи ёзилган ҳужжат;
гувоҳномалар реестри — гувоҳномалар бериш бўйича маълумотлар электрон тарзда шакллантириладиган база.
2. Эски намунада берилган гувоҳномалар мазкур Низом кучга киргандан кейин олти ой мобайнида ўз кучини сақлаб қолади.
3. Гувоҳнома эгаси Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқига эга.
4. ШЙТБОнинг жойлашган ери (почта манзили), телефон рақамлари, масъул шахслар ва уларнинг ишлаш жадвали, гувоҳномаларни бериш тўғрисидаги ахборотлар манфаатдор шахслар эътиборига мазкур ахборотларни оммавий ахборот воситалари, жумладан ШЙТБОнинг Интернетдаги расмий веб-сайтида эълон қилиш, ШЙТБО биносининг кириш жойларида барчанинг танишиб чиқиши қулай бўлган жойларига осиб қўйиш орқали етказилади.
5. Гувоҳнома олиш бўйича мурожаат этган фуқароларга зарур ахборотлар тақдим этиш ва гувоҳномаларни расмийлаштириш учун ШЙТБО раҳбари томонидан масъул ходим тайинланади.
6. «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, қуйидаги шахслар шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2017 йил 7 февралдаги 57-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2434-1, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 103-модда)
1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;
Ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларга гувоҳнома берилмайди. Улар ҳарбий гувоҳномаси ёки контракт асосида хизмат қилувчининг шахсий гувоҳномасини кўрсатган тақдирда шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқидан фойдаланади.
7. 1941–1945 йиллардаги урушнинг I гуруҳ ногирони ва кўзи ожиз ногиронларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар учун мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда варақа берилади. Мазкур варақа гувоҳнома эгасига ҳамроҳлик қилиш вақтидагина ҳақиқий ҳисобланади.
гувоҳномасини асраб-авайлаши, унинг бошқа шахсга берилишига, йўқолишига ва яроқсиз ҳолга келишига йўл қўймаслиги;
9. Гувоҳнома бланкалари ва варақалари қатъий ҳисобда турадиган ва белгиланган ҳимоя чизиғига эга ҳужжат бўлиб, ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақамига эга бўлади.
10. Гувоҳномалар оч яшил рангда тайёрланиб, ўртасига Ўзбекистон Республикаси давлат чегаралари контурларининг кўриниши жойлаштирилади.
11. Гувоҳнома бланкалари ва варақалари тегишли ШЙТБОнинг буюртмасига асосан, «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ягона намунада тайёрланади. Гувоҳнома бланкалари ва варақаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун ШЙТБО раҳбари жавобгардир.
(14-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2017 йил 7 февралдаги 57-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2434-1, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 103-модда)
15. Гувоҳнома олиш учун фуқаро ёки у ваколат берган шахс томонидан доимий яшаш (рўйхатдан ўтиш) жойи бўйича ШЙТБОга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
16. ШЙТБОнинг масъул ходими томонидан мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
17. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиққанлик ва гувоҳнома берганлик учун йиғим ундирилмайди. Гувоҳнома мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин бир иш куни ичида берилади. Мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган фуқароларга уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар учун варақа ҳам қўшиб берилади.
(17-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2017 йил 7 февралдаги 57-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2434-1, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 103-модда)
18. Гувоҳномаларни бериш бўйича маълумотлар Гувоҳномаларни қайд этиш журналида (кейинги ўринларда Журнал деб юритилади) ва гувоҳномалар реестрида рўйхатга олинади.
фуқаронинг мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган шахслар тоифасига киришини тасдиқловчи ҳужжат тури ва рақами.
21. Журнал варақлари рақамланган, ип ўтказиб боғланган ҳамда ШЙТБО раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак. Тегишли маълумотлар Журналга кетма-кетликда тартиб билан қайд этилади. Журналга асоссиз равишда қўшимча ёзувлар киритилишига йўл қўйилмайди.
22. Гувоҳномалар реестридаги маълумотлар ШЙТБОнинг Интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ ҳисобланади.
24. Гувоҳнома дубликатини олиш учун гувоҳнома эгаси ШЙТБОга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
25. Гувоҳнома яроқсиз ҳолга келган тақдирда, гувоҳнома алмаштириб берилади. Бунда, гувоҳнома эгаси яроқсиз ҳолга келган гувоҳномани ШЙТБОга топшириши лозим.
(IV боб номи Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2017 йил 7 февралдаги 57-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2434-1, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 103-модда)
27. ШЙТБО томонидан молия йили якунида шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати ҳар йили инвентаризациядан ўтказилади.
(27-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2017 йил 7 февралдаги 57-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2434-1, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 103-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига — 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари, 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар ва кўзи ожиз ногиронлар тўғрисидаги маълумотларни;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳудудий органларига — Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда инвентаризациядан ўтказиш учун юборади.
(28-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2017 йил 7 февралдаги 57-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2434-1, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 103-модда)
29. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ва Мудофаа вазирлигининг ҳудудий органлари гувоҳномалар реестри олингандан сўнг ўттиз кун ичида ШЙТБОга гувоҳномалар реестридан чиқиб кетган шахслар тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этади.
(29-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2017 йил 7 февралдаги 57-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2434-1, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 103-модда)
30. ШЙТБО тақдим этилган маълумотларга асосан, гувоҳномалар реестри ва Журналга тегишли ўзгартиришлар киритади.
31. Фойдаланиш мумкин бўлмаган гувоҳномаларни ва варақаларни ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш ШЙТБО раҳбарининг буйруғи асосида ташкил қилинадиган комиссия томонидан амалга оширилади.
32. Гувоҳномаларни ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади. Далолатномада гувоҳномаларнинг сериялари, тартиб рақамлари, сони ва қиймати, шунингдек ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш асослари кўрсатилади.
33. Мазкур Қоидаларнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
34. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги билан келишилган.
Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
__________________________ | ||||
__________________________ | ||||
__________________________ | ||||
(ШЙТБОнинг номи) | ||||
А Р И З А | ||||
Мен, _______________________________________, _______________________ | ||||
(ариза берувчининг Ф.И.О.) | ||||
___________________________________________________________да яшовчи, | ||||
_______________________________________________________________________бўлиб, | ||||
(қайси тоифага кириши) | ||||
менга шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома беришингизни сўрайман. | ||||
Аризамга 3x4 см ўлчамдаги иккита фотосуратимни илова қилдим. | ||||
_________________________ | ____________ | |||
(Ф.И.О. ва имзо) | ||||
_____________________ | ||||
(ариза берилган сана) |
Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Т/р | ШЙТБОнинг рўйхати бўйича бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар | Молия вазирлиги ҳузуридаги | Мудофаа вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан | Изоҳ | |||||
(ШЙТБО томонидан тақдим этилади) | |||||||||
Ҳудуд номи | Ф.И.О. | Манзили | Туғилган йили | Тоифа шакли | пенсия ёки нафақа олувчи сифатида рўйхатда туради | Ҳарбий пенсия олувчи сифатида рўйхатда туради | Афғонистон Республикасида ва бошқа | ||
(4-илова Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2017 йил 7 февралдаги 57-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2434-1, 15.02.2017 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 103-модда)