LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Статистика ишларини ташкил этишни бошқариш тузилмасини янада такомиллаштириш, давлат статистика органларига ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий этишни ва тизимларнинг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг режим бўйича ўринбосари лавозимини тугатиб, раиснинг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси марказий аппаратининг 1-иловага мувофиқ янги тузилмаси тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.